Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.2K subscribers
21.1K photos
5.99K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Диққат_эълон

2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар ўтказилади

➡️Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади.

📌
Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин.

📌Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар (манзили, вақти) билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Наманган вилояти
Навоий вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар

⚠️Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Сайёр қабули вақти ва манзили тўғрисида қўшимча тарзда маълумот тақдим этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
📱Telegram |🎞 Youtube |☮️ Facebook | 💟Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Farg‘onada vazir o‘rinbosari kuz-qish mavsumini talab darajasida o‘tkazish masalalarini muhokama qildi

Bugun Xalq ta’limi vaziri o‘rinbosari Ibrohim Jo‘rayev Farg‘ona viloyati Qo‘shtepa tumanidagi 7-maktabida kuz-qish mavsumini talab darajasida o‘tkazish maqsadida tashkil etilgan navbatdagi amaliy seminarda ishtirok etdi.

Tadbir avvalida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida tashkillashtirilgan hasharda mevali daraxtlar ekildi.

Viloyatdagi shahar, tuman xalq ta’limi bo‘limi mudirlari va ekspluatatsiya xizmati mas’ullari ishtirokidagi amaliy seminarda viloyatdagi ta’lim muassasalarining 2022-2023-yilgi kuz-qish mavsumiga ko‘rilgan har tomonlama tayyorgarlik ishlari, mavjud kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish choralari muhokama qilindi.

Amalga oshirilayotgan ishlar yuzasidan zarur tavsiyalar berilib, ekspluatatsiya xizmatlari mas’ullarining mavzuga doir savollariga batafsil javob berildi.

Farg‘ona viloyati xalq ta'limi boshqarmasi axborot xizmati
Surdo pedagoglar diqqatiga!

Yoshlar ishlari agentligi, Xalq ta’limi vazirligi hamda Imkoniyati cheklangan yoshlar va bolalar markazi hamkorligida nogironligi bo‘lgan yoshlarga "Imo-ishora tili"ni o‘rgatuvchi trenerlar uchun o‘quv kursiga grant e’lon qilinadi.

💡 Ishtirok etish istagini bildirganlar @SurdoRegisterBot bot orqali ro‘yxatdan o‘tishlari mumkin.

Ushbu o‘quv kurs uchun ro‘yxatdan o‘tish 30-oktabr kuni soat 23:59 da rasman yakunlanadi!

Loyiha haqida batafsil

Bizning sahifalarimiz:
🕊@yoshlaragentligi 📱Instagram 📱Facebook 📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вазирнинг Қорақалпоғистон Республикаси таълим муассасаларида навбатдаги ўрганиш ишлари бошланди

Бугун халқ таълими тизимига доир аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни тез фурсатларда бартараф этиш, бунда олиб борилаётган ислоҳотларни энг пастки бўғин — мактабга қадар етиб боришини таъминлаш соҳа мутасаддилари олдида турган муҳим вазифага айланиб бормоқда.

Халқ таълими вазирлиги масъулларидан иборат Ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 51-умумтаълим мактабида ва Хўжайли туманидаги 10-умумтаълим мактабида олиб борган ўрганишлари давомида мазкур жиҳатларга алоҳида эътибор берилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/797


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Нукус шаҳридаги 46-умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг иш тажрибаси ўрганилди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ бугуннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 46-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқув муассасасининг раҳбар ва педагоглари билан мулоқот олиб борди. Бу ерда ўқувчилар учун яратиб берилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ушбу таълим маскани ўқитувчиларининг ўзига хос иш тажрибасини кўздан кечириб, 11-синф ўқувчиларининг биология, кимё, физика, математика ҳамда инглиз тили фанидан олган билимлари синовдан ўтказилиб, саволларга тўғри ва тўлиқ жавоб берган билимдон ўқувчига ноутбук тақдим этилди.

Айтиш лозимки, ҳозирда мазкур мактаб ўқувчиларининг таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган, ўқитувчиларнинг аксарияти турли малака тоифаларига эга маҳоратли педагоглардан иборат.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Нукус туманидаги 4-мактабда Халқ таълими вазирлигининг рамзий боғи яратилади

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларида олиб бораётган ўрганиш ишлари Нукус туманидаги 4-умумтаълим мактабида давом этди.

Ўрганишлар давомида мактабда “Яшил макон” акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Маълум қилинганидек, бугунги кунга қадар ушбу мактаб ҳудудида 200 донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Мактаб майдонида дарахт кўчатларини экиш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда яратилаётган боғни рамзий маънода Халқ таълими вазирлиги боғига айлантириш ташаббуси илгари сурилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/798

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram