Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.5K subscribers
21K photos
5.96K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН 3 МИНГДАН ОРТИҚ АДАБИЁТЛАР ШАҲАР МАКТАБЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, Республика ишчи гуруҳи таркибида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳам Андижон вилоятида бўлиб, таълим тизимига оид масалаларни кўздан кечирмоқда.

Вазир ўринбосари таълим мувассасаларини кўздан кечириш жараёнида, мактаб жамоалари ва ўқувчи-ёшлар томонидан билдирилган таклифларга кўра вазирлик томонидан жорий йилнинг 22 октябр куни Андижон шаҳридаги мактабларга 3 мингдан зиёд адабиётлар ва китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Ваҳобжон Ражапов мактаб кутубхоначилари билан мулоқотда ўқувчи-ёшларни китобхонликка янада жалб этиш, мактаб кутубхоналарини ўқувчиларни ўзига чорлайдиган масканга айлантиришга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Халқ таълими вазири бугун Сирдарёда рўй берган ҳодисадан қисман зарар кўрган мактабларнинг ҳолатини кўздан кечирди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Сирдарё туманида юз берган ҳодисадан қисман зарар кўрган мактабларнинг аҳволини ўрганди.

Таъкидлаш жоизки, бугун воқеадан кейин вилоят ҳокимлигида тезкор штаб тузилиб, мактабларни ҳодисада қисман талофат кўрган дераза ва ромларини алмаштириш ва таъмирлаш учун амалий ишлар бошлаб юборилган.

Душанба кунидан ўқув жараёнлари ўз маромида давом эттирилиши режалаштирилган.
Вазирнинг навбатдаги “Сайёр қабули” Чиноз туманида ўтказилди

Бир неча кундан буён соҳада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этиш мақсадида “Сайёр қабуллар” ўтказилмоқда.

Навбатдаги “Сайёр қабул” Тошкент вилоятининг Чиноз туманида “Эшонобод” маҳалласида ўтказилиб, ҳар бир мурожаат этган фуқаронинг масаласи тингланиб, унинг ечими юзасидан аниқ чоралар белгиланди.

Қабулда 40 га яқин фуқаро соҳага оид 28 та масала юзасидан мурожаат қилди.

Фуқаро мурожаати асосида Чиноз туманидаги 9-сонли мактабни капитал таъмирлаш бўйича 2023 йилги Инвестиция дастурига киритиш учун таклиф берилади. Шу каби фуқароларнинг мурожаати асосида Чиноз туманидаги 44, 41, 34, 37, 40, 29, 30-сонли умумтаълим мактабларига спорт заллар қуриш келгуси йилларда маҳаллий ҳокимликлар билан бирга ҳал этиш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

Сайёр қабулга келган ҳар бир фуқарога мамлакатимизнинг бугунги сиёсати, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқни рози қилиш, бунинг учун маҳаллабай муаммолар ўрганилиб, масалаларни ҳал этиш учун маблағлар ажратилаётгани, шу қаторида мактабларга ҳам эътибор қаратилаётгани тушунтирилди.

Вазир қабулга келган фуқароларга мурожаат мазмунидан келиб чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар, Президентимизнинг халқ таълими соҳасига қаратаётган эътибори, жорий йилда мактабларда шароитларни яхшилаш учун қарийиб 800 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳам 700 дан ортиқ мактабларнинг моддий- техник базаси яхшиланаётганлигини таъкидлаб, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилишини тушунтирилди.

Қабулда йўлланган 8 та масалани жойига чиқиб ўрганилганидан сўнг, аниқ ечими бўйича таклиф бериш тўғрисида вилоят ва туман халқ таълими бўлими бошлиқларига топшириқ берилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Андижон вилоятида ҳам Халқ таълими вазирлигининг “Сайёр қабули” ташкил этилди.
Жорий йилда республикамиздаги 9954 та, жумладан, Тошкент шаҳридаги 317 та умумтаълим мактабларининг фаолияти самарадорлиги баҳоланди ва миллий рейтинг натижалари эълон қилинди.

❇️«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети фаоллар залида ўтган йиғилиш айнан пойтахт умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишланди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган тадбирни Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Нилуфар Хусанбоева очди ва олиб борди. Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Раҳимова иштирок этди ва сўзга чиқди.

👉Унда намунали йигирмата мактаб алоҳида эътироф этилиб, энг паст кўрсаткич қайд қилинган таълим муассасаларда вазиятни ўнглаш, сифат ва самарадорликни кўтариш бўйича аниқ таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB