Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.5K subscribers
21.3K photos
6.02K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
❗️❗️1-синф онлайн қабул жараёни якунланишига 15 кун қолди!!!

📈Бугунги кунга қадар 650 минг нафардан ортиқ болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилинди. Бу кўрсаткич қабул режага нисбатан 92%ни ташкил этади.

🌐Шунингдек электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда жами 80 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.
1️⃣20 июндан 31 июлга қадар ота-оналар томонидан бириктирилган микроҳудуд бўйича онлайн юборилган 55 049 та аризалар мактаблар томонидан қабул қилинди.
2️⃣Жорий йил 1 августдан бошлаб фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали ота-оналарга микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш бошланди.

Ўн беш кунда (1-15 август куни) микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича ота-оналар томонидан 34 206 та аризалар қабул қилинди.
Топширилган аризалар бўйича 31 799 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди ва 2407 нафар ота-оналар онлайн навбат асосида умумтаълим мактабларига боришлари кутилмоқда.

🔔Микроҳудуддан ташқари қабул учун аризалар юбориш жорий йилнинг 30 августига қадар давом этишини маълум қиламиз.

❗️16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш жараёни ишга туширилди.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ота-оналар!

Ушбу видео йўриқномада Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар учун my.maktab.uz платформасида руйҳатдан ўтиш ва микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш тартиби босқичма-босқич кўрсатиб берилган.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН
#ТАШАББУСЛИ_БЮДЖЕТ
🏢БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

📝 Ташаббусли бюджет
: Биринчи мавсум ғолиби бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бошланди.

🔹Бўстонлиқ туманида Молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик мавсуми учун ғолиблар тасдиқланиб, лойиҳа доирасида ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Айни вақтда ушбу ташаббуслардан бири 30-сонли умумтаълим мактабини ҳовлисини асфальтлаш таклифлари тўлиқ молиялаштирилиб таъмирлаш ишлари тугатилди.

🔹27-, 6- сонли умумтаълим мактабларининг том қисмларини таъмирлаш, 49-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида спорт майдончаси ташкил қилиш, 16-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залини таъмирлаш лойиҳалари молиялаштирилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

🎥 Жараён видеолавҳада

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Юртимиз мактабларида 2022/2023 ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

Президент Фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан барча учун 1-4 сентябрь дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

Шу муносабат билан республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида янги — 2022/2023 ўқув йили дарс жараёнлари 2022 йил 5 сентябрдан (душанба куни) бошланади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❗️Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, педагог устозлар!

📝Сизда умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг касбий салоҳияти даражасини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар борми?

🔻Педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш билан боғлиқ қандай ҳолатлар сизда салбий, норозилик кайфиятини уйғотмоқда?

🔷А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти бу борада ҳам ўз тадқиқотларини бошлади.

Юқоридаги каби саволлар орқали сизни қийнаётган масалалар бўйича институт томонидан тадқиқот олиб борилади.

Марҳамат, сўровномада иштирок этиб, ўз таклифларингиз, фикрларингизни билдиришингиз мумкин!

Иштирокингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдириб қоламиз!

👉Сўровномада иштирок этиш

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Нукус шаҳридаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди

Маълумки, янги — 2022/2023 ўқув йили олдидан мамлакатимизнинг мавжуд умумтаълим мактабларидаги тайёргарлик ишлари тизим масъуллари томонидан кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, соҳа мутахассисларининг мавзуга доир фикр ва таклифлари асосида ечилмай келинаётган масалалар атрофлича ўрганилмоқда.

Бугун Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ӯринбосари Ваҳобжон Ражапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Ахмед Наримбетовлар томонидан Нукус шаҳридаги 18-, 24-, 28- ва 45-умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари таҳлил этилди.

Батафсил: 👉 https://uzedu.uz/y3/news/665


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳамда қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

✒️ Давлатимиз раҳбарининг Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ таълим муассасаларини “Замонавий мактаблар”га айлантириш вазифаси қўйилган.

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) кесимларида йиллик ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган

Янги турдаги умумтаълим муассасаларини барпо этиш ва муқаддам қурилган биноларни босқичма-босқич замон талабларига мослаштириш мақсадида Инвестиция дастурлари доирасида, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида вилоятда янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда

Режага биноан ажратилган маблағлар ҳисобига янги ўқув йилида ўқувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида янги ўқувчи ўрни яратилади, бино ва иншоотлар мукаммал таъмирланади ҳамда янги ошхона ва спорт заллари қурилиб топширилади.

Каналга уланиш https://t.iss.one/Sirdaryo_VXTB
#Matbuot_anjumani
#Qabul_2022

📣Hurmatli ommaviy axborot vositalari xodimlari!

⚡️Sizni Prezident ta'lim muassasalari agentligi va Xalq ta’limi vazirligi tomonidan tashkil etilayotgan ixtisoslashtirilgan maktablarga qabul va kirish imtihonlari yakuni yuzasidan matbuot anjumaniga taklif etamiz!

🔺Matbuot anjumanida Siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarga Agentlik hamda vazirlik mas'ullaridan to‘g‘ridan-to‘g‘ri javob olishingiz mumkin.

Vaqti: 17-avgust kuni soat 15:00 da
🌏Manzil: Prezident ta’lim muassasalari agentligi binosi.

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
Forwarded from IT taʼlim
Yangi darsliklarga mediasavodxonlik qay darajada singdirilgan?

Xalqaro tajribada mediasavodxonlikni oʻqitishda 2 ta eng koʻp tarqalgan yondashuv mavjud. Birinchi yondashuv – media taʼlimni mavjud fanlar mazmuniga singdirish. Ikinchisi esa, medisavodxonlikni – alohida fan orqali oʻqitish.

Tajriba va tadqiqot natijalariga koʻra, mediasavodxonlikning bir nechta fanlar mazmuniga singdirilishi, yaxshi samara bermoqda.

Tarbiya, Ona tili va oʻqish savodxonligi, Huquq, Informatika kabi yangi avlod darsliklariga ham oʻquvchilarning mediasavodxonlik koʻnikmalarini rivojlantiruvchi mavzular kiritilgan.

👉Batafsil

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from Usmon Sharifxodjayev
“Меҳрли мактаб” ўқитувчилари ва тарбиячиларининг малакаси оширилди.

Жорий йил 11-17 август кунлари “Меҳрли мактаб”,
шунингдек педагогика соҳасидаги олий таълим,
малака ошириш муассасалари педагоглари учун
билим ва кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган
ўқувлар ўтказилди.

Малака ошириш жараёнлари Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Zamin халқаро жамоат фонди ҳамда Россиянинг “Учим Знаем” мактаби томонидан ташкил этилди.

Ўқувлар доирасида “Меҳрли мактаб” ва “Учим Знаем” мактаблари ўртаси ҳамкорлик келишуви имзоланди.

“Меҳрли мактаб”- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган таълим муассасаси бўлиб, унда Марказга келган болалар учун боғча ва мактаб фаолияти йўлга қўйилган.