Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
👩🏻🏫 O‘qituvchilar uchun navbatdagi olimpiada
🗓 20-mart kuni soat 11:00 dan 22:00 ga qadar www.khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘tkaziladi:
📐 Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
🖥 Informatika
📝 Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
🇩🇪 Nemis tili
🇫🇷 Fransuz tili
⚔️ Tarix
🕵🏻♀️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
⚙️ Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎼 Musiqa
🔖 Soat 22:00 da barcha o‘qituvchilar QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.
📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.
💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA

Forwarded from Baxtiyor Saidov
Азиз юртдошлар,
Сизларни она заминимизнинг уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли баҳор, меҳр-мурувват тимсоли бўлмиш Наврўз айёми билан самимий муборакбод этаман.
Тинчлик ва эзгулик рамзи ҳисобланмиш бу айём халқимизнинг азалий байрами сифатида ҳар йили катта шодиёна билан нишонланиши бежиз эмас, албатта. Кеча ва кундуз тенглашган кун 21 март - асрлар оша миллатимизнинг бетакрор қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этиб, ўзаро меҳр-оқибат ва саховат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб келмоқда.
Шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз "Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз", дея ўз асарларида мадҳ этган. Дарҳақиқат, қадимдан ота-боболаримиз дала-даштларда Наврўз муносабати билан турли сайл, томоша, байрам тадбирлари ўтказиб, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат туйғусини уйғотиб келган. Бу гўзал анъаналарга сумалак сайли, баҳру байт айтиш, кўпкари мусобақалари каби маросимларимиз уланиб кетиши байрамни янада жозибали ўтишига ўз ҳиссасини қўшган. Шу куни ёши улуғ, эътиборга муҳтож кишиларга ҳурмат кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиниши бугунга қадар аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келмоқда.
Бугун мана шундай қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бағрикенглик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланиши амалга ошириладиган устувор вазифалар замирида ҳам энг аввало, инсон қадри, унинг манфаати ҳамма нарсадан устун эканлигига яққол мисол бўла олди.
Она заминимизга янги ниҳол, уруғ экиладиган Наврўз кунида инсонлар жамоа бўлиб ҳашарларда иштирок этган. Мана шу нозик ниҳолларни бугун мактабда билим олаётган мурғак ёшларга қиёслайман. Шундай экан, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида олиб борилаётган, инсон қадрини эъзозлаш, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилган улуғ мақсадлар, хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларингизда муваффақият тилайман.
Қадрли юртдошлар!
Барчангизни Ўзбекистонимизга кириб келган Шарқона янги йил билан яна бир бор муборакбод этаман!
Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу қутлуғ лаҳзаларда хонадонингизни бахт, тинчлик-тотувлик тарк этмаслигини тилаб қоламан.
Наврўзи олам юртимизга тинчлик, омонлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!

Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН.
✅ Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи ва 1 та бош мутахассис лавозимларига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 1 та бўлим бошлиғи, 1 та етакчи мутахассис, 2 та ҳудудий бошқарма бўлим бошлиғи, 9 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
✅ Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис ҳамда 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.
✅ Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи лавозимга ҳужжат топширган номзодларнинг малака талабини ўрганиш, 2 та бошқарув ходими, 3 та ҳудудий бошқарма бўлим бошлиғи ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.
✅ Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:
✅ Таълимни рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи;
✅ Таълим муассасаларида маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;
✅ Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва меҳнат бозорига тайёрлаш бўлими бошлиғи;
✅ Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 204 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 17 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 89 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Edu Kids
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Edukids #Yangi_dayjest
🔹🎊 Qadrli bolajonlar! Edukids jamoasi barchangizni Navro'z ayyomi bilan samimiy muborakbod etadi!
🎁 Bayram sovg'asi sifatida e'tiboringizga Navro'z bayrami haqidagi dayjestimizni taqdim etamiz.
🔸 Ushbu dayjestda Navro'z bayramining kelib chiqish va rivojlanish tarixi, shuningdek, mazkur bayram bilan bog'liq urf-odatlar, o'ziga xos an'analar bilan tanishasiz!
🔷Yaqinlaringiz bilan bo'lishishni unutmang!
Website I Youtube I Telegram I Instagram I

🌸Navro‘z olimpiadalar marafoni: 7 ta fandan 4 kunlik olimpiadalar marafoni!
🏆 Respublika ta'lim markazi, Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida navbatdagi olimpiadalar marafoni!
Marafon 22-25 mart kunlari soat 11:00 dan 21:00 gacha o‘quvchilar, talabalar va o‘qituvchilar o‘rtasida khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida bo‘lib o‘tadi.
🗓 Olimpiadalarning o‘tkaziladigan fanlar roʻyxati: 👉 bit.ly/3tmRVdH
📝 Ro‘yxatdan o‘tish @khiso_uz_bot orqali amalga oshiriladi.
📌 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!
💡Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: 👉 @khiso

👨👩👧👦 ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР:
🎬фарзандларингиз севимли фильмини улар билан бирга томоша қилинг;
🎡истироҳат боғларида сайр қилинг;
📸болалар билан фотосессия ўтказиб, болалик дамларини тарихга муҳрланг;
🏓стол ўйинлари ва жисмоний ўйинларни биргаликда ўйнанг;
📖севимли асарларни биргаликда мутолаа қилинг;
🫕барча оила аъзолари билан биргаликда мазали ва фойдали таомлар тайёрланг,
🏛музейга бориб, болалар билимини бойитинг,
🎨биргаликда расм чизиб, бола онгини ривожлантиринг,
☀️табиат қўйнида ҳордиқ чиқаринг,
🥁бола қизиқишлари ҳақида суҳбатлашинг,
🎁кичик совғачалар билан болани рағбатлантиринг,
📚тарбиявий аҳамиятга эга эртак ва ривоятлар айтиб беринг,
💃бирга рақсга тушиб, кайфиятни кўтаринг,
🧩бошқотирмаларни биргаликда ечинг...
✅Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук саҳифасидаги ушбу 👆тавсиялар остидаги изоҳларда ҳордиқ онларингиз акс этган фотосуратлар билан бўлишинг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Qorakoʻl Ziyo» ўқув маркази Юнусобод туманида ўзининг янги филиалини очди.
Xалқаро ва республика олимпиадалар совриндорлари томонидан:
☑️ 3-11 синфларга математика
☑️ Президент мактабларига тайёрлов
☑️ Аттестацияга тайёрлов курслари
☑️ Дастурлаш курслари
☑️ Дастурчилар учун махсус мукаммал билим берилмоқда.
☎️ 555002777
☎️ 999464400
☎️ 999484400

Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️BUXOROLIK O‘QUVCHI TENGDOSHLARI UCHUN XALQARO OLIMPIADALARGA TAYYORGARLIK KO‘RISHGA MO‘LJALLANGAN QO‘LLANMA YARATDI
🔹Diyorbek Rajabov Gʻijduvon tumanidagi 5-ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabining 11-sinfida tahsil oladi. Xalqaro fan olimpiadalarida matematika fanidan bir necha bor mamlakatimiz sharafini himoya qilgan ushbu iqtidorli o‘quvchi yaqinda tengdoshlari uchun xalqaro olimpiadalarga tayyorgarlik ko‘rishga mo‘ljallangan qo‘llanma yaratdi. Ushbu qo'llanma yaqinda nashrdan chiqadi.
Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-03-18-4
✅Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |

Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
АКАДЕМИК ТОШМУҲАММАД САРИМСОҚОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАБ ФАН ОЛИМПИАДАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан анъанавий тарзда вилоятимиздан етишиб чиққан академик, профессор ва фан докторлари шарафига фан олимпиадалари ташкил этилиб келинмоқда.
Мазкур лойиҳанинг ушбу ўқув йилида ҳам давомийлигини таъминлаган ҳолда жорий йилнинг 18 март куни Шаҳрихон туманидаги 18-умумтаълим мактабида академик Тошмуҳаммад Саримсоқов хотирасига бағишланган математика фан олимпиадаси бўлиб ўтди.
Ушбу олимпиаданинг туман, шаҳар босқичларида 2 мингдан зиёд тенгдошлари ичидан сараниб вилоят босқичига йўлланма олган 150 нафар ёш математик ўзаро беллашдилар.
Тадбир якунида бошқарма бошлиғи томонидан мазкур лойиҳалар таълим сифатини янада яхшилашга қаратилганлиги ва бундай олимпиадалар бардавом ўтиши режалаштирилганлиги таъкидланди.
Якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган 9 нафар иқтидорли ўқувчилар бошқарма томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари форумнинг барча иштирокчиларини самимий қутлади.
“Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган.
Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари туташган ҳудуд сифатида машҳур бўлган.
Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Византия, Миср каби мамлакатларда шаклланган цивилизация ва маданият намуналари айнан қадимги Мовароуннаҳр, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида учрашиб, бир-бирини ўзаро бойитиб келган.
Бунинг натижасида 3 минг йиллик давлатчилик тарихига эга мамлакатимиз узоқ давр мобайнида дунёнинг савдо, иқтисод, илм-фан, маданият ва санъат юксак равнақ топган марказларидан бири бўлиб хизмат қилган”, деди Президент.

ФАРҒОНАЛИК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ КУННИ ЎҚУВЧИЛАРИГА ЎЗИГА ХОС ТАРЗДА МОТИВАЦИЯ БЕРИШДАН БОШЛАЙДИ (+ВИДЕО)
25 ёшли ўқитувчи Шермуҳаммад Машрабжонов Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги 29-мактабда ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан сабоқ беради. Ўз касбини севган Шермуҳаммад Машрабжонов бошланғич синфларга жисмоний тарбия фанидан дарс бериш билан бирга мактабнинг 7-«В» синф ўқувчиларига синф раҳбарлик ҳам қилади ва ҳар бир янги кунни синф раҳбарлик қилаётган ўқувчиларига мана шу тарзда мотивация беришдан бошлайди.
“Ҳар бир ўқувчи алоҳида бир дунё, уларнинг ҳар бири мактабга турли кайфиятда келади, кимдир кўчадан салбий маълумот эшитиб келса, яна кимдир уйдан дакки эшитган ҳолда келиши мумкин. Бундай ҳолларда мактаб ўқитувчисининг бола билан дўстона муносабати ўқувчининг мактабга, таълимга ва устозларига бўлган меҳрини ортишида беқиёс деб ҳисоблайман. Ўқувчиларим билан ҳар кунни шу тарзда саломлашиб олишдан бошлаймиз, бу эса уларнинг кун давомида тетик кайфиятда юришларига сабаб бўлади”, — дейди устоз.
Шермуҳаммад Машрабжонов ўз фаолияти давомида ривожланган хорижий давлатлардаги ўқитиш методларини ўрганиб, уларни ўз ўқувчиларига татбиқ этиш устида доимий изланиш олиб боради.
У айни дамда мактабнинг барча ўқувчилари жисмонан ва руҳан тетик бўлиб юришлари мақсадида яна бир қатор янгиликлар устида бош қотиряпти, улар амалга ошгач биз билан ўртоқлашишга ваъда берди.

YouTube
ФАРҒОНАЛИК ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИСИ КУННИ ЎҚУВЧИЛАРГА ЎЗИГА ХОС ТАРЗДА МОТИВАЦИЯ БЕРИШДАН БОШЛАЙДИ