Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77K subscribers
21K photos
5.97K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
📣📣 Сурхондарё вилояти мактаб ўқувчилари Регистон, Ичан Қалъа ва Бухородаги тарихий - маданий объектларга ВИРТУАЛ САЁҲАТ қилишди❗️

🔷 Халқ таълими вазири ўринбосари
Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти умумтаълим мактабларига кўмак бериш учун ўрганиш ўтказмоқда.

🔷 Умумтаълим мактабларидаги АКТ ҳолатини ўрганиш билан биргаликда ўқувчи ёшларни Регистон, Ичан Қалъа ва Бухородаги тарихий-маданий объектларига виртуал тарзда саёҳат қилиш имкониятлари намойиш этилди.

🔷 Шунингдек ўқувчи ёшларга ҳамда ўқитувчиларга халқ таълими тизимидаги фойдали электрон таълим ресурсларини мактабларда кенг жорий қилиш юзасидан тақдимот ўтказилди.

Таълим ресурсларига аъзо бўлинг:

🔹 MAKTAB.UZ
🔹
KITOB.UZ - Apple store | Play Market
🔹 SMARTLAND - Apple store | Play Market | Veb-versiya
🔹 VR SAYOHAT
🔹
EDU KIDS
🔹
ARTSHOP

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига аъзо бўлинг: 🔻🔻
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Yangi fikr” insholar tanlovi g‘oliblari taqdirlandi
 
Xalq ta’limi vazirligida “Yangi fikr” insholar tanlovi g’oliblarini taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi.
 
Xalq taʼlimi vazirligi tashabbusi bilan Respublika taʼlim markazi tomonidan 2022-yilning 7-11-yanvar kunlari 6-11-sinflar oʻrtasida ilk bor oʻquvchilarda yozma nutqni, tanqidiy va ijodiy fikrlash koʻnikmalarini shakllantiruvchi “Yangi fikr” insholar tanlovi oʻtkazildi. Tanlovning avvalgilaridan farqi va ahamiyati ham insho uchun tanlagan mavzularning o'quvchilarni mushohada qilishga undashidadir.

Xususan:

6-sinflar uchun “Maktab direktori bo‘lib qolsam…”

7-sinflar uchun “Telefonga bog‘lanib qolish - kasallikning yangi turimi?”

8-sinflar uchun “Texnologiyalar bizni dangasa qilib qo‘ymadimi?”

9-sinflar uchun “Vatan faqat qurol bilan himoya qilinadimi?”

10-sinflar uchun “Tasavvur qiling, sizni hokim qilib tayinlashdi. Hududingizdagi qaysi muammolarni, qanday yo‘l bilan hal qilgan bo‘lar edingiz?”

11-sinflar uchun “Baʼzilar kasb tanlashda ota-onaning qarorini muhim deb biladi. Ayrimlar esa bu masalani yoshlarning oʻzi hal qilishi kerak deb hisoblaydi. Har ikki qarashga oʻz munosabatingizni bildiring” kabi mavzular berildi.

Respublika boʻyicha jami 28055 nafar oʻquvchi ishtirok etgan tanlov uch: tuman(shahar), viloyat va Respublika bosqichida boʻlib oʻtdi. 24-28-fevral kunlari soʻngi Respublika bosqichiga yetib kelgan 252 nafar ishtirokchining yozma ishlarini baholash jarayonlari tashkil etildi. 10 nafar mutaxassis, jamoatchilik vakillari va amaliyotchi oʻqituvchilardan iborat hakamlar hayʼati yozma ishlarni xolis koʻrib chiqdi va munosib baholadi.

Tanlov nizomiga koʻra 6-11-sinflar boʻyicha, har bir sinf kesimida uchtadan (1-2-3-oʻrin) gʻolib aniqlandi.
Шуманай туманида янги мактаб барпо этилади

Халк таълими вазири Бахтиёр Саидов Қорақалпоғистонда таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш давомида Шуманай туманида бўлиб, 32-мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ушбу мактаб узоқ овул (қишлоқ) ҳудудида жойлашган бўлсада, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, компьютер синфидан самарали фойдаланилаётганлиги эътироф этилди. Мактаб интернет тармоғига уланганлиги, мужазгина кутубхонадан фойдаланиб, ўқувчиларни кўпроқ китоб ўқишга қизиқишларини ошириш, билимларини мустаҳкамлаш учун электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Мактаб 1975 йилда мослаштирилган бино шаклида қурилган. Шуманай туманининг Карабайлы МФЙ аҳолиси учун шу йили янги замонавий мактаб биноси барпо этилиб, 28- ва 32-сонли мактаб ўқувчиларига муносиб шароитлар яратилади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3I6tgy3


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

⚡️Конференцияда халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик борасида халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Хусусан, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлаш мақсадида ишга туширилган STESTING.UZ платформасидаги 3 ойлик натижалар таҳлил қилинди.

⚡️Шунингдек, умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолаш миллий тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг келажакдаги халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик даражасини ошириш борасида фикр алмашилди.

Бу тўғрида ОАВларда 👇

📎Ўзбекистон 24
📎УзА
📎Маърифат
📎Янги Ўзбекистон
📎UzDaily.uz

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
🏆 Medallarni qo‘lga kiritishga tayyormisiz?

🗓 13-mart kuni soat 11:00 dan 22:00 ga qadar khiso.uz plaftormasida 1-11 sinf o‘quvchilari uchun navbatdagi integratsion olimpiada o‘tkaziladi.

Savollar: O‘zbek🇺🇿 va rus🇷🇺 tillarida
🧮 Matematika (20 ta savol, 31 balldan)
🇬🇧 Ingliz tili (10 ta savol, 19 balldan)
🧩 IQ test (5 ta savol, 38 balldan)
✔️ Jami: 1000 ball

🔖 Barcha o‘quvchilar sertifikat va ustozlari uchun tashakkurnoma yuklab olishadi.

📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

🥇 Yuqori natija ko‘rsatgan o‘quvchilar diplom va medallar bilan taqdirlanadi.

🎞 Testlarning yechimlari youtube kanalimizda tahlil qilinadi.

💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бўлим бошлиғи лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 1 та етакчи мутахассис, 2 та ҳудудий бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис ҳамда 1 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи лавозимига номзодларни тест синовидан ўтказиш, 2 та бошқарув ходими ҳамда 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 127 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 17 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 62 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Forwarded from Rustam Karimjonov
📣📣 Сурхондарё вилояти Ангор, Шеробод, Жарқўргон, Термиз тумани умумтаълим мактабларида рақамлаштириш бўйича топшириқлар ижроси ҳолати ўрганилди❗️

🔷 Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гурух томонидан мактаблардаги ўқувчиларни АКТга ўқитиш, дастурлаш тилларига ўргатиш, фойдали таълим ресурсларини тарғиб этиш ҳамда ўқитувчиларни информатика фанини ўргатиш методлари таҳлил этилди.

🔷 Бугун, Термиз туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида Информатика фани ўқитувчилари учун амалий семинар ташкил этилди. Семинарда халқ таълими тизимида жорий этилган электрон таълим ресурслар батафсил тушунтирилди.

🔷 Шунингдек, ўқитувчиларни фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари тингланди ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АНДИЖОНЛИК ЎҚУВЧИ ҚИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Андижон тумани 33-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Собирахон Шахобиддинова Иорданияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида финал жангида рингга кўтарилиб, олтин медални қўлга киритди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Осиё чемпионлигига эришган Собирахон Шахобиддиновани улкан муваффақияти билан чин юракдан табриклаган ҳолда, ўқувчининг ота-онаси ва устоз-мураббийларига чуқур миннатдорчилик изхор этади.
АНДИЖОНЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ҒАЛАБАСИ

Избоскан тумани 34-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Темурбек Абдувахобов Иорданияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати финал жангида рингга кўтарилиб, вилоятимиз номига 2-олтин медални расмийлаштирди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси Осиё чемпионлигига эришган Темурбек Абдувахобовни улкан муваффақияти билан чин юракдан табриклаган ҳолда, ўқувчининг ота-онаси ва устоз-мураббийларига чуқур миннатдорчилик изхор этади.