Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️VAZIR O‘RINBOSARI BUXORO MAKTABLARIDA BO‘LDI
🔹Xabaringiz bor, 2020-yilda “Zamin” fondi tomonidan "Umumta’lim maktablarida suv, sanitariya va gigiyena" dasturi doirasida viloyatimizning Jondor tumanidagi 11-maktabida suv ta’minoti va sanitariya tizimi yaratilgan edi.
🔹2021- yilda esa Gʻijduvon, Shofirkon, Peshko‘, Jondor va Romitan tumanlaridagi 15 ta umumta’lim maktabini toza ichimlik suvi bilan ta’minlash loyihasi boshlanib, ayni paytda bu boradagi ishlar qizg‘in olib borilmoqda.
🔹Xalq ta’limi vaziri o'rinbosari Ibrohim Jo‘rayev mazkur loyiha amalga oshirilayotgan Jondor tumanidagi 20-, 21- hamda Romitan tumanidagi 12-umumta’lim maktablarida bo‘lib, qurilish-ta’mirlash jarayonlari bilan yaqindan tanishdi.
🔹Shuningdek, kompyuter xonalarini ko‘zdan kechirib, jihozlanish va internet bilan ta’minlanganlik holatini yaqindan o‘rgandi. Bu borada tegishli tavsiya va ko‘rsatmalarini berdi.
Telegram |Сайт | Facebook |

Бўзатов тумани мактаб ўқитувчиларининг билимлари диагностикадан ўтказилди: натижалар 50 фоиздан паст кўрсаткични қайд этди
10 март куни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида ўз фаолиятини давом эттирди.
Жумладан, “Мобил методик гуруҳлар” фаолиятини режалаштириш доирасида тумандаги 1-, 4-умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ўзларининг фан йўналишлари бўйича диагностик тестлар олинди. Дастлабки тест натижаларига кўра 1-сонли мактаб ўқитувчилари ўртача 49,6 фоиз, 4-сонли мактаб ўқитувчилари ўртача 47,7 фоиз натижа кўрсатди. Мазкур натижанинг ўзи ҳам бугунги кунда мактаб ўқитувчиларининг соҳавий билим ва малакасини ошириш қанчалик долзарб масала эканлигини кўрсатмоқда.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3MHsLyc
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Наманган вилоятида ўтган халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий Кенгаш йиғилишида мактаблардаги таълим сифатини ошириш масалалари муҳокама этилди
Наманган вилояти ҳокимлигида халқ таълимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий Кенгаш йиғилиши ташкил этилди.
Унда ҳудудий Кенгашга белгилаб берилган вазифалар батафсил тушунтирилди. Хусусан, ўқитувчиларнинг касбий мақомини юксалтириш, малакасини ошириш, “Мобил методик гуруҳлар” фаолиятини йўлга қўйиш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида вазифалар белгиланди.
Вилоятда 16 минг нафардан ортиқ тоифасиз, 2 200 дан ортиқ ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди. Халқ таълимини ривожлантириш ва халқаро илғор тажрибаларни жорий этиш учун хорижий мутахассис-маслаҳатчиларни жалб этиш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятда таъмирга муҳтож мактабларни таъмирлаш, инфратузилмасини яхшилаш, таълим сифатини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалалари қамраб олинган манзилли дастур қабул қилиш режага киритилди.

Telegram
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ [email protected]
Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Халқаро танлов ғолибларига Apple iMac, Ipad va Macair топширилди
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Youth techno art” халқаро онлайн танлови ўтказилди. Танловга Австралия, Малайзия, Арманистон ва Ўзбекистондан келиб тушган жами 124 та ариза орасидан энг яхши 54 та лойиҳа ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилди.
Лойиҳалар энергия манбаларидан мақсадли фойдаланиш, глобал об-ҳаво шароитида сабзавотларни етиштириш, турли касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйиш бўйича фойдали ҳисобланади.
Тақдим этилган лойиҳалар ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, энг яхши деб топилган 3 нафар лойиҳа муаллифи ғолиб деб топилди.
Ғолибларга Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ғолиблар орасида икки нафар ўзбекистонлик ўқувчи бор:
Жаҳонгир Маҳмудов – Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Жондор тумани 47-мактабнинг 7-синф ўқувчиси;
Абдулазиз Носиржонов – Ўзбекистон Республикаси, Уйчи тумани, 16-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.
@Uzedu

Forwarded from Laylo Rustamova
Халқ таълими вазирлиги АОКАнинг Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида 95,6 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади
Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рейтингида 139 та республика даражасидаги ташкилот ва идоралар ичида энг юқори кўрсаткични (95,6 балл) қайд этиб, 1-ўринни эгаллади.
АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та вазирлик ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари, жами 359 нафар матбуот котибининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.
Хусусан, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати ахборотни замонавий формат, онлайн ва кенг қамровли усулда оммавий ахборот воситалари орқали фойдаланувчиларга инфографика, фото, аудио, видео ва матн шаклларида, муайян белгиланган вақт оралиғида етказиб бериш мезонларига кўра, 95,6 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан 2021 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида 27 та матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-тадбирлар ўтказилган. 1000 дан ортиқ теле-радио каналлар, газета ва бошқа ОАВларда вазирлик фаолиятига оид материаллар эълон қилинди. ОАВ воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 300 га яқин танқидий материаллардаги муаммолар ҳал этилиб, ахборот хизмати томонидан жавоб тақдим этилган. Шу билан бирга, хорижий оммавий ахборот воситаларида 50 дан зиёд материаллар эълон қилинган.

aoka.uz
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Adminstratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi
Нукус шаҳридаги мактабларда қўшимча ўқувчи ўрни яратилади
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим муассаларида бўлди. Хусусан, ўқувчилар сони бино сиғимига нисбатан ортиб кетган Нукус шаҳридаги 7- ва 45-сонли мактабларга бориб, ўқувчиларга яратилган шароитларни ўрганди.
Ушбу мактаблар атрофида янги маҳаллалар барпо этилиб, аҳоли сони йилдан-йилга ортгани сабабли 216 ўқувчи ўрнига мўлжалланган ҳар икки мактабда 800 нафардан ортиқ (4 коэффициент) ўқувчи таълим олмоқда.
Давлатимиз Раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида берилган топшириқлари асосида яқин 5 йилда аҳоли сони янада ўсишини инобатга олиб, 45- ва 7- сонли мактабларга қўшимча бино қуриш учун 2022 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қўшимча киритиш белгиланди. Шунингдек, мактабларда ўқувчи ва педагоглар билан мулоқот қилинди.

ҚЎНҒИРОТ ТУМАНИДА ЯНГИ ДЗЮДО СПОРТ ЗАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
11 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги "Санаат" маҳалласидаги 47-сонли умумтаълим мактабида спортнинг дзюдо турига ихтисослаштирилган спорт зали қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг маслаҳатчиси А.Каримов, Қўнғирот тумани ҳокими Б.Мадаминовлар иштирок этди.
Спорт залининг қурилиш ишлари учун қарийб 3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 2021 йил октябрь ойида қурилиш ишлари бошланган эди.
Жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган спорт залида спортчилар учун барча шароитлар яратилиб, спорт инвентарлари билан жиҳозланди.