Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
101K subscribers
23.3K photos
6.3K videos
142 files
13.2K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири Самарқанддаги болалар кутубхонасида ўқувчилар билан суҳбатлашиб, сўнгра фуқароларнинг мурожаатларини тинглади

Вазир кутубхонада мумтоз адабиётимиз дурдоналаридан бўлмиш ғазалларни ўқиб-ўрганаётган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги орзу-истаклари билан қизиқди.

Бахтиёр Саидов самимий суҳбат давомида фаол ўқувчиларни Халқ таълими вазирлигининг эсдалик совғалари билан тақдирлади. Улар Янги Ўзбекистоннинг келажаги эканлигини таъкидлаб, келгусидаги ўқишларига улкан мувафаққиятлар тилади.

Шунингдек, вазир вилоят "Болалар кутубхонаси"га Самарқанд шаҳри, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан келган фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Jl8mw7


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 4 та бош мутахассиси ва 3 та ҳудудий халқ таълими бошқармалари Кадрлар бўлими бошлиғи лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра вазирлик марказий аппаратига 1 та бошқарма бошлиғи, 2 та етакчи мутахассиси ва 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзод тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 2 та бошқарув ходимлари ва 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларга ариза топширишлари мумкин:

Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 87 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 19 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 43 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

vacancy.argos.uz
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали

vacancy.argos.uz
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали
"Ўқитувчини хафа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" — Халқ таълими вазири марҳаматлик ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳамат туманида ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Андижон вилоятига борди.

Батафсил: https://bit.ly/3rKVLww


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«Никто не имеет права обижать учителя» - министр народного образования встретился с учителями Мархаматского района

Министр народного образования Бахтиёр Саидов выехал в Андижанскую область, чтобы встретиться с учителями, вынужденными извиняться перед родителями в Мархаматском районе.

При встрече с учителями, министр отметил, что сегодня их репутация и достоинство являются важным вопросом на уровне государственной политики и никто не имеет права их обижать, и назвал произошедшее унижением достоинства учителя:

— Глава нашего Государства Шавкат Мирзиёев поднял вопрос достоинства учителей на высший уровень государственной политики, постоянно подчеркивая, что учитель является самым уважаемым человеком нашего общества. Поэтому никто не имеет права обижать учителя. В стране, где не ценят учителя будущего нет. Поэтому сегодня каждый из нас, даже сами учителя, должны работать над повышением своей чести и достоинства, - сказал Бахтиёр Саидов на встрече с учителями.

В завершение встречи министр выслушал мнения педагогов и, посоветовавшись с ними, подчеркнул, что к чиновникам, допустившим такую ситуацию, будут приняты меры.

Ранее Министерство народного образования направило результаты расследования ситуации в Мархаматском районе в Генеральную прокуратуру для правовой оценки.
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун Андижон вилояти халқ таълими раҳбарлари, туманлар мудирлари билан учрашди

Учрашувда вилоятда таълим соҳасидаги муаммо, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. Хусусан 28 январда Давлатимиз Раҳбари бошчилигидаги халқ таълими соҳасида белгиланган вазифалар тушунтирилди. Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича Республика кенгаши тузилганлиги ва унинг мақсадлари буйича маълумот берилди.

Учрашув давомида Андижон вилояти халқ таълими тизимидаги салбий ҳолатлар сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар диққат марказида эканлиги, хусусан, Марҳамат туманидаги воқеаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вилоят халқ таълими маъсуллари келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслиги юзасидан огоҳлантирилди.

Олиб борилаетган ўрганишлар якунлари бўйича айбдорларга, ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулларга чора кўрилиши таъкидланди.
Forwarded from KHISO olimpiada
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar uchun respublika miqyosida onlayn olimpiada

🗓 13-fevral kuni soat 11:00 dan 22:00 ga qadar www.khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘tkaziladi:

🕵🏻‍♀️ Boshlang‘ich ta’lim
🇺🇿 Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
🇫🇷 Fransuz tili
🇩🇪 Nemis tili
🛖 Qoraqalpoq tili
🖥 Informatika
🌍 Geografiya
⚔️ Tarix
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
⚙️ Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎼 Musiqa

🔖 Soat 22:00 dan keyin barcha o‘qituvchilar QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.

💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#maktabgayordam #umummilliyharakat

🏫Oʻquvchilar maktabda sport va darsdan tashqari toʻgaraklar:
🔹dasturlash;
🔹robototexnika;
🔹duradgorlik;
🔹tikuvchilik;
🔹pazandachilik va boshqalar bilan shugʻullanishlari uchun yaxshi sharoitlarni yaratishda yordam berayotgan hamkorlarimizga katta minnatdorchilik bildiramiz.

Facebook | Telegram | Web-site
Forwarded from IT taʼlim
📜 Boburni bilasizmi

Respublika ta'lim markazi, Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi va KHISO olimpiada maktabi shoh va shoir Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 539 yilligi munosabati bilan navbatdagi olimpiadani e'lon qiladi!

🗓 Olimpiada 14-fevral kuni khiso.uz plaftormasida o‘tkaziladi.

✔️ Olimpiadada 5-11 sinf o‘quvchilari, talabalar va o‘qituvchilar qatnashishlari mumkin. Savollar Boburning hayoti va ijodi bo‘yicha asosan yuqori sinf o‘quvchilariga mo‘ljallangan.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

📌 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!

▫️ Olimpiadaning barcha ishtirokchilari sertifikat
bilan taqdirlanadi.

🎁 G‘oliblar kitoblar bilan taqdirlanadi.

⚠️ Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishing.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Муносабат

Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш таъқиқланади

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган.

Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.

‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Республикамизнинг ҳар бир вилоятида Жамоатчилик кенгаши вакиллари фаолият юритади

Барчага маълумки, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилган бўлиб, Кенгаш аъзолари тизим муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш билан фаол шуғулланиб келмоқда.

Эндиликда жойлардаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида мазкур Жамоатчилик кенгаши ҳар бир вилоятда тузилиб, доимий равишда ўз фаолиятини олиб боради.

Жумладан, вилоятлардаги дастлабки Жамоатчилик кенгаши Самарқанд вилоятида тузилди. Ушбу Кенгашнинг раиси этиб вилоят кенгаши депутати Азиз Аҳроров тайинланди.

Янги иш бошлаган Жамоатчилик кенгаши вакиллари илк марта Самарқандда фуқаролар қабулини ўтказди. Мазкур жараёнда таълимга оид муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Келгусида Республикамизнинг барча вилоятларда ташкил этиладиган Жамоатчилик кенгаши мунтазам равишда тизимда юзага келаётган муаммолардан хабардор бўлиб, уюшқоқлик ва фаоллик билан иш олиб боради.

@Uzedu