Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.5K subscribers
21.3K photos
6.01K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири Навоий вилояти ўқитувчилари билан яқиндан суҳбатлашди

Бугун, 9 февраль куни Халқ таълими вазири Навоий вилоятидаги таълим жараёни билан танишиш мақсадида Навоий вилоятига борди. Ўрганиш жараёни Навбаҳор туманидаги 5-мактабдан бошланди.

Бахтиёр Саидов Навбаҳор тумани ҳокими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи иштирокида мактабнинг педагогик жамоаси билан суҳбатлашди. Ўқитувчилар билан суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Сўнгра вазир Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказига борди. Мазкур таълим маскани иш фаолияти билан танишди ва кимё фани ўқитувчиларининг малака ошириш дарс жараёнларида иштирок этди. Ўқитувчилар билан суҳбат ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги 🔝Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш раҳбар кадрлар киритилди.

Мазкур рейтингга кўра, Халқ таълими вазирлигининг 3 нафар раҳбари фаолияти ҳам юқори баҳоланди.

Рейтингни шакллантиришда раҳбар сифатида жамоатчилик орасида танилганлиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, ёш бўлишларига қарамай ислоҳотлар жараёнидаги иштироки, таъсир даражаси ҳамда шахсий ва касбий ютуқлари инобатга олинган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from ITSM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Chellenj davom etmoqda!#NavoiyIftixorim #NavoiyTavalludining581

🔷Xalq ta'limi vazirligi huzuridagi "Innovatsiya texnologiya va strategiya markazi" xodimlari ulug' shoir va mutafakkir Alisher Navoiy tavalludi munosabati bilan #NavoiyIftixorim, #NavoiyTavalludining581 chellenjini davom ettirgan holda yurtdoshlarimizni Alisher Navoiyning 581 yilligi bilan samimiy qutlaydi!

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling!

Website I Facebook I Telegram I Instagram
Халқ таълими вазири Навоийдаги фаолияти тугатилган "Меҳрибонлик уйи"да бўлди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Навоий шаҳрида жойлашган "Меҳрибонлик уйи" биноси ҳолати билан танишди. Айни вақтда мазкур маскан фаолияти тугатилган бўлиб, тарбияланувчилар оилаларга берилган.

Бахтиёр Саидов "Меҳрибонлик уйи" биносидаги мавжуд хоналарини кўздан кечирди. Мазкур бинодан самарали фойдаланиш бўйича ўз фикрини билдирди. Келгусида бинодан самарали фойдаланиш режага киритилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Навоий шаҳрида замонавий дзюдо спорт зали очилди

Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 2-мактабда дзюдо спорт тури билан шуғулланиш учун ихтисослаштирилган замонавий залнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси мутасаддилари, Халқ таълими вазири, Навоий вилояти ҳокими, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Дзюдо федерацияси масъуллари иштирок этди.

Бўлажак чемпионларга меҳмонларнинг эсдалик совғалари топширилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_таълими_тизими_рақамларда

Таҳлил натижалари

Бугунги кунда “Таълим менежменти”, хусусан мактаблар бошқаруви қандай даражада?

⚡️2022 йилнинг 28 январь санасида А.Авлоний илмий-тадқиқот номидаги институтининг расмий телеграм каналида “Мактаб муҳитини ким бошқаради?” саволи билан сўровнома ташкил қилинган эди. Беш кунлик муддат давомида 67 600 нафар аудитория сўровнома билан танишган ва 15 700 нафар фойдаланувчилар бевосита овоз бериш жараёнида иштирок этган.

Юқоридаги сўровноманинг узвий давоми сифатида “Мактаб раҳбарияти мустақилми?” саволи билан ҳам сўровнома ташкил қилинди.

Мазкур сўровнома билан беш кун давомида 69 700 нафар аудитория танишиб, 16 000 нафар фойдаланувчилар бевосита овоз беришган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бугунги кун замонавий мактаб директори ҳамкасбларининг фикрларини инобатга олган ҳолда ўзи мустақил қарор қабул қила олиши, замонавий тенденцияларга мос ва хос, раҳбарликнинг барча компетенцияларига жавоб берадиган лидер бўлиши даркор.

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#NavoiyTavalludining581
#Видеолавҳа

Пойтахтимиздаги «Адиблар хиёбони»да улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир ва шоир ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда шоир ва ёзувчилар, санъат арбоблари, талабалар, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда Халқ таълими вазирлиги ходимлари ҳам иштирок этди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
“Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 4-bosqichi!

▪️Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi, Yoshlar akademiyasi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika, fizika, kimyo va biologiya fanlaridan o‘tkaziladi.

Olimpiadaning 4-bosqichi 10-11-fevral kunlari www.khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

Olimpiadaga:

👨🏻‍💻 O‘quvchilar
👨🏻‍🎓 Talabalar
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar

mutlaqo bepul
qatnashishlari mumkin.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz1_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

💡 Olimpiada haqida batafsil: 👉🏻 bit.ly/32BGxQN

⚠️
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishing.

👉 @khiso
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️Мактабингиз учун қўшимча маблағ қўлга киритмоқчимисиз?

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этинг
!

www.оpenbudget.uz расмий веб-сайтида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига старт берилди. Мазкур жараёнда фаол иштирок этиш орқали халқ таълими тизимидаги муассасаларга қўшимча маблағ олиш имконияти мавжуд.

▶️ Ушбу видеолавҳа орқали лойиҳаларни жойлаштирилиши билан батафсил танишишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожизлар мактаб-интернатига ташриф буюрди.
"Олийгоҳни тугатганларингдан кейин ҳар бир давлат идорасида сизлар учун иш ўрни бўлиши керак, бу адолатдан бўлади", деди давлат раҳбари ўқувчилар билан суҳбатда.

Facebook|Instagram|Twitter
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб берила бошланди

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан сайловолди учрашувларида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш бўйича берган топшириғига асосан 2022 йилдан бошлаб кейтеринг тизимини йўлга қўйиш белгиланган.

Шунга асосан 7 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини соғлом овқатлантириш мақсадида тажриба-синов тариқасида кейтеринг усулида бепул овқат етказиб бериш бошланди.

Батафсил: https://bit.ly/3GzVvVj


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Сирдарё вилоятида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди

Қабул жараёнида фуқаролар муаммолари тингланиб, аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3uG7tKw


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram