Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
106K subscribers
22.4K photos
6.17K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири "Баркамол авлод" болалар мактаби ва Республика болалар кутубхонаси иш фаолияти билан танишди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Республика "Баркамол авлод" болалар мактабида бўлиб, мактаб биносининг бугунги ҳолати, моддий техник базаси ва иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазир "Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва мактабдан ташқари таълим тизимини юқори босқичга олиб чиқиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Шу куннинг ўзида вазир қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонасида ҳам бўлди.

Мазкур муассаса мутасаддилари ва қурувчилар билан суҳбат жараёнида Бахтиёр Саидов кутубхонанинг жиҳозланиши борасида маълум стандартларга амал қилиш, ўқувчиларнинг кутубхонадан кенг фойдаланишлари учун замонавий шароитлар яратиш, ажратилган хоналарни махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда энциклопедик, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан янада бойитиш юзасидан тегишли тавсияларини берди.
[на русском см. ниже ⬇️]

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг қурбонига айланманг!

Ҳурматли ўзбек ва қардош тилларда дарс бериладиган мактабларда дарс берадиган рус тили фани ўқитувчилари!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар хақида”ги Қарорига мувофиқ, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларида дарс бераётган ҳамда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 2022 йил 1 февралдан бошлаб 50% устама олиши белгиланган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар, хусусан Telegram’даги “С1 вместе с МГУ” каби каналларда рус тили ўқитувчиларидан 6300 Россия рубли эвазига ТРКИ имтиҳони ўтказиб, ТРКИ С1 сертификатини ваъда қилиш ҳоллари учрамоқда ва бу хусусда рус тили фани ўқитувчиларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан боғланганда бундай тадбирларга Москва Давлат Университининг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва бу маълумот ёлғон эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Университет томонидан расмий хат ҳам юборилган.

Шунингдек, Москва Давлат Университети сертификацион имтиҳонларни ўзининг Тошкент филиалида 2022 йилнинг март ойидан бошлаб ўтказишни режалаштирилганлиги билдирилган.

****

Будьте бдительны! Остерегайтесь мошенников!

Уважаемые учителя русского языка, преподающие в школах (класса), где русский язык не является родным!

Как Вам известно, согласно Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по совершенствованию изучения иностранных языков» от 19 января 2022 года, начиная с 1 февраля 2022 года учителям русского языка, имеющим сертификат ТРКИ С1 или выше, преподающим в школах (классах), где русский язык не является родным, с 1 февраля 2022 года будет выплачиваться надбавка в размере 50%.

В последние дни в социальных сетях и мессенджерах, в частности в Telegram появились такие группы и каналы на подобек «С1 вместе с МГУ», «обещающие» экзамен и сертификат С1 за 6300 рублей.
В целях изучения данных обращений Министерство народного образования обратилось в ташкентский филиал МГУ им. М.В. Ломоносова, в ходе которого выяснилось, что МГУ не имеет никакого отношения к подобным мероприятиям и данная информация является ложной. Об этом университетом также было направлено официальное письмо.

Также было отмечено, что МГУ планирует проводить сертификационные экзамены в своем ташкентском филиале с марта 2022 года.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_ochiq_muloqot

‼️ YOSHLAR ITTIFOQINING MAKTABLARDAGI SARDORLARI OLIY TA'LIM MUASSASASIGA IMTIYOZLI QABUL QILINISHINI BILARMIDINGIZ?

Maktablarda faoliyat olib borayotgan Sardorlar Kengashining faol a'zolari Oliy ta'lim muassasasiga imtiyozli qabul qilinadi.

Bu haqda “O‘zbekiston yoshlar ittifoqining faol a’zolariga oliy ta’lim muassasalariga kirishda imtiyozlar berish to‘g‘risida” Vazirlar Mahkamasining 914-sonli qarori mavjud.

🎯 Umumiy o'rta ta'lim muassasalarida maktab, sinf Sardori sifatida faoliyat olib borayotgan tengdoshlarimiz bu imkoniyatga ega bo'ladi.

❗️Qiziqdingizmi?! Unda siz ushbu jarayon bilan bog’liq barcha savollaringizga onlayn muloqot davomida javob olishingiz mumkin.

🎥 Onlayn shaklda tashkil etiladigan muloqotni Xalq ta'limi vazirligining Facebookdagi rasmiy sahifasi orqali kuzatishingiz mumkin.

🗓 Muloqot 2022-yilning 3️⃣-fevral kuni 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣da boshlanadi.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирликнинг назорат-ҳуқуқий хизмати, юридик бўлим масъуллари иштирокида фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул жараёнида фуқаролар дарс соати, ишга қайта тиклаш, мактаб таъмирида йўл қўйилган камчиликлар, мактаблардаги носоғлом муҳит ҳамда ажратилган маблағларни нотўғри сарф қилиш, раҳбарлар фаолиятига оид мурожаатлар тингланди.

Қабул жараёни якунида Халқ таълими вазири мурожаатларда кўтарилган муаммолар, мактаблар мавжуд носоғлом муҳитни ишчи гуруҳлар ёрдамида ўрганиб, уларни бартараф этиш, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш ва коррупция иллатини йўқотиш бўйича жойига бориб ўрганиш учун мутасадди ходимлардан иборат гуруҳ тузилиши бўйича топшириқ берди.

Қабул жараёни бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ЁШЛАРГА САБОҚ БЕРАЁТГАН НАМАНГАНЛИК МУАЛЛИМНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ 1200 АҚШ ДОЛЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

Косонсой туманидаги 13-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Раҳимжон Фозилов ўз ҳаёти, фаолияти, ташаббуслари асосида буни амалда яққол исботлаб келаётган янги давр муаллимларидан бири.

15 йиллик педагогик тажрибага эга муаллим мактабнинг ўзидан 7 млн сўм маош олади. Ўз устида тинимсиз изланишдан чарчамайдиган ўқитувчи, шунингдек, қўшимча ўқув курси ташкил қилган бўлиб, ўқувчиларга информатика ва математика фанларини чуқур ўргатиб, олий таълимга тайёрламоқда. Мингга яқин ўқувчига замонавий билимларни пухта ўргатиб, истиқбол сари дадил етаклаётган моҳир муаллим ушбу қўшимча машғулотдан ойига 6 млн сўм даромад топмоқда.

Косонсойнинг энг чекка ҳудудида фаолият юритаётган ташаббускор ўқитувчининг изланишлари нафақат тумандаги, балки бутун вилоят миқёсидаги ҳамкасбларига ибрат ва ўрнак.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
⚡️Тезкор

CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❗️Хусусан,
2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади.

Бунда, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади.

Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади.

Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади.

Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши янгиланган таркибидан халқ таълимига бефарқ бўлмаган фаоллар жой олди

Жорий йилнинг 1 февраль куни Халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Жамоатчилик кенгашнинг раиси этиб DEKOS компанияси, «M-faktor» лойиҳаси асосчиси Хасан Мамасаидов сайланди. Жамоатчилик кенгаши котиби A.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев бўлди.

Янги таркибда иш бошлаган Кенгаш аъзолари томонидан таълимдаги муаммолар қизғин муҳокама этилган ҳолда, уларни ҳал этиш бўйича янги тизим ва "Йўл харита"сини яратиш таклифи илгари сурилди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби мактабларни ривожлантириш, ўқитувчилар мавқеини ошириш, таълим сифатини ошириш, тизимга инновацион лойиҳаларни тадбиқ этишда Жамоатчилик вакилларининг аҳамиятини қайд этди.

Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, доимий равишда Мустақил экспертлар клубини ташкил қилган ҳолда тизимда мавжуд масалаларни таълим соҳасига бефарқ бўлмаган фуқароларни жалб этган ҳолда ҳал этишни таклиф этди.

Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркибидан хусусий сектор вакиллари, блогерлар, депутатлар ва фаол жамоат вакиллари ўрин олган.

Улар билан танишинг👇👇👇