Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.7K subscribers
21.2K photos
6K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири: “Меҳрибонлик уйидаги болани яхши қўлга беришга мажбурмиз”

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугунги кунни Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйида болаларга яратилган шароитларни кўздан кечиришдан бошлади.

Меҳрибонлик уйи раҳбарияти тарбияланувчиларни оилаларга жойлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

"Бу масала устида тўғри ёндашув билан ишлашимиз керак. Болаларга оилани инсон ҳаёти учун муҳимлигини тушунтиришимиз зарур. Керак бўлса бу йўналишда болалар билан ишлаш учун психологларни жалб қилиш лозим. Тўғри, болалар бу ерда бир неча йилдан бери яшаяпти ва улар бу ердаги шароитга ўрганган. Лекин улар онгига оила қадриятини ҳам сингдиришимиз даркор. Шу сабабли болаларни имкон борича оила бағрида бўлишига имкон яратиб, ана шу нарсаларни бола онгига тўғри етказишимиз керак”, — деди вазир.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3y27isy


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Чекка туманларда ўқитувчилар учун сайёр малака ошириш курслари ташкил этилди

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазири Б.Саидов ва А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиевлар ҳудудлардаги ўрганиш бўйича Хоразм вилоятининг чекка туман ўқитувчилари билан учрашган эди.

Ўрганишларда вилоят марказидан узоқ ҳудудларда жойлашган Тупроққалъа туманидаги 12-сон умумтаълим мактабининг муаммолари, фан педагогларига бўлган эхтиёжи юзасидан вазифалар белгиланди.

Ўрганишлардаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида халқ таълими вазири Б.Саидовнинг топшириғига асосан, А.Авлоний илмий-тадқиқот институти бошчилигида Хоразм вилояти малака ошириш ҳудудий марказининг ишчи гуруҳи 6-7 декабрь кунлари Хазорасп маҳалласида жойлашган 12-сон умумтаълим мактабида сайёр малака ошириш курсларини ташкил қилди.

Бунда туманнинг чекка массивида жойлашган 11,13,14,15 ва 16-сон умумтаълим мактабларининг кимё, физика, математика ва информатика фани ўқитувчилари ҳам жалб этилди.

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Халқ таълими вазирлиги жамоаси барчангизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади!

***

Коллектив Министерства народного образования искренне поздравляет всех с 8 декабря - Днём Конституции Республики Узбекистан!
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Laylo Rustamova
Халқ таълими вазирлиги куни кеча Бўка туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида юз берган ўқувчилардан бирининг онаси томонидан синфдаги бошқа ўқувчиларга бақираётгани акс этган видеодаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилади.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Forwarded from IT taʼlim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_tanlov
Biz bilan “Galaktika boʻylab sayohat” qiling!

Ilmiy-fantastika janrida yozilgan asarlarni ommalashtirish hamda yosh avlodning ilm-fanga qiziqishini oshirish maqsadida Respublika taʼlim markazi 2021-yilning 10-dekabr sanasidan 2022-yilning 13-yanvariga qadar “Galaktika boʻylab sayohat” tanlovini eʼlon qiladi.

Tanlov shartlari:
👉 Saʼdullo Quronovning “Galaktikada bir kun” asarini oʻqib chiqing (Kitobni audio variantini tinglash);
👉 11-12- yanvar kunlari khiso.uz sayti orqali oʻtkaziladigan “Galaktikada bir kun” asari asosida tuzilgan test sinovida ishtirok eting.

📊 Tanlov nizomi

📣Sovg'alar:
👉Planshet;
👉“Akademnashr” nashriyotidan kitoblar toʻplami;
👉Saʼdullo Quronovning “Koinot javohiri” nomli yangi ilmiy-fantastik kitobi.

📊 2021-yilning 31- dekabriga qadar @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻting.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-синф битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтиришда Андижон тажрибаси

Бугунги кунда Андижон тажрибаси асосида доирасида 7828 нафар битирувчига 114,2 млрд сўм кредит ажратилди.

Бунинг натижасида андижонлик битирувчилар ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, бугунданоқ ўз келажаклари учун пойдевор яратмоқда.

Батафсил видеолавҳада👆👆


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Тошкент шаҳридаги мактаб ўқитувчиси «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистонда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик фаоллари «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманидаги 303-мактаб ўқитувчиси Муҳайё Аҳмедова ҳам бор. У 23 йилдан буён мактабда ҳуқуқ фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келади. Ўқитувчи доимий равишда ўқувчиларининг ҳуқуқ фанини яхши ўзлаштиришига эътибор қаратади. Шу боисдан ҳам у таълим бераётган ўғил-қизлар турли кўрик-танловларда, фан олимпиадаларида, шунингдек "Менинг ҳуқуқ мажбуриятларим" кўрик-таловининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#МУНОСАБАТ

Бўкадаги мактабда юз берган нохуш ҳолат ўрганилди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган нохуш ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. 2021 йил 19 ноябрь жума куни мактабга бораётганда қор ёғиб, кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл бўлган.

Ушбу мактабнинг ёшлар етакчиси мактаб коридорида В.Е.нинг оёғи ҳўл бўлганлигини кўриб синф хонасига олиб кирган ва ўқувчини синф раҳбари Феруза Қўшматовага топширган.

Синф раҳбари ўқувчининг саломатлигидан қайғуриб, болани уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган.

Боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган, она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва бақириб жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган.

Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган.

Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган.

Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни соат 11:45 да Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани судига юборилиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

Суд натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бугун пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари тумандаги саноат зонасидаги ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришди.

❇️Мактаб директори Саодат Маликова раҳбарлигида юқори синф ўқувчи қизлари Yaskanamu бренди остида кийим-кечаклар ишлаб чиқараётган корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мактабнинг 11-синф йигитлари эса бежирим эшиклар ишлаб чиқараётган корхона ишчиларининг иш жараёнлари билан зўр қизиқиш билан кузатишди.

Битирувчи-ёшларнинг ўз устозлари билан бевосита ишлаб чиқариш жараёнини кузатишлари аксарият йигит-қизлар қалбида келгусида ўзлари учун касб танлашлари учун муҳим қадам бўлди.

🖌Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB