Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.8K subscribers
21.2K photos
6K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#ХУШХАБАР

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза соҳиби бўлди

Фарғона вилоятида 8 ноябрь куни старт олган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 18 та давлатидан 130 нафар ўқувчи иштирок этган Олимпиада бугун ўз ғолибларини аниқлади. Танлов натижаларига кўра дунёнинг турли давлатларидан қатнашган 56 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

Халқаро физика олимпиадаси ғолибларининг тўлиқ рўйхати: 👉https://bit.ly/3wzozIU


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Respublika “Barkamol avlod” bolalar maktabi o'quvchilari xalqaro tanlovlarda O'zbekiston sharafini himoya qilib, yuqori o'rinlarni egallab qaytishdi 🏅🇺🇿

1️⃣ “Zamin” bolalar teatr to‘garagi o'quvchilari, Turkiyada bo'lib o'tgan 13-xalqaro folklor festivalida Bolgariya, Gruziya, Qozog‘iston, Rossiya, Ozarbayjon, Polsha va Turkiya davlati o‘quvchilari bilan bellashib, “Eng yaxshi guruh” nominatsiyasi sohibi bo‘ldilar.

2️⃣ Sochi shahrida bo‘lib o‘tgan “San’at sayyorasi” nomli 56-xalqaro festival-tanlovida “Zarafshon” doirachilar to‘garagi a’zolari “Cholg‘uchilik” yo‘nalishi bo‘yicha 1-o‘rin hamda Gran Pri sohibi, Samarqand shahar “Barkamol avlod” bolalar maktabining “Ko‘zmunchoq” milliy raqs to‘garagi a’zolarining “Farg‘onacha” raqsi 1-o‘rin, “Xorazmcha” raqsi 2-o‘rinni egalladi va jamoa a’zolari Gran Pri sohibi bo'lishdi.

3️⃣Moskva shahrida onlayn tarzda boʻlib oʻtgan “Kuz ohangi” nomli xalqaro san’at festivalida Andijon viloyati “Oila va salomatlik” to‘garagi a’zosi ishtirok etib, faxrli 2-o‘rinni egalladi.
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Yashil_makon #Яхшидан_боғ_қолади
Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташаббусларини нафақат вазирлик жамоаси ва тадбиркорлар кўтаринки руҳда қабул қилиб боғ яратишни бошлади, балки Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги янги раҳбари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб дарахт экишди.

Сиз ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига қўшилинг ва дарахт экинг! Фақат биргаликда фарзандларимиз келажаги учун атроф-муҳитни асрашга ёрдам бера оламиз!

Боғ яратиш жараёнидан жонли эфир: https://bit.ly/3D9tW4e

Британияликларни қўшилганидан жонли эфир: https://bit.ly/3bZZP3j
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Поздравляем наших победительниц!

Команда учениц из Узбекистана победила в специальной номинации Data Lady детского конкурса в рамках Конференции Artificial Intelligence Journey!

Шу каби билимли ва тиришқоқ қизларимизнинг сафи кенгаяверсин!

Видео более высокого качества: https://bit.ly/3wKr2Ar
#Yashil_makon
#Яхшидан_боғ_қолади

Буюк Британия элчиси ҳам "Яшил макон" лойиҳасини қўллаб кўчат ўтказди ва халқ таълими тизимида ҳамкорликка доим тайёрлигини билдирди

Президентимиз ташаббусларига кўра амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Буюк Британия элчиси Тимоти Торлот билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 255-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида барпо этилаётган “Зиё дунёси боғи”га кўчат ўтказди.

Тадбирдан сўнг, Буюк Британия томони ҳамда Халқ таълими вазирлиги вакиллари мактаб ёнида жойлашган Тошкент халқаро таълим университетига ташриф буюришди ва у ерда томонлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг амалдаги ҳолати ҳамда истиқболли лойиҳалари тўғрисида келишиб олди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3c28y4U


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram