Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
107K subscribers
22.3K photos
6.16K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Zamonaviy_maktab
#Maktablarga_yordam_beraylik

“Замонавий мактаб” янги лойиҳаси асосида қурилган илк 1320 ўринли мактаб фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни пойтахтимизнинг Яшнобод туманида “Замонавий мактаб” талаблари асосида барпо этилган 1320 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 339-мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, таълим муассасаси жамоаси, тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

“Олмос” маҳалласида замонавий турар-жой мажмуалари қурилгандан сўнг мазкур маҳаллада мактабга катта эҳтиёж пайдо бўлди. Ўқувчилар тумандаги 23, 255, 282-мактабларга бориб ўқигани боис ўқувчилар сони кескин ошишига сабаб бўлди. Янги мактабнинг очилиши эса яқин ҳудудда жойлашган мактабларда ҳам навбатлилик коэффициентининг пасайишига олиб келади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3D3LMWg


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#yashil_makon #яхшидан_боғ_қолади

Халқ таълими вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент халқаро таълим университети ҳамда тадбиркор Мурод Назаров компаниялари жамоалари томонидан “Зиё дунёси боғи” яратилиши бошланди

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинди.

Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳридаги 255-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Murad Buildings ва қатор қурилиш компаниялари асосчиси, тадбиркор Мурод Назаров, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Тошкент халқаро таълим университети ректори Сарвар Бобохўжаевлар ҳамкорлигида “Зиё дунёси боғи”нинг илк кўчатлари ўтказилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/uz/ziyo-dunyosi-bogi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ИШТИРОКЧИЛАРИ ФАРҒОНАДА "ОЛИМПИАДА БОҒИ"НИ БАРПО ЭТДИЛАР

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари белгилаб берган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан "Мактабларни яшил масканга айлантирамиз!" акцияси эълон қилинган эди.

Бугун мазкур акция доирасида Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси иштирокчилари ҳамда Халқ таълими вазирлиги ходимлари Қувасой шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида бўлиб, 120 тупдан ортиқ каштан, сирен, павлония каби кўргазмали дарахт кўчатларини ўтказишди.

Олимпиада иштирокчилари томонидан барпо қилинган мазкур боғга "Олимпиада боғи" номи берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини ташкил қилиш ва камчиликларни олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди

Жорий йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида тизимига ажратилаётган бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини ташкил қилиш ва хатоликларни олдини олиш масалалари тўғрисида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур Ҳайъат йиғилишида тизимдаги молиявий хатоликлар, хусусан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ўтказилган назорат тадбири натижалари муҳокама қилинди.

Ушбу назорат тадбири натижаларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасиниг кўрсатмасидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатларни келгусида такрорланмаслик ва олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Жумладан:

камчиликларга йўл қўйган ходимларга лавозимидан озод этишгача бўлган тегишли интизомий жазо чораларини қўллаш;

халқ таълими тизими бўйича, айниқса, Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида масъул ходимларнинг алоқадорлиги ёки ҳаракатсизлиги юзасидан хизмат текширувини ўтказиш;

бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш йўналиши бўйича чораларни кучайтириш;

ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бўйича алоҳида “қизил” рўйхатни шакллантириш ҳамда уларни доимий назорат ва кузатувга олиш юзасидан амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ҳайъат йиғилиши қарори билан Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарига тегишли интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Xalqaro_olimpiada_2021

Халқаро олимпиада иштирокчилари Қўқон шаҳрига саёҳат қилдилар

8 ноябрдан буён Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси иштирокчилари жаҳон ҳунармандчилик маркази бўлган Қўқон шаҳрига саёҳат қилдилар.

Саёҳат давомида ўқувчиларга қадимги хонлик тарихи давридаги музей, асори-атиқалар, миллий ҳунармандчилик намунлари таништирилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram