Халқ таълими вазири Самарқанд мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашди
Ўқитувчилар доимий равишда ўз устида ишлаши, замонавий ахборот - коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиб, билими ва маҳоратини ошириб бориши кераклигини таъкидлаб, ўқувчиларга сифатли таълим беришда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3CqW7us
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Халқ таълими вазири самарқандлик иқтидорли ўқувчиларнинг ютуқларини эътироф этди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов самарқандлик иқтидорли ўқувчилар билан учрашди. Учрашув давомида тил билиш даражаси бўйича IELTSдан 9 баллни қўлга киритган Суҳроб Муродов ва 7 баллни қўлга киритган Камронбек Исоев Халқ таълими вазири билан инглиз тилида мулоқотда бўлиб, келажакдаги орзулари ва режаларини сўзлаб берди.
Батфсил: 👉https://bit.ly/3lI1jn1
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов самарқандлик иқтидорли ўқувчилар билан учрашди. Учрашув давомида тил билиш даражаси бўйича IELTSдан 9 баллни қўлга киритган Суҳроб Муродов ва 7 баллни қўлга киритган Камронбек Исоев Халқ таълими вазири билан инглиз тилида мулоқотда бўлиб, келажакдаги орзулари ва режаларини сўзлаб берди.
Батфсил: 👉https://bit.ly/3lI1jn1
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi
Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi qoshidagi "Zamin" bolalar teatr to'garagi a'zolari xalqaro folklor festivalida "Eng yaxshi guruh" nominatsiyasi sohibi bo‘lishdi
🏆Turkiya davlatining Marmaris shahrida bo'lib o'tgan 13-xalqaro folklor festivalida Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi qoshidagi "Zamin" bolalar teatr to'garagi a'zolari, Bolgariya, Gruziya, Qozog'iston, Rossiya, Ozarbayjon, Polsha va Turkiyalik o'quvchilar qatorida ishtirok etib, eng yaxshi guruh nominatsiyasi bo'yicha taqdirlandilar.
📌Festivalda "Zamin" bolalar teatr to‘garagi a‘zolari o‘zlarining "Farg'onacha", "Surxoncha", "Xorazmcha" yo‘nalishdagi folklor ashulla va raqslari bilan ishtirok etdilar.
🔹Xalqaro maydonlarda mamlakatimiz sharafini munosib tarzda himoya qilayotganligi va erishayotgan yutuqlari tufayli, Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi Sizlar kabi o'quvchi-yoshlarimizdan faxrlanadi.
Web-site |Telegram|Facebook|Instagram

Халқ таълими вазирлигида Ҳиндистон билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди.
Учрашув чоғида бугунги кунда икки мамлакат ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари, хусусан таълим соҳасини ривожлантиришнинг истиқболли режалари хусусида сўз борди.
Ўзбекистон мактабларида ахборот технологиялари чуқур ўргатиш, ўзбекистонлик битирувчиларни грант асосида Ҳиндистон ОТМларида таҳсил олиши, мактаб директорлари ва ўқитувчиларни Ҳиндистонга малака оширишга юбориш, мактабларни модернизация қилиш мақсадида грант маблағларини жалб этиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, Ҳиндистон АКТ ривожланган мамлакат бўлгани боис Ўзбекистон мактабларига ҳиндистонлик IT ўқитувчиларни жалб қилиш орқали ўқувчиларнинг соҳадаги билимини ошириш, юқори синфларда электрон тижорат, сунъий интеллект каби тушунчаларни сингдириб бориш истиқболлари кўриб чиқилди.
@uzedu

Чет тили бўйича камида С1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга сентябрдан тўловлар амалга оширилади
Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш амалга оширилади.
Бунда:
✅чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди;
✅ушбу сертификатга эга ўқитувчилар учун ҳар ойлик белгиланадиган устамаларни 2021/2022 ўқув йили бўйича тарификация рўйхатларида ажратилган дарс соатларидан келиб чиқиб назарда тутилади.
Шундай сертификатга эга ўқитувчиларга жорий йилнинг сентябрь ойини ҳам инобатга олган ҳолда тегишли тўловлар амалга оширилиши бўйича топшириқлар берилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш амалга оширилади.
Бунда:
✅чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди;
✅ушбу сертификатга эга ўқитувчилар учун ҳар ойлик белгиланадиган устамаларни 2021/2022 ўқув йили бўйича тарификация рўйхатларида ажратилган дарс соатларидан келиб чиқиб назарда тутилади.
Шундай сертификатга эга ўқитувчиларга жорий йилнинг сентябрь ойини ҳам инобатга олган ҳолда тегишли тўловлар амалга оширилиши бўйича топшириқлар берилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан ишга қарийб 8,5 километр пиёда йўл босиб келиб, бошқаларни ҳам пиёда юришга чорлади
22 сентябрь - Халқаро автомобилсиз кунни жорий йилда Ўзбекистонда ҳам нишонлаш бўйича эълон қилинган ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун мамлакатимизда барча раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий намуна сифатида хизмат ва шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечган ҳолда иш жойига пиёда ва велосипедда келиш ҳамда жисмоний машқлар билан шуғулланиш тавсия этилган эди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан қарийб 8,5 километр йўлни пиёда босиб ўтди ва автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиб, юртдошларимизга шахсий намуна кўрсатди. Вазир пиёда босиб ўтган йўлни унинг фейсбук саҳифасидаги онлайн трансляцияда гувоҳи бўлишингиз мумкин.
22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун. Сиз ҳам ижтимоий тармоқдаги #carfreeday_uzbekistan, #shaxsiynamunakursat, #avtomobilsizbirkun хэштеглари билан ташаббусга қўшилинг ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилинг. Зеро бу нафақат об-ҳавонинг тозалигига, балки инсонларнинг саломатлигига ҳам ижобий таъсир қилади.
#carfreeday
#carfreeday_uzbekistan
#avtomobilsizbirkun

Forwarded from Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
⚡️Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун!
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
🔸 Мактабдан ташқари таълим, спорт ва туризмни ташкил этиш бошқармаси етакчи мутахассиси.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 сентябрдан 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
⭕️ Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos

Хитой элчиси билан халқ таълими соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян билан учрашди.
Томонлар бугун Хитой билан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланган бир пайтда Ўзбекистонда хитой тилини ўрганиш, хитой университетларига ўқишга мактаб битирувчиларимизга имкониятларни кенгайтириш йўналиши мос равишда ўсмаётгани ва бу йўналишда ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлигини қайд этди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3zuBXy4