Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
107K subscribers
22.3K photos
6.16K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
Yangi_O‘zbekistonning_fidoyi_ustozlari
❇️O‘ZI BALAND MARRALARNI ZABT ETIB, O‘QUVCHILARINI HAM SHUNGA UNDAYOTGAN SHIJOATLI MUALLIM

🔹Vatanimiz mustaqilligining 30 yillik sanasi Peshko‘ tumanidagi 21-umumta’lim maktabining oliy toifali informatika va axborot texnologiyalari fani o‘qituvchisi Farid Rahmonov uchun ham qo‘shaloq shodiyonalarga boy bo‘ldi.

🔹Intiluvchan muallim ushbu qutlug‘ sana munosabati bilan o‘tkazilgan "O'zbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi laureati" tanlovining respublika bosqichida faxrli ikkinchi o'rinni qo'lga kiritib, 20 million so'm pul mukofoti bilan taqdirlandi. Shuningdek, ilg’or ish tajribasi respublika miqyosida ommalashtirildi.

Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-09-08

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади - Шавкат Мирзиёев.

Если будем развивать школьное образование, прогресс будет во всех сферах - Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади

📝2021 йил 9 сентябрь санаси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 562-сон қарори қабул қилинди.
📎Қарорнинг биринчи иловасида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиада иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

✍️Низомга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадалар 9-10-11 синф ўқувчилари ўртасида қуйидаги фанлардан ўтказилади:

🔰Биринчи гуруҳ фанлар (Нуфузли халқаро олимпиадалар (IMO, IBO, IChO, IPhO, IOI) ўтказиладиган фанлар)
1. Математика
2. Физика
3. Кимё
4. Биология
5. Информатика ва ахборот технологиялари

🔰Иккинчи гуруҳ фанлар
6. Она тили ва адабиёт
7. Ўзбек тили (бошқа тилларда таҳсил оладиганлар учун)
8. Қорақалпоқ тили
9. Рус тили ва адабиёти
10. Инглиз тили
11. Немис тили
12. Француз тили
13. Тожик тили
14. Қозоқ тили
15. Тарих
16. География

🔰Махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун фан олимпиадаси ўтказиладиган фанлар
17. Она тили ва адабиёт (Махсус)
18. Математика (Махсус)

❗️Ушбу қарор бўйича қолган маълумотларни кейинги эълонларимизда ёритиб борамиз. Янгиликларни кузатиб боришда давом етинг.
🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Президент соврини учун
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

📌Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ХУШХАБАР

Ўзбекистонлик ўқувчилар янги ўқув йилидаги илк халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

Жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Кипр математик жамияти ва Жануби-Шарқий Европа математиклар жамияти томонидан ўтказилган 38-Болқон математика олимпиадаси - BMO 2021 (Balkan Mathematical Olympiad) масофавий тарзда ташкил қилинди. Ушбу олимпиадада 18 мамлакатдан 103 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси илк бор қатнашган мазкур онлайн халқаро олимпиада Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ва В.И.Романовский номидаги Математика институти билан ҳамкорликда ўтказилди.

Халқаро олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қуйидаги 6 нафар ўқувчи иштирок этди:

1. Муҳаммадризо Мажидов
(Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси);
2. Искандар Бўриев (Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси);
3. Жасурбек Рўзибаев (Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси);
4. Жалолиддин Холматов (Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси);
5. Лазизбек Ражаббоев (Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси);
6. Анвар Раҳматов (Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 10-синф ўқувчиси).

Жамоа раҳбарлари сифатида Математика институти илмий ходимлари Фарход Ҳайдаров ва Жасур Баҳромовлар қатнашди.

Натижаларга кўра икки нафар ўқувчи Искандар Бўриев ҳамда Лазизбек Ражаббоевлар 🥉БРОНЗА 🥉медалларини қўлга киритди.

3 нафар иштирокчи Жасурбек Рўзибаев, Жалолиддин Холматов, Анвар Раҳматовлар эса 4-даражали диплом билан тақдирланди. Уларни ушбу ютуқлар билан муборакбод этамиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимида ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ ва мустақил танловда иштирок этиш учун таклиф этамиз

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 29 та лавозим бўйича эълон қилинган танлов жараёнларида 12 та номзодлар лавозим бўйича танлов ғолиби деб топилган.

Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 2 та етакчи мутахассис лавозими бўйича 142 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди, шунингдек, Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи, ҳудудий бошқармаларда 1 тадан бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 2 та етакчи мутахассиси лавозимига номзодлар учун тест синовлари, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчиларни ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:
🔹1. Ўқувчи ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
🔹2. Ўқувчи ёшлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси;
🔹3. Инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторинги бўлими етакчи мутахассиси;
🔹4. Ҳудудларда ислоҳотларни жорий этилиши мониторинги бошқармаси етакчи мутахассиси;
🔹5. Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими етакчи мутахассиси.

Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 878 нафар, жумладан жорий ҳафтада 22 нафар номзодлар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлса, 9 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

⚠️ Ҳозирги кунда 71 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Кимдир жисмонан имконияти чекланган бўлсада давлатимиз обрўсини дунёга кўтараяпти, кимдир тўрт мучаси соғ бўлиб, ўзаро шахсий келишмовчилиги сабабли мамлакатимиз обрўсини тўкишга ҳаракат қилаяпти...

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги мактабда болалар полда ўқияпти, Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг деб ёзилган хабарга кўзим тушиб қолди. Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим бориб, хароб аҳволда бўлганига таъмирлаш дастурига қўштиргандик. Натижада, 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирланаётган эди.

Афсуски, дастлабки суриштирувга кўра, мактабнинг айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилари ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли, болаларни полга ўтказиб, расмини турли ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда тарқатишмоқда. Аслида, катта миқдордаги таъмирлаш иши охиригача тўлиқ тугаб улгурмаганига, мактаб очилмаслиги, болалар вақтинча бошқа мактабда ёки масофадан ўқиб туриши режалаштирилиши керак эди. Шунинг учун ҳам мактабда янги мебеллар вақтинча ўрнатилмаган. Агар жуда шошилинч бўлиб таъмирдан чиққан жойида ўқишни ташкил этиш жуда зарур бўлса ўтган йилги мебелни вақтинча ишлатиб турса ҳам бўлар эди. Мактабда ўқувчи сони қувватидан ошиқ эмас, шунга бир сменада ўқишни ташкил этиш учун жой етарли.

Шу орқали ярим аср давомида таъмирланмаган мактаб таъмирланаётганига Яккабоғдан ўзига хос миннатдорчилик билдиришибди...

Энди буёғига прокуратура органлари ҳолатни тўлиқ ўрганиб, тегишли жавобгарлик чораларини кўришади деб умид қиламиз.
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

“Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг 1-босқичи бошланиш арафасида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасалари “Она тили” ва “Ўзбек тили” фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танлови ташкил этилмоқда.

Ушбу танловнинг 1-босқичи 2021 йил 15 – 22 сентябрь кунлари соат 10:00 да туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан белгиланган иловадаги таълим муассасаларида ташкил этилишини маълум қиламиз.

Иштирокчилар танловда қатнашиш куни ва вақтларига оид маълумотларни тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан олишлари мумкин.

📌 Танловнинг 1-босқичи (тест)ни ўтказиш ДИСЛОКАЦИЯСИ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
1 va 2-sinf oʻquvchilarining bilimini baholash tizimi oʻzgargani yoʻq

Soʻnggi kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda umumtaʼlim muassasalari 1 va 2-sinf oʻquvchilarining bilimini A, B, D, E, F shaklida baholanishi joriy qilinganligi toʻgʻrisida xabarlar tarqalmoqda.

Xabaringiz bor, “Milliy oʻquv dasturi” doirasida baholash komponenti xalqaro tajribalardan kelib chiqib yaratilgan, mazkur komponentlar orasida “Baholash” komponenti ham mavjuddir. Biroq, yangilikni joriy qilish muhokamalar natijasida oʻqituvchilarning fikrini oʻrgangan holda amalga oshirilishini maʼlum qilamiz.

Shunday ekan, Xalq taʼlimi vazirligi 2021/2022 oʻquv yilidan yangi baholash joriy qilinishi haqidagi xabarlarning asossiz ekanligini taʼkidlagan holda, barcha sinflarda oʻquvchilar bilimini baholash anʼanaviy 5 balli shkalada amalga oshirilishini bildiradi.1 va 2-sinf oʻquvchilarining bilimini baholash tizimi oʻzgargani yoʻq.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Forwarded from Sherzod Shermatov
ОТМга ҳужжат топширган мактаб битирувчиларининг сони ошмаган бўлсада, грантга кирганлар сони деярли 2 баробарга ортди ва умумий квотанинг 75 фоизига етди!

Бу албатта жойлардаги фидоий педагогларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Уларнинг барчаларини ушбу натижа билан табриклаб ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Мактабларнинг натижага ишлашга ҳаракати яхшилангани ҳамда вариатив ўқув синфларини жорий қилинганининг натижаси бу йил яққол кўринди. Бу эса бу йилги битирувчиларимиз бошқа абитуриентларга қараганда яхшироқ тайёрланганидан далолатдир. Бошқа абитуриентларда ҳам репетитор ёки ўқув курсларига қатнаш имкониятлари деярли бир хил бўлган, лекин натижа мактаб битирувчиларида яхшироқ бўлди.

Умуман натижа кўрсатмаган мактаблар раҳбарларига қатъий чоралар кўрилганига, уларнинг сони ўтган йили уч баробарга камайган эди. Ҳали нодавлат ва халқаро ОТМлар ҳужжатлар қабул қилаётганини инобатга олиб, бу йилги қизил мактаблар натижаларини октябрь ойида эълон қиламиз.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Forwarded from IT taʼlim
"Yangi darsliklar asosida darslarni qanday tashkil etamiz?"
— Online seminarda ishtirok eting!

Milliy o'quv dasturi asosida yaratilgan yangi 1-2-sinf darsliklari bilan darslarni tashkil etish bo'yicha online mashg'ulotlar bo'lib o'tadi.

Mashg'ulotda mutaxassislar yangi darsliklari assosida darslarni samarali tashkil etishga doir o'z tavsiyalarini berib o'tishadi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗂 Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан PISA, TIMSS ва PIRLS халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик кўриш мақсадида “STesting” лойиҳаси амалга оширилди. Куни кеча Халқ таълими вазирлигида лойиҳанинг якуний натижалари бўйича тақдимоти бўлиб ўтди.

📀 Лойиҳага 2020 йил декабрь ойида старт берилган бўлиб, 8 ой давом этди. 40 дан ортиқ мутахассислар фаолият олиб бориб, 100 дан ортиқ видеолар яратилди, 1000 тадан ортиқ тестлар платформага жойлаштирилди. Энг муҳим жиҳатларидан бири ушбу тест тренажор платформадан фойдаланиш мутлақо бепул.

❇️ Эндиликда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш, тестларни ечиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган мазкур электрон платформа сентябрь-октябрь ойларида белгиланган мактабда тажриба синовидан ўтказиб, Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида жорий этилади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Замонамиз_қаҳрамонлари

1000 ДАН ОРТИҚ ЎҚУВЧИЛАРИ ТАЛАБА БЎЛГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ФИДОИЙ УСТОЗ

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 82% битирувчиси талаба бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ана шу мактабнинг математика фани ўқитувчиси, 32 йиллик тажрибага эга ўқитувчи Азимбай Сапарбаев фаолияти билан танишамиз.

Азимбай Сапарбаев биринчилардан бўлиб мактабларда вариатив ўқув режа асосида ташкил қилинган X-XI синфларда дарс машғулотларини бошлаган. Вариатив синфлар бўйича ўтказилган тест натижаларига кўра ўқувчилари 75-78% натижа кўрсатмоқда.

Айни кунда унинг олий маълумотли шогирдлари сони 1500 нафарга етган. Азимбай Сапарбаев ҳар йили “Темир дафтарга” кирган оилаларнинг фарзандларини Олий таълим муассасаларига бепул тайёрлаб, уларнинг талаба бўлишига ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган фидоий инсонлардан.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3nGWOMr


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ СТИПЕНДИЯСИНИ ҚЎЛГА КИРИТГАН 15 НАФАР ЎҚИТУВЧИ САНКТ- ПЕТЕРБУРГ ШАҲРИГА МАЛАКА ОШИРИШГА ЖЎНАБ КЕТДИ

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича ўтказилган биринчи стипендия танлови натижаларига кўра “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилган 15 нафар ўқитувчи 12 сентябрь куни Россиянинг Санкт- Петербург шаҳридаги Герцен номидаги педагогика университетига малака оширишга жўнаб кетди.

Халқ таълими вазирлиги барча устозларимизга ушбу курсларни муваффақиятли ўтаб, юртимизга янада юксак малака билан қайтишларини тилаб қолади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram