Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.6K subscribers
21.4K photos
6.03K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Для "Онлайн школы" настроены отдельные телеканалы

В 2021-2022 учебном году телевизионные уроки в рубрике «Онлайн мактаб" будут транслироваться на отдельных телеканалах Национальной телерадиокомпании.

Чтобы найти данные телеканалы на вашем телевизоре, необходимо произвести «автопоиск». В списке появятся телеканалы под названием “1-4-синфлар”, “5-8-синфлар”, “9-11-синфлар”.

Посредством проекта "Онлайн мактаб" дети, временно не посещающие школу, могут получать дистанционное образование.

Напоминаем, уроки также будут транслироваться через официальный канал проекта «Онлайн-школа» Министерства народного образования.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bilimlar_kuni

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши барчани "Билимлар куни" билан муборакбод этади.

Азиз ўқувчилар, ҳурматли ота-оналар! Янги ўқув йилини ўзаро ҳурмат, устозлар меҳнатини қадрлаш ва эъзозлаш билан бошлайлик!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Endilikda “Barkamol avlod” bolalar maktabi o’quvchi-yoshlari imtihonsiz Tashkent International University of Education talabalariga aylanadi

📃Joriy yilning 6-sentabr kuni Respublika "Barkamol avlod" bolalar maktabi hamda Tashkent International University of Education o'rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi.

📌Bunda, "BABM" va "TIUE" hamkorligida qo'shma dasturlar ishlab chiqiladi va bu dastur aynan "BABM" o'quvchilari uchun.
📌 "BABM" hamda "TIUE" hamkorligida ishlab chiqilgan qo'shma dastur asosida o'qishni yakunlagan hamda minimal talablarga javob beradigan "BABM" o'quvchilari to'g'ridan-to'g'ri (imtihonsiz) "TIUE"ga qabul qilinadi.

"TIUE" haqida quyidagi sahifalardan to'liq ma'lumot olishingiz mumkin👇
Web-site: www.tiue.uz
Telegram: https://t.iss.one/tiue_uz
Instagram: @tiue_uz
Facebook: @tiue.uz

Bizni kuzatishda davom eting, eng katta loyihalar hali oldinda
Telegram|Facebook|Instagram
⚡️Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹 Инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторинги бўлими етакчи мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 7 сентябрдан 16 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Forwarded from ITSM
#xushxabar

EDU KIDS MULTFILMLARINI “BOLAJON”DA TOMOSHA QILAMIZ!

Innovatsiya, texnologiya va strategiya markazi
tomonidan amalga oshirilayotgan Edu Kids loyihasi multfilmlari endilikda “Bolajon” telekanalida namoyish etila boshlaydi!

Endilikda, quyidagi asosiy turkumdagi dayjestlarni 6-sentyabrdan boshlab har kuni “Bolajon” kanalida soat 20:20 da tomosha qilish imkoni mavjud:

📌“Eng qiziqarli maʼlumotlar”;
📌“Tarix saboqlari”;
📌“Buyuk insonlar hayoti”;
📌“Shaxsiy rivojlanish”;
📌“Texnologiyalar haqida”;
📌“Nima uchun kitob oʻqish kerak” va boshqalar.

🎯Multfilmlarning asosiy maqsadi - yosh avlodni kelajakda muvaffaqiyatga erishish va oʻz ustida ishlashga chaqirishdan iborat boʻlib, unda ota-onalar, jamiyat va oʻqituvchilarimizning rolini yanada oshirishdir.

❗️Eslatib oʻtamiz, yaqinda Edu Kidsning qiziqarli multfilmlarini itv platformasida ham tomosha qilish imkoni yaratilgani haqida xabar bergan edik.

Kanallarimizga ulaning va Edu Kids daydjestlarini koʻring:
👉EDU KIDS
👉ITSM
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ТАЛАБА БЎЛА ОЛМАДИНГИЗМИ? ҚАЙҒУРМАНГ, СИЗДА ҲАЛИ БУНДАЙ ИМКОНИЯТ БОР!

Мана узоқ кутилган мандат ҳам эълон қилиниб,
унинг натижаси кимнидир қувонтирган бўлса, кимнидир эса аксинча ҳафа қилди. Албатта ҳамма ҳам бирданига талаба бўлиши имконсиз, лекин сизга хушхабар айтмоқчимиз, сизда ҳали имконият бор!

Ҳурматли битирувчилар ва уларнинг ота-оналари!

Халқ таълими вазирлиги Давлат олий таълим муассасаларига кира олмаган битирувчилар учун Халқаро ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятлари хусусида тавсиялар бериш мақсадида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ташкил қилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида TIUE Тошкент Халқаро таълим университети мисолида:

халқаро ва нодавлат таълим муассасаларига кириш имкониятлари;
таълим шароитлари;
ўқиш йўналишлари;
диплом имкониятлари хусусида батафсил маълумот бериб ўтилади.
Савол-жавоблар.

‼️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

8️⃣ сентябрь соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни жонли мулоқот давомида изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from ITSM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩 Xalq ta’limi vazirligi hamda ITSM tomonidan tayyorlangan Edu Kids multfilmlari BOLAJON telekanalida!

Multfilmlarni har kuni “Bolajon” kanalida soat 20:20 da tomosha qilishingiz mumkin.

Kanallarimizga ulaning va Edu Kids daydjestlarini koʻring:
👉EDU KIDS
👉ITSM

Website | Instagram | Facebook | YouTube
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан шахсан табриклаб, барча ҳудуд раҳбарларига мактабларга ёрдам бериш бўйича вазифалар белгилаган эдилар. Бунинг натижаси сифатида бу йил биринчи қўнғироқ тадбирларида деярли барча ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари ўзлари қатнашиб, ўқувчиларга ва мактаб жамоасига қўшимча мотивация бердилар.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни тўлақонли тушуниб, Билимлар кунида мактабларга бундай ёрдам қилган барча ҳудудлар раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун: https://bit.ly/3naCvGT
Ҳеч бир 1-синф ўқувчиси Президент совғасисиз қолмайди, хавотирга ўрин йўқ!

Халқ таълими вазирлигига айрим ҳудудларда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ёки унинг таркибидаги айрим ўқув қуроллари етиб бормагани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Афсуски, пандемия янги ўқув йили бошланишининг сўнгги кунигача баъзи ота-оналар томонидан фарзандларининг ҳужжатларини топширишини кечиктирди, шу билан бирга, баъзи етказиб берувчиларнинг кечикишига ҳам олиб келди. Бу эса ўз-ўзидан совғаларни ҳисоб-китоб қилишда ва тўлиқ қилиб етказишда муаммоларни юзага келтирди.

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан вазиятни тўғри қабул қилишларини ва тез кунда совғалар ҳар бир болага етиб бориши таъминланишини маълум қилади. Совғалар ичидаги баъзи етмай қолган ўқув қуроллари жойига қайтадан етказилиб, тарқатилади.

Бир ҳафта давомида мазкур ҳолат тўлиқ инвентаризация қилиб чиқилади, агар шундан сўнг ҳам фарзандингизга совға ёки дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлигининг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз сўралади.
#Sanoqli_daqiqalarda

ТАЛАБА БЎЛА ОЛМАДИНГИЗМИ? ҚАЙҒУРМАНГ, СИЗДА ҲАЛИ БУНДАЙ ИМКОНИЯТ БОР!

Мана узоқ кутилган мандат ҳам эълон қилиниб,
унинг натижаси кимнидир қувонтирган бўлса, кимнидир эса аксинча ҳафа қилди. Албатта ҳамма ҳам бирданига талаба бўлиши имконсиз, лекин сизга хушхабар айтмоқчимиз, сизда ҳали имконият бор!

Ҳурматли битирувчилар ва уларнинг ота-оналари!

Халқ таълими вазирлиги Давлат олий таълим муассасаларига кира олмаган битирувчилар учун Халқаро ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятлари хусусида тавсиялар бериш мақсадида ОЧИҚ МУЛОҚОТ ташкил қилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида TIUE Тошкент Халқаро таълим университети мисолида:

халқаро ва нодавлат таълим муассасаларига кириш имкониятлари;
таълим шароитлари;
ўқиш йўналишлари;
диплом имкониятлари хусусида батафсил маълумот бериб ўтилади.
Савол-жавоблар.

‼️Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифасида жонли кузатиш мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:

8️⃣ сентябрь соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни жонли мулоқот давомида изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

ТАЛАБА БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
Yangi_O‘zbekistonning_fidoyi_ustozlari
❇️O‘ZI BALAND MARRALARNI ZABT ETIB, O‘QUVCHILARINI HAM SHUNGA UNDAYOTGAN SHIJOATLI MUALLIM

🔹Vatanimiz mustaqilligining 30 yillik sanasi Peshko‘ tumanidagi 21-umumta’lim maktabining oliy toifali informatika va axborot texnologiyalari fani o‘qituvchisi Farid Rahmonov uchun ham qo‘shaloq shodiyonalarga boy bo‘ldi.

🔹Intiluvchan muallim ushbu qutlug‘ sana munosabati bilan o‘tkazilgan "O'zbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi laureati" tanlovining respublika bosqichida faxrli ikkinchi o'rinni qo'lga kiritib, 20 million so'm pul mukofoti bilan taqdirlandi. Shuningdek, ilg’or ish tajribasi respublika miqyosida ommalashtirildi.

Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-09-08

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт |You tobe | Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади - Шавкат Мирзиёев.

Если будем развивать школьное образование, прогресс будет во всех сферах - Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизими такомиллаштирилади

📝2021 йил 9 сентябрь санаси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 562-сон қарори қабул қилинди.
📎Қарорнинг биринчи иловасида "Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиада иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

✍️Низомга кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадалар 9-10-11 синф ўқувчилари ўртасида қуйидаги фанлардан ўтказилади:

🔰Биринчи гуруҳ фанлар (Нуфузли халқаро олимпиадалар (IMO, IBO, IChO, IPhO, IOI) ўтказиладиган фанлар)
1. Математика
2. Физика
3. Кимё
4. Биология
5. Информатика ва ахборот технологиялари

🔰Иккинчи гуруҳ фанлар
6. Она тили ва адабиёт
7. Ўзбек тили (бошқа тилларда таҳсил оладиганлар учун)
8. Қорақалпоқ тили
9. Рус тили ва адабиёти
10. Инглиз тили
11. Немис тили
12. Француз тили
13. Тожик тили
14. Қозоқ тили
15. Тарих
16. География

🔰Махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун фан олимпиадаси ўтказиладиган фанлар
17. Она тили ва адабиёт (Махсус)
18. Математика (Махсус)

❗️Ушбу қарор бўйича қолган маълумотларни кейинги эълонларимизда ёритиб борамиз. Янгиликларни кузатиб боришда давом етинг.
🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар Президент соврини билан мукофотланади

Президент соврини учун
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низомга кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

📝 Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябргача Халқ таълими вазирлиги ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

🗓 Шунга кўра, рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябргача ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

🏫 Танловда ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда ўқийдиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.

📌Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 1-босқич (туман босқичи) ҳар йили февраль ойида. Бунда иштирокчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади.

👉 2-босқич (вилоят босқичи) ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари баҳоланади.

👉 3-босқич (республика босқичи) – ҳар йили август ойида. Мазкур босқичда иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.

🏆 Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.

🔰 Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ХУШХАБАР

Ўзбекистонлик ўқувчилар янги ўқув йилидаги илк халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди

Жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Кипр математик жамияти ва Жануби-Шарқий Европа математиклар жамияти томонидан ўтказилган 38-Болқон математика олимпиадаси - BMO 2021 (Balkan Mathematical Olympiad) масофавий тарзда ташкил қилинди. Ушбу олимпиадада 18 мамлакатдан 103 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси илк бор қатнашган мазкур онлайн халқаро олимпиада Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ва В.И.Романовский номидаги Математика институти билан ҳамкорликда ўтказилди.

Халқаро олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қуйидаги 6 нафар ўқувчи иштирок этди:

1. Муҳаммадризо Мажидов
(Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси);
2. Искандар Бўриев (Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси);
3. Жасурбек Рўзибаев (Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси);
4. Жалолиддин Холматов (Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси);
5. Лазизбек Ражаббоев (Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси);
6. Анвар Раҳматов (Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 10-синф ўқувчиси).

Жамоа раҳбарлари сифатида Математика институти илмий ходимлари Фарход Ҳайдаров ва Жасур Баҳромовлар қатнашди.

Натижаларга кўра икки нафар ўқувчи Искандар Бўриев ҳамда Лазизбек Ражаббоевлар 🥉БРОНЗА 🥉медалларини қўлга киритди.

3 нафар иштирокчи Жасурбек Рўзибаев, Жалолиддин Холматов, Анвар Раҳматовлар эса 4-даражали диплом билан тақдирланди. Уларни ушбу ютуқлар билан муборакбод этамиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими тизимида ишлаш истагида бўлган фуқароларни очиқ ва мустақил танловда иштирок этиш учун таклиф этамиз

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Маълумки, Халқ таълими бошқаруви органларида ва умумтаълим мактаблари директори вакант лавозимлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда vacancy.argos.uz портали орқали очиқ мустақил танлов ўтказиб келинмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар биргина вазирлик марказий аппаратида 29 та лавозим бўйича эълон қилинган танлов жараёнларида 12 та номзодлар лавозим бўйича танлов ғолиби деб топилган.

Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 2 та етакчи мутахассис лавозими бўйича 142 нафар номзодлар тест синовларидан ўтказилди, шунингдек, Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи, ҳудудий бошқармаларда 1 тадан бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиғи ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.
Танлов комиссияси томонидан марказий аппаратнинг 2 та етакчи мутахассиси лавозимига номзодлар учун тест синовлари, 6 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчиларни ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:
🔹1. Ўқувчи ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи;
🔹2. Ўқувчи ёшлар билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси;
🔹3. Инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторинги бўлими етакчи мутахассиси;
🔹4. Ҳудудларда ислоҳотларни жорий этилиши мониторинги бошқармаси етакчи мутахассиси;
🔹5. Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими етакчи мутахассиси.

Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами 878 нафар, жумладан жорий ҳафтада 22 нафар номзодлар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлса, 9 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

⚠️ Ҳозирги кунда 71 та умумтаълим мактаби директори лавозими учун ҳужжат топшириш жараёнлари давом этмоқда.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Кимдир жисмонан имконияти чекланган бўлсада давлатимиз обрўсини дунёга кўтараяпти, кимдир тўрт мучаси соғ бўлиб, ўзаро шахсий келишмовчилиги сабабли мамлакатимиз обрўсини тўкишга ҳаракат қилаяпти...

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги мактабда болалар полда ўқияпти, Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг деб ёзилган хабарга кўзим тушиб қолди. Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим бориб, хароб аҳволда бўлганига таъмирлаш дастурига қўштиргандик. Натижада, 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирланаётган эди.

Афсуски, дастлабки суриштирувга кўра, мактабнинг айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилари ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли, болаларни полга ўтказиб, расмини турли ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда тарқатишмоқда. Аслида, катта миқдордаги таъмирлаш иши охиригача тўлиқ тугаб улгурмаганига, мактаб очилмаслиги, болалар вақтинча бошқа мактабда ёки масофадан ўқиб туриши режалаштирилиши керак эди. Шунинг учун ҳам мактабда янги мебеллар вақтинча ўрнатилмаган. Агар жуда шошилинч бўлиб таъмирдан чиққан жойида ўқишни ташкил этиш жуда зарур бўлса ўтган йилги мебелни вақтинча ишлатиб турса ҳам бўлар эди. Мактабда ўқувчи сони қувватидан ошиқ эмас, шунга бир сменада ўқишни ташкил этиш учун жой етарли.

Шу орқали ярим аср давомида таъмирланмаган мактаб таъмирланаётганига Яккабоғдан ўзига хос миннатдорчилик билдиришибди...

Энди буёғига прокуратура органлари ҳолатни тўлиқ ўрганиб, тегишли жавобгарлик чораларини кўришади деб умид қиламиз.