Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.6K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Maktablarga_yordam_beraylik
#Tadbirkor_maktabga_madadkor

Қуйичирчиқда тадбиркор ҳомийлиги остида Республикадаги илк STEM фанларига ихтисослашган мактаб очилди

Бугун мактабларнинг шаклини ўзгартириш учун саховатли тадбиркорлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мана шундай тадбиркорлардан бири Ғофур Раҳимов маблағлари эвазига 45-мактабнинг эски биноси ўрнида замонавий таълим маскани қад ростлади.

Мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча имкониятлар мавжуд. 600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради.

Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3kCknT7

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Maktablarga_yordam_beraylik
#Tadbirkor_maktabga_madadkor

Тошкентда кўп қавватли уй-жой мажмуасини қурган тадбиркор 990 ўринли мактаб ҳам қуриб берди

Жорий йилнинг 30 август куни Мирзо Улуғбек туманида янги 990 ўринли 338-мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги мактаб Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида топширилиши байрамга тўёна бўлди. Эътиборли жиҳати, мазкур янги мактаб ҳам ўқувчиларга айнан тадбиркор томонидан туҳфа этилди.

Янги ўқув йилида мактабга 1200 нафар ўқувчи қабул қилинган бўлиб, уларга танлов асосида саралаб олинган 55 нафар малакали педагог таълим-тарбия беради. Таълим муассаси энг сўнгги замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, унда болаларнинг таълим олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3Dvq5Pu


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танлови” ғолиблари аниқланди

Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорликда ўтказган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати Республика кўрик-танлови”нинг якуний босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда математика фанидан 15 нафар, физика фанидан 16 нафар, кимё фанидан 14 нафар, биология фанидан 16 нафар, инглиз тили фанидан 14 нафар, информатика ва ахборот технологиялари фанидан
13 нафар жами 88 нафар ғолиб якуний босқичда иштирок этди.

Ҳар бир фан бўйича 1-ўрин соҳиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати кўкрак нишони ва 30 млн. сўм, 2-ўрин 20 млн. сўм, 3-ўрин 10 млн. сўм пул мукофотлари, эсдалик совғалар ва диплом билан тақдирланадилар.
#Сўраган_эдингиз

Cавол: Ассалому алайкум. Мен мактабда “Тарбия” фани ўқитувчисиман. Асосий мутахассислигим психолог, қайта тайёрлов курси асосида “Миллий ғоя”да ўқиганман. Ҳозирги кунда "Тарбия" фанидан биринчи тоифага эгаман. Ўтган йилги қарор асосида “Тарбия” фанини Тарих фани ўқитувчилари ҳам ўқитиши мумкин, аммо қайта тайёрловдан ўтганлигим сабабли “Тарбия” фанини мендан олдин Тарих фани ўқитувчиси олишга ҳақлими илтимос ойдинлик киритиб берсангиз?

Жавоб:
Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 8-мҳ, 28-, 124/1-сон қарори билан тасдиқланган умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низомнинг 15-бандида белгиланган кетма-кетлиги асосида дарс соатларини тақсимлаш белгилаб қўйилган.

Ушбу белгиланган кетма-кетлик асосида дарс соатларини тақсимлаш лозим. Унга кўра, дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
белгиланган тартибда ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
олий таълим муассасаларининг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Маълумот учун: Агар сизнинг ҳолатингизда "Тарбия" фанидан дарс бериш масаласида Тарих фани ўқитувчисининг тоифаси сизнинг тоифангиздан юқори бўлса у ҳолда дарс соатини тақсимлаш жараёнида биринчи бўлиб Тарих фани ўқитувчисига берилади ёки сизнинг тоифангиз уларнинг тоифасидан юқори бўлса сизга берилади.