Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
108K subscribers
22.2K photos
6.15K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири пойтахт мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди

Жорий йилнинг 18 август куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент шаҳридаги мактабларда бўлиб, уларнинг 2021-2022 йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Жумладан, Юнусобод туманидаги 259-мактаб ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги 211а-, 256-мактаблардаги таъмирлаш ишлари, таълим муассасасидаги умумий ҳолат кўздан кечирилди. Синф хоналари, кутубхона, ўқув, ижод ва тўгарак хоналари янги ўқув йилига тайёргарлиги ўрганилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазири мактабга ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатларни тинглаб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, 2015 йилда туғилган фарзандини 1-синфга бермоқчи бўлган ота-оналарга Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилангани ҳақида батафсил тушунтириш берди.
ЧИРОҚЧИДА ЯНА БИР ЯНГИ МАКТАБ ОЧИЛДИ

Президентимизнинг Қашқадарёга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида бугунги кунда Чироқчи туманидаги пахса деворли 17 та мактаб биноси ўрнида янги замонавий мактабларнинг ўқув бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилаётган бўлса, инвестиция дастури асосида 29 та, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида эса 4 та мактаб биноларида қурилиш таъмирлаш ишлари ниҳояланиб қолди. Тез фурсатда улар ҳам ўқувчиларини бағрига қабул қилади.

Чироқчи тумани 1-сектор ҳудуди "Бахт" маҳалласида 230-сонли умумтаълим мактабининг замонавий барча қулайликларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур таълим муассасаси ўқувчиларининг таълим олиши учун барча шароитлар яратилган. Фанлар бўйича жиҳозланган синфхоналар ва кутубхона ўқувчиларнинг билим олишига яқиндан ёрдам беради.

@qashqadaryo_vxtb
#Maktablarga_yordam_beraylik

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ЧОРТОҚ ТУМАНИДАГИ 53-ДАВЛАТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁР
Forwarded from Sherzod Shermatov
dars_taqsimoti_slaydlari.pdf
7 MB
Адолатли дарс тақсимоти бўйича ўтказилган жонли мулоқотдаги слайдларни кўпчилик сўрагани учун файли юборилмоқда.
Жонли мулоқотнинг тўлиқ видеосини ушбу ҳавола орқали вазирликнинг расмий фейсбук саҳифасида кўришингиз мумкин: https://bit.ly/2Uxvnbv

PS. Жонли мулоқот вақтида айтиб ўтилган интернет ресурслари ҳаволалари:
1. Бошқа ҳудудлардан келмоқчи бўлган олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар учун қўшимча устамалар бериладиган мактаблар ҳақида: www.ustozfondi.uz
2. Мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича таклиф этилган лойиҳаларга овоз бериш учун: www.openbudget.uz
#Сўраган_эдингиз

Cавол: Олий тоифали "Тарих" фани ўқитувчиси "Тарбия" фанидан дарс ўтиши мумкинми?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги қўшма хатига мувофиқ умумтаълим муассасаларида “Тарбия” фанини 1-4-синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, 5-11-синфларда эса ўтган йилларида “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” ва “Диншунослик” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади. Бунда, олий тоифали Тарих фани ўқитувчиси Тарбия фанидан дарс бериши мумкин.
Президент тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида соҳадаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди, янги ташаббусларни илгари сурди.
Мулоқотда тадбиркорлар сўзга чиқиб, фаолиятида дуч келаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларини айтди. Улар тармоқ мутасаддилари ва ҳокимлар иштирокида муҳокама қилинди.

Президент провел открытый диалог с предпринимателями. В мероприятии, впервые прошедшем в таком формате, приняли участие около 10 тысяч представителей бизнеса.
В своем выступлении глава государства обозначил 7 важных направлений решению проблем в сфере и выдвинул новые инициативы.
Выступившие предприниматели рассказали о проблемах в своей деятельности, высказали свои мнения и предложения. Они рассмотрены с участием ответственных лиц и хокимов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #tadbirkorlik #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter