Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
107K subscribers
22.3K photos
6.16K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазирининг ўринбосари Навоий вилоятининг олис ҳудудларидаги мактабларда бўлди

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Иброҳим Жўраев Навоий вилоятининг олис ҳудудларидаги мактабларни ўрганмоқда. Кеча ушбу мактабларга бориб келиш учун вазир ўринбосари қарийб 1000 километрлик йўлни босиб ўтди.

Шундай мактаблардан бири Томди тумани "Шиели" овул фуқаролар йиғинида жойлашган намунали 8-умумтаълим мактаби бўлди. Мазкур таълим муассаси туман марказидан 135 километр узоқликда жойлашган бўлиб, Иброҳим Жўраев мактабдаги шароитлар билан танишиб, уларни яхшилаш бўйича ўз таклифларини берди.

“Керегетау” овул фуқаролар йиғини Жириқ овулидаги 13-умумтаълим мактабида 82 нафар ўқувчи таълим олади. Ҳозирда мактабнинг 3 та биноси мавжуд бўлиб, бошланғич синфлар учун мўлжалланган битта бино 1969 йилда, иккитаси 1988 йилда қуриб, фойдаланишга топширилган.

Вазият билан яқиндан танишган вазир ўринбосари мазкур бинолар ўрнида 2 қаватли 100 ўринли замонавий мактаб қурилиши бўйича зарур кўрсатмалар берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНАДИ

Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги барча ташкилотлар раҳбар ходимлари Оммавий ахборот воситалари ходимларини бугунги касб байрамлари билан табриклайди.

Байрам тилакларимизни ушбу махсус ролик орқали қабул қилиб олинг!

Байрамингиз муборак бўлсин!
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlarini kasb bayramlari bilan tabriklaymiz!

Prezidentimiz tashabbuslari bilan bu sohada juda katta o'zgarish boshlanganiga hammamiz guvohmiz. Albatta, ko'pchilik sohalar kabi bu yo'nalishda ham to'laqonli xolis va adolatli ishlaydigan tizim shakllanishi uchun ancha vaqt talab etiladi. Ushbu jarayonga o'z hissasini qo'shayotgan fidoiy matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlariga minnatdorchilik bildirib, kelgusi faoliyatlariga muvaffaqiyatlar tilaymiz!

Prezidentimiz tabriklarini nafaqat bu soha vakillari, balki barcha davlat organlari xodimlari, jumladan xalq ta'limi tizimi xodimlari ham o'qib chiqishlari foydali bo'ladi: https://president.uz/uz/lists/view/4454
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрамлари арафасида Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармалари матбуот котиблари учун икки кунлик семинар ташкил этилди.
Тошкент вилоятида ImkonLab ғолибларига 1000 АҚШ доллари бошланғич молиялаштириш маблағи топширилди

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳамкорлигидаги ImkonLab (UPSHIFT) лойиҳасининг Тошкент вилояти учун финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасида ImkonLab деб номланувчи UPSHIFT дастури дунёнинг 34 мамлакатида ўз самарасини бериб келаётган ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий инновациялар дастури ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида сараланган 8 та жамоа ўз ҳудудидаги ижтимоий муаммоларга ечим бўладиган инновацион ғоялар юзасидан беллашди.

Тақдимотлардан сўнг юқори баҳоланган жамоаларга ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 1000 АҚШ доллари қийматида бошланғич молиялаштириш маблағига ҳамда лойиҳасини ҳаётга ва жамиятга тадбиқ этиш учун соҳа мутахассислари кўмагига эга бўлдилар.

ImkonLab лойиҳасининг кейинги манзили Самарқанд вилояти ёшларига қаратилади.
#Diqqat_tanlov

Халқ таълими вазирлиги Давлатимиз Герби қабул қилинган кун муносабати билан танлов эълон қилади

Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг оммабоп гуруҳларидан бири Maslahat.uz билан ҳамкорликда навбатдаги танловни эълон қилади!

2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан “Давлат герби – Ватан тимсоли” мавзусида шеър айтинг ёки сурат чизинг ва 💻ноутбук ютиб олинг.

Танловда исталганча ижодий ёндошиш мумкин.

Танлов шартлари:

Ижодий ишингизни Maslahat.uz гуруҳидаги пост остига #Gerb_kuni хэштеги остида жойлашттиринг ва ўз саҳифангизга бўлишинг.

Ижодий ишингиз мазкур танлов учун тайёрланган бўлиши шарт (бунинг учун суратда ва шеър бошланишидан аввал танлов номини акс эттириш лозим);

Maslahat.uz гуруҳидаги постни ўз саҳифангизда бўлишинг (бўлишганда саҳифангиз очиқ бўлиши лозим);

https://t.iss.one/uzedu каналига обуна бўлинг;

Энг кўп лайк йиққан танлов ғолиби 2️⃣ июль куни соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да эълон қилинади.

‼️*Аввалги танловларда ғолиб бўлган иштирокчи қайта ғолиб деб эълон қилинмайди

Вақт кетди!

#Tanlov
#Gerb_kuni


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
‼️1-синфга электрон шаклда рўйхатдан ўтишга 7 кун муддат қолди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят марказларидаги шаҳарларда умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари электрон платформа орқали амалга оширилмоқда.

Бунинг учун, ота-оналар яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги жойлашган мактабга фарзандларини жойлаштириш учун my.maktab.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

❗️Электрон рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 5 июль куни (шу куни ҳам) якунланади.

Ўз навбатида, ота-оналардан бу жараёнда фаол иштирок этишларини ва ўз вақтида рўйхатдан ўтишларини сўраб қоламиз.

Маълумот учун: Бугунги кунга қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали 40 мингга яқин ота-оналардан фарзандларини 1-синфга жойлаштириш бўйича аризалар келиб тушди.

Электрон рўйхатдан ўтиш бўйича батафсил маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
‼️Осталось 7 дней, чтобы пройти регистрацию в электронной форме для поступления в 1-й класс

Как вы знаете, с 15 июня текущего года запущен пилотный проект – прием в 1-й класс общеобразовательных школ города Ташкента, Республики Каракалпакстан и городов областных центров осуществляется через электронную платформу.

Для того, чтобы разместить ребенка в 1-й класс школы микрорайона по месту жительства, родителям необходимо зарегистрироваться на сайте my.maktab.uz.

❗️Электронная регистрация продлится до 5 июля (включая этот день).

В свою очередь, просим родителей принять активное участие в этом процессе и своевременно проходить регистрацию.

Для справки: до сегодняшнего дня около 40 тысяч родителей подали заявки через электронную площадку my.maktab.uz.

Подробную информацию об электронной регистрации можно получить через телеграм-канал @mymaktab_uz или по телефону ☎️ 2071 203-07-04.

🌐 mymaktab_uz
Forwarded from Rustam Karimjonov
‼️ Umumta’lim maktablari «Informatika va axborot texnologiyalari fani» o‘qituvchilari uchun zo‘r imkoniyat!

💻 Agar Siz maktabda Informatika fani o‘qituvchisi bo‘lsangiz hamda Sizda dasturlash tillari bo‘yicha o‘z bilim va ko‘nikmangizni oshirish istagi bo‘lsa, u holda so‘rovnomada ishtirok eting va o‘z fikringizni izohlarda qoldiring.

📊 So‘rovnoma orqali talab yuqori bo‘lgan dasturlash tillari aniqlab olinadi va saralab olingan eng yaxshi informatika fani o‘qituvchilari BEPUL o‘qitiladi.

So‘rovnomada ishtirok etish uchun havola:

https://t.iss.one/RustamKarimjonov/562


Facebook | Telegram | Web-site
#Сўраган_эдингиз

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига кириш учун қайси фанлардан тест ўтказилади ?

Жавоб:
Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

филология
— муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;
аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, француз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;
технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорида алоҳида фан йўналишлари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Ёшлар ва талабалари форумида иштирок этмоқда

Бугун Тошкентда «Учинчи ренессанс бунёдкорлиги» шиори остида пойтахт ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Ёшлар ва талабалар форумига старт берилди.

Ботаника боғида барча санитария талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилаётган тадбир доирасида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқувчилари иштирок этмоқда.

Вазирлик томонидан Форум доирасида “Илм фан” бурчаги ташкил этилган бўлиб, унда турли фан олимпиадалари мусобақалари, Республика таълим марказининг дарсликлари ва рақамли ресурслари ҳамда хусусий мактаблар тақдимотлари бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазирлиги “бурчаги” ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.
«Капиталбанк» ва Podrobno.uz Ўзбекистон мактабларига 3 минг нусхада “Уруш болалари” китобини топширди

Жорий йилнинг 28 июнь куни Халқ таълими вазирлигига «Капиталбанк» ҳамда «Podrobno.uz» ахборот агентлиги вакиллари томонидан Ўзбекистон мактабларига "Уруш болалари" китобининг 3000 нусхасини тақдим этиш учун сертификат топширилди.

Мазкур китобда урушда омон қолган инсонларнинг болалик хотиралари, жумладан отасиз қолган, шунингдек концлагерларда қамалда бўлиб, очликдан ҳалок бўлган болалар ҳаёти тасвирланган.

Китоб мактаб ўқувчиларига урушни дахшатли оқибатларини кўрсатиб, тинчликни қадрлаш муҳимлигига ундайди.

Мазкур китоб тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган. Китоб мактабларга бепул совға тариқасида етказилади.

Кенг омма учун китоб Kapitalbank.uz ва Podrobno.uz сайтларига жойланган.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги барча ижтимоий масъулликни ҳис қиладиган ташкилотларни ҳам мактабларнинг моддий—техник базаси ҳамда кутубхона фондини бойитишга ёрдам беришга чорлаб қолади.