#ОНЛАЙН
Айни дамда Хоразм вилоятидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактабига ўқитувчиларнинг саралаш жараёни ўтказилмоқда
Хоразм вилояти, Шовот туманида жойлашган Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатидаги бўш иш ўринларига 17 нафар ўқитувчи ўртасида танлов жараёнини онлайн кузатишингиз мумкин.
Танлов уч босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, 1-босқич тест синови, 2-босқич ўқитувчиларнинг амалий дарс машғулотларини олиб бориш маҳорати, 3-босқич эса суҳбат ҳисобланади.
Тест синовлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Танлов иштирокчиларига омад тилаймиз.
https://www.facebook.com/ShovotTXTB/videos/207975831109205/

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
БАРЧА ТОИФАСИНИ ОШИРИШ УСТИДА ИШЛАЁТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРНИ НАВБАТДАГИ ОНЛАЙН ОЧИҚ МУЛОҚОТГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
‼️Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижаларини таҳлил қилган ҳолда навбатдаги Очиқ мулоқот мавзусини эълон қиламиз.
Навбатдаги мавзу: Педагог кадрларнинг аттестацияга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланади.
Унда Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олий, биринчи ва иккинчи малака тоифаси учун ўтказиладиган аттестация жараёнлари бўйича ўзларининг муҳим тавсияларини бериб, сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беради.
Шунингдек Очиқ мулоқот давомида мактаб ўқитувчилари учун:
✅малака синовларининг ўтказиш кунлари;
✅малака синовларининг ўтказиш тартиби;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.
Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.
🔹Саволларингизга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги экспертлари жавоб беради.
‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан педагог кадрларни мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун мактаблардаги АКТ хоналарида ҳам зарур шарт-шароит яратиб бериш сўралади.
Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 29 март куни 🕒 соат 15:00 да
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Qashqadaryo viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi | Rasmiy kanali | (+998942954444)
Қарши шаҳрида ҳам Тошкентдаги Миллий кутубхонада бўлган Америка кутубхонаси очилди
Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкентдаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда Баркамол авлод ёшлар марказида АҚШ томонидан ҳомийлик асосида яратилган замонавий кутубхона-“Қарши шаҳридаги "Америка бурчаги”ни очди.Тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм иштирок этди.
Қаршидаги “Америка бурчаги” Тошкентда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида жойлашган Америка кутубхонасининг навбатдаги манзили саналади.
Халқ таълими вазири ўринбосари Ўзбекистонда чет тиллари, IT ва STEM фанларини ўқитишни ривожлантириш доирасида вазирлик ва АҚШ элчихонаси ўртасидаги фаол ҳамкорлик олиб борилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Батафсил бу ерда танишинг
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
https://t.iss.one/qashqadaryo_vxtb

Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг қарийб 43 фоизи аттестациядан ўта олмади, очилаётган вакансиялар vacancy.argos.uz порталида эълон қилинади
Жорий йилнинг 15 мартидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан бошлаб барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланиб, сифат таркиби қайта кўриб чиқилаётгани тўғрисида аввалроқ хабар берган эдик.
Белгиланган режага мувофиқ 15-17 март кунлари Тошкент вилоятида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг иш фаолияти баҳоланди.
Баҳолаш комиссияси қарорига кўра жараёнларда иштирок этган 35 нафар ходимлардан 20 нафари (57,1 %) ижобий натижа кўрсатган бўлса, 15 нафари (42,9 %) баҳолаш жараёнидан ўта олмади.
Шунингдек, баҳолаш жараёнидан ўтмаган ходимларга уларнинг эгаллаб турган лавозимига малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли икки ҳафтадан сўнг улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилиб, уларга мутахассислиги ва малака даражасига мос келувчи бошқа бўш (вакант) лавозимлар бўйича иш таклиф қилинади.
Баҳолаш жараёнидан ўтмаган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг вакант бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайти орқали эълон қилинади. Бунда эълон қилинган вакант лавозимларга белгиланган малака талабларига мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Комиссия томонидан фаолияти юқори даражада баҳоланган ходимларни туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий қўллаб-қувватлаш тавсия этилди.
Баҳолаш жараёнлари белгиланган режага мувофиқ республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилилаётган бўлиб, айни вақтда Баҳолаш комиссияси Жиззах вилоятида халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳоламоқда.
Маълумот учун: баҳолаш жараёнини ўтказиш жойи, муддати ва саволномалар ушбу ҳаволада.

Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади
2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.
Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.
Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

1 апрелдан халқ таълими тизими методистлари ҳамда Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарлари иш ҳақлари оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш ҳақи миқдорини умумтаълим мактабининг олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчиси базавий тариф ставкасига тенглаштириш кўрсатилган.
Ушбу Фармон ва Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Хaлқ тaълими вaзирлиги, Бaндлик вa меҳнaт муносaбaтлaри вaзирлиги, Мaдaният вaзирлиги, Жисмоний тaрбия вa спорт вaзирлиги, Президент, ижод вa ихтисослaштирилгaн мaктaблaрни ривожлaнтириш aгентлигининг “Халқ таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида” қaрорида ушбу лавозимларнинг базавий тариф ставкалари оширилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда, мазкур масала юзасидан жойларда тушунмовчиликлар ва ҳар хил талқинлар бўлаётганлиги муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан жойларга қўшимча тарзда расмий кўрсатма хат ҳам юборилди.
🔰Унга кўра:
✅ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари — Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш хақи миқдори умумтаълим муассасаларининг барча гуруҳлари учун ягона 2 090 399 сўм ҳамда методистлар учун 2 881 828 сўм этиб белгиланганлигини жойларга етказиш;
✅ мазкур лавозимлар учун жорий йил апрель ойи аванс тўловларини оширилган иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш ва тўлаш;
✅ жойларда ушбу лавозимлар учун белгиланган иш ҳақи тўловлари бўйича муаммолар ва ноаниқликлар юзага келганга зудлик билан бартараф этиш ва тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш;
✅ бир ҳафта муддатда юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан вазирликка ёзма ахборот тақдим этилиши каби вазифалар ҳудудий халқ таълими бўлинмалари раҳбарларига юклатилди.

Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадаси ғолиблари аниқланди
23-24 март кунлари Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи ўтказилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
Республика босқичида ҳудудлардан 84 нафар, Президент, ижод
ва ихтисослаштирилган мактабларини ривожлантириш Агентлиги тасарруфидаги мактаблардан 18 нафар, жами 102 нафар ўқувчи иштирок этди. Олимпиада икки босқичда, яъни ёзма иш ва тест синови тарзида бўлиб ўтди.
Натижалардан келиб чиқиб, 1 нафар 1-ўрин, 2 нафар 2-ўрин, 3 нафар 3-ўрин ғолиблари аниқланди.
Ғолиблар билан танишинг:
🥇1-ўрин:
Ўлмасбек Худобердиев – Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси
🥈2-ўрин:
Озодбек Ахтамов – Тошкент шаҳар Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
Мадина Суюнова – Китоб тумани 1-ИДУМИ ўқувчиси
🥉3-ўрин:
Миршод Муҳаммедов – Шофиркон тумани 55-ИДУМ ўқувчиси;
Юсуфжон Ортиқов – Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси;
Мирсаид Рахмонқулов – Қоракўл халқаро математика мактаби ўқувчиси
Ушбу олимпиада ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган Халқаро математика мусобақаси (IМC) учун Ўзбекистон терма жамоасига иштирокчиларни тайёрлашга хизмат қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадасининг Республика босқичи қандай ўтди?
Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди
Жорий йилнинг 26 март куни Халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Жамоатчилик кенгашнинг раиси этиб Қоракўл Халқаро математика мактаби директори Темурқул Рўзиев сайланди.
Блогер Исроилжон Тиллабоев Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди.
Жамоатчилик кенгаши котиби Халқ таълими вазирининг маслаҳатчиси Насиба Мамараимова бўлди.
Йиғилиш давомида Жамоатчилик кенгашининг мақсад ва вазифалари, янгиланган таркибда тасдиқланган кенгашнинг келгуси фаолияти муҳокама этилиб, 2021 йил давомида амалга ошириладиган Иш режа лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш аъзоларининг билдирган таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда уни тасдиқлаш таклиф этилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби мактабларда таълим сифатини ошириш, тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, инновацион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда кенг жамоатчилик вакиллари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда ўзига хос “мулоқот майдони” бўлишига умид билдирди.
Жамоатчилик кенгашининг истиқболли режаларини белгилашда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида @XTVjamoatbot ташкил этилди, мазкур бот орқали сиз ҳам ўз таклифларингизни йўллашингиз мумкин.

Халқ таълими вазири ўринбосари навоийлик ёшлар билан учрашди
Жорий йил 26 март куни Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да 2021 йил – "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" муносабати билан ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.
Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов, вилоят ҳокими Қобул Турсунов, "Qizilqumgeologiya" АЖ, “Агробанк”, Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбар ходимлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда 18 дан 30 ёшгача фаол ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашув жараёнида вазир ўринбосари Темур Комилов ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва берилган таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

#ХУШХАБАР
Навоийлик ўқувчи қиз Батуми ва Грузияда бўлиб ўтадиган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Барчиной шахмат билан кичик ёшлигидан шуғулланиб келади. 2017 йилда 10 ёшли қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллаган. 2018 йил Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган. Шунингдек Республика миқёсидаги барча мусобақалар ғолибаси ҳисобланади.
Навоий вилояти шарафини республика бўйича шахмат йўналишида 1-ўринга олиб чиқмоқда. 2019 йил мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионатида 13 ёшлилар орасида 3-ўринни эгаллаган.
2021 йил 14 ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида стандарт, рапид ва блиц йўналишларида ҳам 1-ўринни қўлга киритган Барчиной "Стандарт" йўналишида Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига, "Рапид" йўналишида Грузия давлатига йўлланмани қўлга киритди.
Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати