Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
101K subscribers
23.3K photos
6.3K videos
142 files
13.2K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
“Тарбия” фани Концепцияси ва дарсликларини яратган бир гуруҳ тузувчи-ижодкорлар мукофотланди

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб давлат умумтаълим мактабларида таълим жараёнига киритилган “Тарбия” фани Концепцияси, давлат таълим стандарти, ўқув дастурларини ва 1-9-синф учун дарсликларни яратиш ҳамда нашрга тайёрлаш ишларида кўрсатган жонбозлиги учун бир гуруҳ тузувчилар ва иштирокчилар Халқ таълими вазирлигининг тармоқ мукофотлари билан тақдирланадилар.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов дарслик ижодкорларига ўз миннатдорлигини билдирар экан, 10-11-синфлар учун дарсликларни яратишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, ушбу дарсликларда ўқувчиларда ўзига бўлган ишончни орттириш, мустақил фикрлайдиган, ўз устида ишлайдиган ёшларни тарбиялашга қаратилган мавзуларга эътибор бериш лозимлиги қайд этди.
“Онлайн мактаб” ўқитувчилари наманганлик ҳамкасбларига “Маҳорат дарслари”ни ўтиб берди

Аввалроқ “Онлайн мактаб”нинг бир гуруҳ тажрибали педагоглари таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга амалий ёрдам ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Наманган туманига жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Йўлдаги чарчоқларига қарамасдан педагоглар шу куннинг ўзида наманганлик ҳамкасблари билан учрашиб, уларга “Маҳорат дарслари” ташкил этиб бердилар.

9 та фандан тумандаги 10 та мактабнинг 400 дан ортиқ фан ўқитувчилари замонавий услубларни ўрганиш имконига эга бўлдилар.

Ўқитувчилар "Маҳорат дарслари"дан олган таасуротлари билан ўртоқлашдилар.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3bWawom


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Онлайн мактаб” лойиҳасида россиялик мутахассис рус тили дарсларини ўтишни бошлади

Ўзбекистонга ташриф буюрган А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети мутахассиси Ксения Старыгина “Онлайн мактаб” лойиҳасида қатнашиб, болаларга рус тилидан сабоқ беришни бошлади.

Ксениянинг “Онлайн мактаб” лойиҳасидаги дарслари ёш ўқитувчиларга “Маҳорат дарси” сифатида хизмат қилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ХУШХАБАР

6 нафар ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ғолиб бўлди

12-17 март кунлари ўтказилган VI Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

Жорий йилда Олимпиада эпидемиологик вазиятни инобатга олиб ҳам масофавий ҳам офлайн тарзда ўтказилди.

Халқаро олимпиадада турли давлатлардан жами 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этди.

Ғолиб бўлган ўқувчилар билан танишинг:

Олимжон Олимов
кумуш медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

Муҳаммадризо Маджидов — кумуш медаль (Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10 синф ўқувчиси);

Жалолиддин Холматов — кумуш медаль (Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги АФИДУМ 9-синф ўқувчиси);

Диёрбек Толибов — кумуш медаль (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси);

Дониёр Исмоиловбронза медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

Нодира Саъдуллаева — фаҳрий ёрлиқ (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси);

Терма жамоа раҳбари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси — Сардор Бозорбоев.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Янгийул мактабларига амалга оширган ташрифи қандай ўтди?
Навоийлик 5-синф ўқувчиси IELTS’дан 6,0 баллни қўлга киритди

Навоий шаҳридаги 2-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Анора Арзиева 11 ёшида биринчилардан бўлиб халқаро IELTS сертификатини қўлга киритди.

Анора 2019 йилдан буён инглиз тили фани билан мунтазам шуғулланади. Унинг шу даражага етиши учун кўпроқ меҳнати сингган биринчи устози Нодира Супонова бўлади.

Анора 2021 йилнинг 4 март куни ўтказилган IELTS имтиҳонидан Listening 5,5, Reading 5,5, Writing 6,0 ҳамда Speaking 6,0 балларини тўплади ва умумий натижа сифатида 6,0 баллни қўлга киритди.
‼️Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан олий таълим муассасига киришга тайёргарлик масалалари бўйича Очиқ мулоқот ташкил этади

Халқ таълими вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда битирувчиларнинг олий таълим муассасасига кириш бўйича вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали Очиқ мулоқот ўтказади.

Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:

олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
йўналишларни тўғри танлаш;
тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.

🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.

🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади.

🖥Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот вақти: 2️⃣3️⃣ март куни 🕒 соат 11:00 да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Онлайн мактаб” ўқитувчилари наманганлик ўқувчиларга дарс ўтиб берди

“Онлайн мактаб”нинг бир гуруҳ тажрибали педагоглари томонидан сафарнинг иккинчи куни Наманган туманидаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ўқувчиларга “Очиқ дарс” машғулотлари ўтказиш билан ўтди.

Машғулотлар таълим сифати юқори бўлмаган 10 та мактабнинг 30 та синфида олиб борилди ва 800 нафардан ортиқ ўқувчини қамраб олди.

Дарсларда ўқувчиларга ҳар бир фандан олинган билимни ҳаётда қўллай олиш, шу орқали муваффақиятга эришиш имкониятлари тушунтириб берилди.

Очиқ дарс машғулотларида Наманган тумани мактаби ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, дарсларни бевосита кузатиш имконига эга бўлдилар.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 март санасидан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида Республика фан методистларининг малакасини ошириш "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

Хўш, малака оширишда бу платформадан қандай фойдаланилади? Бу электрон платформа педагогларга қандай имкониятларни тақдим этади?

Ҳозирги лавҳада шу тўғрида батафсил маълумотга эга бўласиз!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from Rustam Karimjonov
🏆 205 ta maktabda Kurash sport turini rivojlantirish bo‘yicha kelishuv imzolandi

📌 Kurash federasiyasi hamda Xalq ta’limi vazirligi o‘rtasida memorandum imzolandi.

Kelishuvdan asosiy maqsad 205 ta maktabga:

Malakali trenerlarni biriktirish;
Sport seksiyalari va turli musobaqalarni tashkil etish;
Jismoniy tarbiya o‘qituvchilarining malakasini oshirish;
O‘quv-qo‘lanmalar bilan ta’minlashdan iborat.

❗️Shuningdek, kurash sport turi bo‘yicha 205 ta kurash gilam ajratilishi rejalashtirilgan.

Kurash sport turi haqida:
👉ukf.uz

👇Hududingizdagi maktablarda sportning kurash turini rivojlantirish bo‘yicha takliflaringiz bo‘lsa, izoh qoldiring.
Халқаро сертификатга эга ўқитувчилар мактаб ўқувчиларига дастурлаш тилини ўргатмоқда

Халқ таълими вазирлиги ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида нуфузли ҳамда етакчи Oracle ва Cisco компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ва келишув асосида дастлаб республикамиздаги 30 та мактаб Oracle Academy тизимига ҳамда 45 та мактаб Cisco тизимига улангани ҳақида хабар берган эдик.

Oracle ва Cisco компанияларининг онлайн курсларида малакасини оширган информатика ўқитувчиларининг бир қисми тренерлик фаолиятига рухсат берувчи сертификатларни қўлга киритди.

Батафсил: https://bit.ly/2OMDSwx


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram