Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.1K subscribers
21K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазирлиги жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар истеъмолини олдини олиш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича 14-конгрессида масофадан туриб ўз маърузаси билан (инглиз тилида) иштирок этди.

Вазир ўз нутқида вазирлик томонидан БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган ишларнинг аҳамияти ва қўлга киритилган натижалар тўғрисида конгресс иштирокчиларига батафсил маълумот берди.

Хусусан, 2015 йилда қабул қилинган Доха декларацияси доирасида амалга оширилган ишларнинг республикамиз халқ таълими тизимидаги имплементацияси масаласига алоҳида эътибор қаратди. Мисол сифатида «Зорблар» мультсериалининг Ўзбекистон таълим тизимида янгидан жорий этилган «Тарбия» фани дарсликларига киритилганлиги алоҳида қайд этилди.

Ўз нутқининг сўнггида вазир БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хонимга кўп йиллик самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, алоқаларни янада ривожлантириш бўйича таклиф билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг нутқи конгресс иштирокчиларида катта қизиқиш билан кутиб олинди. Хусусан, конгресс ишида раислик қилган БМТнинг масъул ходими Жон Брандолино Ўзбекистонда мазкур йўналишда амалга оширилган ишларга юксак баҳо берди.

Мазкур конгресс ҳақида тўлиқ ахборотни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Дунё халқлари адабиётининг намоёндалари ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилмоқда

Батафсил:
https://bit.ly/3veGdRs


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Zoʼr tv” телеканалида эълон қилинган 6 ёшли боланинг тақдири бўйича ҳолатни Халқ таълими вазирлиги ишчи гуруҳи ўрганмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Zoʼr tv” телеканали орқали эфирга узатилган «6 ёшли Дилшод қаерда?» номли лавҳада келтирилган ҳолатларни жойида ўрганиш мақсадида вазирлик масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳозирги вақтда, телеканалнинг информацион дастурида келтирилган маълумотлар вазирлик вакиллари томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари тўғрисида батафсил ахборот берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Nufuzli xalqaro olimpiadalarga saralashning 1-bosqichidan oʻtgan oʻquvchilar soni viloyat kesimida.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz oo.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратади

Тошкентда "Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш" илмий лойиҳа Бошқарув қўмитасининг виртуал йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, шунингдек ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Абдулла Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этди.

Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази кўмагида ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад - миллий манфаатдор томонлар билан биргаликда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш моделларини ишлаб чиқишдан иборат.

Айтиш жоизки, ЮНEСКОнинг "Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллар ажратилиши кўзда тутилган.

Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Диққат_танлов

Жамиятда ўқитувчиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар ўртасида таълим-тарбиянинг аҳамиятини кенг тарғиб этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

энг яхши босма ОАВ журналисти;
энг яхши интернет нашр журналисти;
энг яхши теле-журналист;
энг яхши радио-журналисти;
энг яхши фотосуратчи;
энг яхши блогер;
энг яхши видеолавҳа;

Ғолиблар қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:

– Чуқур маъноли, яхши тадқиқ этилган, мазмундор материал
– Мисоллар ва ишонарли фактларга асосланган материал
– Ғояси аниқ ифодаланган материал
– Креатив ёндашув
– Ёритишдаги маҳорат
– Мавзунинг долзарблиги
– Материални тақдим этиш шаклларининг янгилиги ва ўзига хослиги
– Ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали оммалашгани


‼️Танловга тақдим этилган ижодий ишлар ҳакамлар ҳайъат томонидан баҳоланади.

▶️Танловда қатнашиш истагидаги бўлган журналистлар ўз ишларини @tanlov_xtvbot манзилига юборишлари лозим.

Ижодий ишлар 2021 йилнинг 13 мартидан 1 июнигача бўлган даврда тақдим этилиши ва шу давр оралиғида эълон қилинган бўлиши шарт.

🎁Ғолибларни тақдирлаш

Танлов ғолиблари 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида эълон қилинади ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот учун:

☎️
(+99871) 241-06-13


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Fanlar majmuasi-2021.pdf
993.4 KB
⚡️Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from SIRDARYO YOSHLARI OVOZI.
⚡️Сирдарёда “Энг билимдон ўқувчилар” энди “Вилоят ҳокими стипендияси”га эга бўлади

✔️Сирдарёда иқтидорли ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимининг махсус қарори қабул қилинди.

✔️Қарорга кўра, ўқувчи ёшларни умумтаълим фанларидан билим олишга бўлган иштиёқини ошириш, республика ва халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш бўйича вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида “Энг билимдон ўқувчи” фанлар олимпиадаси ташкил этилади.

Фанлар олимпиадаси математика, физика, кимё, биология, инглиз тили ва информатика фанларидан уч босқичда иккита шарт бўйича ўтказилади:

🔻I мактаб босқичи (15–20-март кунлари);
🔻II туман, шаҳар босқичи (1–10-апрель кунлари)
🔻III вилоят босқичи (10–15-апрель кунлари)

Ҳар бир босқич ғолиблари маҳаллий ҳокимликлар томонидан рағбатлантирилади.

📌Вилоят босқичида биринчи ўринни олган ўқувчиларга эса бир йил мобайнида ҳар ой вилоят ҳокимининг стипендияси (бир базавий ҳисоблаш миқдори) тўлаб борилади.

@sirdaryotumanpress
ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН: ТАЪЛИМ ИСТИҚБОЛЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида икки давлат таълим истиқболлари янги босқичга кўтарилаётгани қувонарли.Бу ҳамкорлик ёшларнинг билим олиб, касб кўникмаларини мустаҳкамлаш борасида икки қўшни мамлакат дўстона алоқалари янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Учқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари ҳамда тумандаги иқтидорли ўқувчилари билан Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Шамалдисай туманидаги Фрунзе номидаги 8-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари иштирокида кўп миллатли юртимизда миллатлар ҳамдўстлигини янада мустаҳкамлаш, келажакда ёш авлодни жамиятда муносиб ўрин топишида, юрт корига ярайдиган касб соҳиби бўлишларига қаратилган ZOOM дастури орқали “Келажакдаги касбим” мавзусида халқаро семинар ўтказилди. Мактаб директори Акбермет Азимқулова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Милена Кажормалиева, ташкилотчи Олеся Усенбаева, ижтимоий соҳа педагоги Токтобубу Качкинбаева, мактабнинг 10- ва 11-синф ўқувчилари ZOOM дастури орқали семинарда иштирок этишди.
Семинар давомида ўқувчиларимиз рус ва инглиз тилида суҳбат олиб бордилар, бир-бирлари билан фикр алмашдилар. Фан ва таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида батафсил маълумот берилди. Мулоқот сўнгида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни фаоллаштириш, келгусида икки томоннинг мавжуд салоҳиятидан унумли фойдаланиш ҳисобига ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга келишиб олинди.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати