Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
110K subscribers
22K photos
6.11K videos
140 files
12.7K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Куни кеча пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 129-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов “Тўғри касб эгаллашнинг ҳаётда мувафаққиятга эришишдаги аҳамияти” мавзусида маҳорат дарслари ўтди.
❇️Унда Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туманлар халқ таълими бўлимлари мутахассислари ҳамда умумтаълим мактабларидан тажрибали амалиётчи психологлар, технология фани ўқитувчилари иштирок этишди.
👉Ўқув-амалий семинарда психолог ҳамда технология фани ўқитувчиларининг фаолиятлари юзасидан олиб бораётган ишлари, ўқувчиларни касб-ҳунарга тўғри йўналтириш, шахснинг ривожланиши шу босқичда тўғри йўлни танлай олиши, унинг келгуси ҳаёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги ҳақида муҳим тушунчалар берилди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#zamonamiz_qahramonlari

Пойтахтимиз умумий ўрта таълим мактабларида педагоглик касбини улуғлаб, ёш авлод камолоти йўлида бор маҳоратини ишга солаётган иқтидорли муаллимлар талайгина.

❇️Сергели туманидаги 329-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси Камола Очилова ана шундай изланувчан устозлардан биридир.

👉Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси Камолахон ўзи меҳнат қилаётган таълим муассасасида "Миллий рақс", "Хор", "Радио бошловчи ва сухандонлик" сингари тўгаракларга ҳам раҳбарлик қилиб келмоқда.

🎥Бу ҳақда видеорепортажимиз орқали батафсил танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Наманганлик ўқувчи Буюк Британия қироличасидан мактуб олди

📍https://uza.uz/posts/189238

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб қолмасликни сўради

Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол қилмасликни, фарзандлари соғлиғида муаммо бўлмаса, уларни мактабга юборишни сўради. «Боланинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг эртанги келажагига салбий таъсир қилмай қолмайди», деди вазирлик матбуот котиби Лайло Рустамова.

👉 https://kun.uz/93837520

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқувчиларининг "Ижодий ишлар" кўргазмаси ташкил этилди

2020 йил 21 ноябрь куни пойтахтимиздаги 129-умумтаълим мактабида ўқувчилар ҳамда амалий фанлар ўқитувчиларининг қўл меҳнати билан яратилган буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов иштирок этиб, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ижодий ишлар билан танишди.

Келгусида қўл меҳнати билан ясалган буюмларнинг кўргазмаларини ташкил қилиш ҳамда бу орқали ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва қўшимча даромад топишида кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу каби кўргазмалар босқичма-босқич Тошкент шаҳрининг барча туманларида ҳамда вилоятларда ҳам ташкил этилиши режалаштирилди.
«Устоз-2020» мукофотига топширган ўқитувчилар қандай мезонлар асосида баҳоланмоқда, ўқитувчилар илк босқичда қандай хатоларга йўл қўйди?

«Устоз-2020» Миллий мукофоти учун номзодларни саралаб олиш қандай кечди, бу жараёнда нималарга эътибор қаратилди, ўқитувчиларнинг ишларида қандай камчиликлар кузатилди?

“Ўқитувчилар Ассоциацияси” ҳакамлар ҳайъати томонидан шулар ҳақида маълумот берилди.

13 минг нафарга яқин ўқитувчи танловда иштирок этиш истагини билдирган. Ҳакамлар ҳайъати учун ғолибларни саралаб олиш осон кечмади. Сабаби ҳар бир рўйхатдан ўтган ўқитувчи ғолибликка муносиб. Аммо кучлилар ичидан энг кучлилар танлаб олиниши бу ҳар қандай танловнинг асосий шартидир.

2-босқичга ўтмаган айрим ўқитувчиларнинг эътирозларини инобатга олиб ғолиблар қандай саралаб олингани ҳақида маълумот бериб ўтамиз:

Айтиш жоизки, ижодий ишларни баҳолаш жараёнида иншолар ким томонидан ёзилгани ҳайъат аъзоларига маълум қилинмаган, улар рақамланган ID кодлар билан баҳоланган. Бу танловнинг шаффофлигини таъминлашда асосий омил бўлди.

Баҳолаш жараёнида ўқитувчилар иш фаолиятида жуда ҳам кўп яхши ишлар амалга оширгани кўриниб турибди, бироқ, аксарият ўқитувчилар ушбу ишларини акс эттирган иншоларн яхши ёзишни билмаслиги кузатилган.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Тошкент халқаро Вестминстер университети ўқитувчиси Эркин Муҳамедов:

“Жорий йилда танлов GLOBAL TEACHER PRIZE кўмагида халқаро стандартларга мос равишда ўтказилмоқда. Танловнинг биринчи босқичи адолатли ва холисона тарзда олиб борилди. Кейинги босқичларда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўзгартирилади. Бу ҳам албатта танловнинг шаффофликнинг рамзи саналади. ўткалишидан далолат беради.
Илк босқичда ўзбек тили фани ўқитувчилари томонидан ёзилган иншоларда ҳам жуда кўплаб имловий хатолар мавжудлиги ҳолатлари кузатилди. Бундан иштирокчилар ҳатто ўзи ёзган иншони юборишдан олдин кўриб чиқмаганлигини англаш мумкин. Ўқитувчиларнинг иншо мазмуни умумий гаплардан иборат бўлиб, белгиланган мезон талабларига жавоб берилмаган. Ёки ўқитувчилар ушбу меъзонлар билан танишмаган ёки уни тўлиқ тушунмаган.

Хўш, ғолиблар қандай меъзонлар асосида баҳоланди (ушбу меъзонлар танлов шартларида ҳам кўрсатилган):

Фаолият самарадорлиги ва натижавийлиги, ўқувчиларининг таълимдаги ютуқлари;
Шахсий фазилатлар (педагогик сезги, ижодкорлик, импровизация, уюшқоқлик va мулоқот маданияти) ;
Мактабдан ташқари фаолиятида касбий ва ташкилий маҳорати намуналарини кўрсатадиган ютуқларининг мавжудлиги;
Таълим тизими келажагига қўшган ҳиссаси ва ўқитувчилик касбини тарғиб қилиши;
Бўш ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар билан иш олиб бориши;
Ўқитишда инновацион таълим усулларини қўллаши.

Ҳакамлар ҳайъатининг иштирокчилар ҳақидаги фикрлари билан қуйидаги видео орқали ҳам танишиш мумкин 👇👇👇.

Ишлар холисона баҳоланганини кўрсатиш учун 2-босқичга ўтган ўқитувчиларнинг видеолари ҳам кетма-кет жойлаб борилади.

Мазкур танловда иштирок этган барча ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Келгуси йилдаги танловда иштирок этиш ниятида бўлган педагогларга ўз устида кўпроқ ишлашларини сўраб қоламиз.
Forwarded from Qashqadaryo xabarlari  (Ahror Sodiqov)
#тайинлов

Вилоят халқ таълимига янги раҳбар тайинланди

Каримов Тўлқин Турсунович - Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Т.Каримов 1973 йил Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтида таҳсил олган. У 2018 йилдан буён Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш: ➡️ @qashvilhokimligi
​​⚡️Халқ таълими вазирлигидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Халқ таълими вазирлиги Юридик бўлимининг бош юрисконсульти.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 25 ноябрдан 9 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 71-241-04-25

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий канали https://t.iss.one/vacancy_argos
Ҳурматли устозлар!
Танловнинг саралаш босқичида биз жуда кўп қизиқарли видеоларни олдик. Уларнинг айримларини сиз билан баҳам кўрмоқчимиз!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Уважаемые учителя!
За период конкурсного отбора нам поступило достаточно большое количество интересных видеороликов. Мы бы хотели некоторыми из них поделится с вами!

https://youtu.be/Iy1B3lGcuac
Марҳамат, биринчи босқич ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан танишинг! Улар хориждаги нуфузли халқаро педагогик таълим муассасаларини тамомлаган. Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг етакчи халқаро олий таълим муассасаларида фаолият юритади.
«Direktorlar o‘z atroflariga qarindoshlarini yig‘ib olgan» - Shermatov Qashqadaryo maktablari haqida

👉 https://kun.uz/uz/99015439

Kun.uz Telegram kanallari 👇

O‘zbekcha | Ўзбекча | Русская