Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.5K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ УЙИДА ЯККА ТАРТИБДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИГА СОВҒАЛАР УЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар масъул ходимларининг Самарқанд вилоятидаги оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда.
Сайёр қабул доирасида вазир ўринбосари Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов билан биргаликда, Каттақўрғон туманидаги 56-мактабнинг 10-синф ўқувчиси, жисмоний имконияти чекланганлиги боис айни пайтда уйида якка тартибда таълим олаётган Мустафо Туроповнинг хонадонида бўлди. И.Жўраев ўқувчи билан дилдан суҳбатлашиб, таълим олиши учун уйда яратилган шароитлар билан танишди. Вазир ўринбосари Мустафога ноутбук ҳамда китоблар жамланмасини совға қилди.

🔎 БАТАФСИЛ:
telegra.ph/vaz-urn-11-11
______
Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.iss.one/samarqandvxtb
МАКТАБЛАРДА СИНФ РАҲБАРЛАРНИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОШЛАНДИ

“Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга асосан умумтаълим муассасаларида синф раҳбарлиги юклатилган педагог ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилмоқда.

Ушбу масалага масъул бўлган Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мазкур Фармон ижросини тезкорлик билан жойларда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли кўрсатмани юборди.

Унда синф раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан қуйидаги фоизлар ҳисобида амалга оширилиши белгиланган бўлиб, жумладан:

☑️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (179 343 сўм);
☑️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (214 668 сўм);
☑️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (250 673 сўм);
☑️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (285 998 сўм);
☑️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (358 686 сўм) ташкил этади.

‼️Шунингдек, эндиликда мазкур тўловлар умумтаълим мактаблари билан биргаликда барча тип ва номдаги мактаб-интернатларида ҳам амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Маълумот учун: аввал жойларда ушбу умумтаълим муассасаларида педагог ходимларга синф раҳбарлиги белгиланган бўлсада, қўшимча тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Forwarded from IT taʼlim
Respublika ta`lim markazi yuqori malakali kadrlarni ishga qabul qiladi!

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 6-noyabr kuni imzolangan “Taʼlim-tarbiya tizimini yanada takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Qarorida Respublika taʼlim markazi faoliyatiga yuqori malakali va ilmiy salohiyatga ega kadrlarni, shu jumladan xorijiy mutaxassislarni jalb qilish vazifalari belgilab berilgan.

Shu munosabat bilan, quyidagi yoʻnalishlarda ilmiy salohiyat, xalqaro tajriba va yuqori malakaga ega kadrlarni Respublika taʼlim markaziga ishga taklif etamiz:

👉Aniq fanlar yoʻnalishida: Matematika, Informatika va axborot texnologiyalari.
👉Tabiiy va iqtisodiy fanlar yoʻnalishida: Geografiya, Biologiya, Kimyo, Fizika, Astronomiya, Iqtisodiy bilim asoslari, Tabiiy (Science) fanlar.
👉 Filologiya fanlari yoʻnalishida: Ona tili va adabiyot, O'zbek tili, Rus tili va adabiyoti, Ingliz tili, Nemis tili, Fransuz tili, Qozoq tili, Turkman tili, Tojik tili, Qirg'iz tili.
👉 Ijtimoiy-gumanitar fanlar yoʻnalishida: Tarix, Huquq.
👉 Amaliy fanlar: Tasviriy sanʼat, Chizmachilik, Texnologiya, Musiqa, Jismoniy tarbiya, Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik.

Shuningdek, rus va qardosh tillar boʻyicha professional tarjimonlar hamda muharrirlar uchun ham ish oʻrinlari taklif etilmoqda. Malakali mutaxassislar zamonaviy taʼlim mazmunini yaratishga qoʻshilgan hissa va samarali mehnatlari uchun munosib maosh va qulay ish sharoiti bilan taʼminlanadilar.

🔹Rezyumelar [email protected] pochta manzili orqali qabul qilinadi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЗУҲРАНИНГ УЙДА ҚАНДАЙ ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАНИНИ БОРИБ КЎРДИ

Зуҳра Эшонбобоева Пайариқ туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси. Қалби орзу-умидларга тўла. Шу боис барча фанларни аъло даражада ўзлаштиришга интилади. Айниқса, она тили ва адабиётга қизиқиши баланд. Бадиий китобларни севиб мутолаа қилади...
Зуҳра тақдир тақозоси билан вужудини қийнаган дард туфайли бугун уйида якка тартибда таълим-тарбия олишга мажбур. Аммо бу унинг билим олишдан тўхтаб қолишига тўсқинлик қила олмайди. Устозларининг уйига келиб, бераётган сабоқларини пухта ўзлаштириб бормоқда.

🔎 БАТАФСИЛ:
telegra.ph/zuhro-11-11
______
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy
kanaliga ulanish:
t.iss.one/samarqandvxtb
Пандемия шароитига қарамай, иқтисодиётни тиклаш ва ривожлантириш, одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар, турар жойлар бунёд қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев шундай ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Работа по восстановлению и развитию экономики, улучшению жизни народа продолжается, несмотря на пандемию. В регионах строятся новые предприятия, жилые массивы.
Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с ходом этой работы отбыл в Кашкадарьинскую область.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#maktablarga_yordam

ТАЪЛИМ МАСКАНИ ЯНГИЧА ҚИЁФАДА

Келажагимиз эгаларининг иқтидор ва истеъдодини юксалтириш, уларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишлари, истиқболда ўз касбининг чинакам мутахассислари бўлиб камол топишлари учун бугун юртимизда барча имкониятлар яратилган.

Замонавий илм масканлари, таълим даргоҳларининг кўркам ва замонавий қиёфа касб этиши айниқса ўғил-қизларимизнинг пухта билим олишлари учун замин яратмоқда.

Кўркам ва шинам, замон талаблари асосида жиҳозланган умумтаълим масканларидан бири Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 25-умумтаълим мактабидир.

804 ўринга мўлжалланган мазкур илм даргоҳи 2020 йил Инвестиция дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Дастур асосида таъмирланган мактабда ўқувчи-ёшларнинг билим олишлари, спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтларида тўгарак машғулотларини олиб боришлари учун барча шароитлар яратилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
#yoshlar_oyligi_uchtepada

Орзулари осмон болакай

📹https://youtu.be/7e-Jx7ZMSrQ

"Ёшлар ойлиги" давомида учтепалик истеъдодларни кашф этишда давом этамиз.

"Учтепалик истеъдодлар" лойиҳаси навбатдаги қаҳрамони,

Тохиржон Ниғматов, 2009 йилда Учтепа туманида таваллуд топган.

Хозирда туманнинг 203 мактабида таълим олмоқда.

ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ:

🔘"Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби, 2019 йил;

🔘Ўзбекистон ногиронлар жамияти Учтепа туман бўлинмасининг 3 маротаба ўтказган "Мафтункор ранглар" танловида ғолиб бўлган.

👉Тохиржонга ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган юртдошларимиз Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг @uchtepasavob_bot телеграм ботига мурожаат қилишлари мумкин.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Учрашувда бу соҳалардаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида гапирди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.

В городе Карши глава государства провел беседу с учителями и наставниками, медицинскими работниками. На встрече говорилось о значимости реформ в данных сферах, об их реализации на местах.
Президент рассказал собравшимся о том, каким он видит результаты новой системы работы, вклад педагогов и врачей в это дело. Выслушал мнения директоров школ, учителей и медработников, поддержал их предложения.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter