Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.5K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
Bugun oʻtkaziladigan medalli olimpiadalarimiz orasida yangilik, fransuz tili qoʻshildi!

Batafsil: 👉 https://t.iss.one/khiso/361

🏃🏻 Shoshiling, roʻyxatdan oʻtishga ulguring!

🏅 Eng kamida oʻzingizga sertifikat va ustozingizga tashakkurnomaga ega boʻlasiz.

🏆Bugungi medallar aynan sizniki boʻlishi mumkin!
ХАЛҚАРО ФАН ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИНИ ТАЙЁРЛАГАН ЎҚИТУВЧИЛАРГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Таълим тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Республикамиз Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг узвий давоми сифатида бир қатор вазифалар белгиланган.

Хусусан, иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга керакли шарт-шароитларни яратиш, ўқувчилар селекциясини ташкил этиш ва уларга таълим-тарбия бераётган ўқитувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш масалалари кўрсатилган.

Эндиликда,

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин кумуш бронза медали)ни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига – олий академик лицей ва касб ҳунар мактабларининг ўқитувчиларига - бош ўқитувчи малака тоифаси берилади;

Республика фан олимпиадаларида ва кўрик танловларнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона оширилади;

Иқтидорли ўқувчиларни саралаш (селекция) тизимини такомиллаштириш мақсадида Ихтисослашган мактаблар истиқболини белгилаш бўлими ташкил этилади;

Илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолди миллий ва халқаро олимпиадаларга ўқувчиларни тайёрлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади;

Халқаро фан олимпиадаларида қатнашувчи терма жамоа аъзоларининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида ўқувчилар ва тренер ўқитувчиларга овқатланиш, ётоқхона ҳамда ўқув машғулотлари учун зарур шарт шароитларга эга бўлган “Иқтидорли ёшлар маркази” ташкил этилади.

Математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича олимлар, тажрибали тренер ўқитувчилар, республика ва халқаро олимпиада ғолибларидан иборат маслаҳат кенгашларининг фаолияти йўлга қўйилади.
ФАРЗАНДИНГИЗ ТУРЛИ ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШИНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?

У ҳолда Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан ўтказиладиган олимпиадалар тўғрисидаги маълумотлардан доимий равишда хабардор бўлинг.

🔹Халқаро фан олимпиадалари
🔹Республика асосий ва қўшимча фан олимпиадалари
🔹Турли нодавлат олимпиадалари
🔹Онлайн олимпиадалар

ҳамда бошқа олимпиадалар тўғрисида энг ишончли маълумотлар ҳамда сўнгги янгиликлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиб боришингиз мумкин.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz, oo.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep

Департаментнинг расмий каналлари орқали олимпиада назорат материаллари ва уларнинг ечимлари мунтазам равишда эълон қилиб борилади.
САМАРҚАНДДА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари 10-13 ноябрь кунлари Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказиши белгиланган.
Бугун, 10 ноябрь куни Самарқанд туманида Пастдарғом, Нуробод ва Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда фуқароларнинг халқ таълими тизимига доир мурожаатларини Халқ таълими вазирининг ўринбосари Иброҳим Жўраев қабул қилди.

🔎 БАТАФСИЛ: telegra.ph/sayyor-q-11-10
__________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanaliga ulanish: 👉 t.iss.one/samarqandvxtb
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
#yoshlar_oyligi_uchtepada

📹https://youtu.be/xbAWcFprm8M

"Учтепалик истеъдодлар" кўрсатувининг илк қаҳрамони билан танишинг

Нодира Мухаммадиева, 1994 йилда туғилган

2020 йилда Тошкент Давлат Шарқшунослик Университетини тугатган

Мутахассислиги: урду-инглиз таржимони, филолог

Эришган ютуқлари: 2013 йилда Сирдарё вилоятида ўтказилган фан олимпиадаси вилоят босқичи ғолиби, шу йилги Республика фан олимпиадаси совриндори;

2019 йилда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи стипендияси соҳибаси;

2019 йилда Ёш китобхон кўрик танлови Тошкент шаҳар босқичи ғолиби;

2020 йилда Учтепа тумани ҳокимлиги 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан ўтказган “Сенсан жилоланган миллат кўзгуси!” мавзусидаги ижодий ишлар танлови ғолиби.

Ташаббуси: Учтепа туманидаги 14-умумтаълим мактабида 12-15 ёшли иқтидорли ўқувчиларга инглиз тилида математика фанини ўқитиш тизимни йўлга қўйган.

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 PISA TADQIQOTIGA TAYYORLANAMIZ: "KATALITIK KONVERTER"

♻️ PISA tadqiqotining tabiiy-ilmiy savodxonlik yo‘nalishiga doir “KATALITIK KONVERTER” nomli topshiriqlar guruhi o‘quvchilarning atmosferaga chiqarilayotgan chiqindi gazlarning odam salomatligiga va atrof-muhitga ta’sirini kamaytirishga bo’lgan munosabatlarini baholashga qaratilgan.

Aziz o‘quvchim! Keling, ekologik muammolardan biriga qaratilgan mazkur topshiriq bilan tanishib, savollarga yechim topish uchun birgalikda harakat qilamiz.

👉🏻https://t.iss.one/xtvpisa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Bugun innovatsiya deb qabul qilinayotgan narsalar ertaga kundalik hayotning ajralmas bir qismiga aylanishi mumkin.

⚡️ Iqtisodiy hamkorlik va taraqqiyot tashkilotining TA’LIM KELAJAGI VA 2030-YILNING MALAKALARI: TALIMDAGI YANGI ME’YORLAR loyihasi ta'lim tizimlariga endi kirib kelayotgan, lekin ertaga tizimda yangi me’yorga aylanishi mumkin bo’lgan ayrim innovatsiyalarni kuzatdi.

👉🏻 https://t.iss.one/xtvpisa
Forwarded from IT taʼlim
#Tarbiya_hayot_fani
#9_sinf
QAT’IY FE’L-ATVOR – «MEN BUNI QILA OLAMAN»

Inson ezgu niyatlariga yetishish uchun yashaydi. Maqsad va orzularga erishish uchun muvaffaqiyatsizlikdan so‘ng oyoqqa turib, yana olg‘a borish kerak bo‘ladi. Doimiy o‘qib-o‘rganish, ko‘nikma va qobiliyatni rivojlantirish yetakchilarning tug‘ilishiga sabab bo‘ladi.

Qat’iylik – mashaqqat va sinovlarga qaramasdan muvaffaqiyatga erishish uchun bardosh bilan oldinga borishdir. Qat’iy irodaning asosi uchta: sabrli bo‘lish, ilm olish va mehnat qilish.

Kattalar «Men buni qila olaman» deb astoydil harakat qilsang, mehnatdan qochmasang, albatta, niyatinga yetasan», deyishadi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
❗️Матбуот анжумани — "Таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларида қандай ўзгаришлар кўзда тутилаяпти?"

Эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 да АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманида таълим тизими билан боғлиқ барча саволларга ойдинлик киритилади.

Иштирок этади:

🎙Халқ таълим вазирлиги;
🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
🎙Мактабгача таълим вазирлиги;
🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцяси;
🎙Давлат тест маркази раҳбарлари иштирок этади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Меҳрибонлик уйи – кам таъминланган оила фарзандлари яшайдиган жой эмас» — Дилшод Кенжаев

👉
Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
9-10-noyabr kuni Toshkent shahrida ijod maktablarida taʼlim sifatini takomillashtirishga bagʻishlangan seminar boʻlib oʻtdi. “Yangi Oʻzbekiston maktab ostonasida boshlanadi” nomli amaliy seminar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi (PIIMA) tomonidan tashkil etildi.
https://piima.uz/post/381


9-10 ноября в Ташкенте прошел семинар по повышению качества образования в творческих школах. Семинар «Новый Узбекистан начинается с порога школы» был организован Агентством по развитию Президентских, творческих и специализированных школ (PIIMA) при Кабинете Министров Республики Узбекистан.
https://piima.uz/ru/post/382

______________
Prezident, ijod va ixtisoslashtirilgan maktablarni rivojlantirish agentligi
Website | Facebook | Telegram | YouTube