Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.9K subscribers
21K photos
5.97K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Собир Нарзиев
Forwarded from Fayzulla Eshqulov
Бугун Қашқадарё вилоятидаги шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирларига хизмат автомашиналарининг калитлари тантанали топширилди
Мамлакатимизда сўнгги йилларда педагогларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, соҳа вакилларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш йўлида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилди. Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида бўлиб ўтган тантанали тадбирда ҳам бу жиҳатлар сўзга чиққан иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғига “Жентра”, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимлари мудирларига “Нексия 3” замонавий хизмат автомобилларининг калитлари тантанали топширилди.
Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
https://t.iss.one/qashqadaryo
Forwarded from IT taʼlim
2025 yilda talab eng yuqori bo'ladigan bilim va ko`nikmalar o'ntaligi

Butunjahon iqtisodiy forumining kelgusidagi ish o'rinlari to'g'risidagi hisobotiga ko'ra, barcha xodimlarning 50% texnologiyalarni tadbiq etish ortib borishi sayin 2025 yilga kelib qayta tayyorlashni talab qiladi.

Tanqidiy fikrlash va muammolarni hal qilish, ish beruvchilarning fikriga ko'ra, keyingi besh yil ichida muhim ahamiyat kasb etadigan ko'nikmalar ro'yxatiga kiradi.

O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi tomonidan 2020-2021 yillardan boshlab Milliy o'quv dasturi asosida joriy qilinayotgan umumiy o'rta ta'lim maktablari darsliklarida o'quvchilarda tanqidiy va ijodiy fikrlash, muammoga yechim topish, texnologik dizayn va dasturlash va 21-asrning boshqa ko'nikmalarini rivojlantirish hisobga olinadi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйиладими?

Ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан қуйидаги ҳолларда ушлаб қолиниши мумкин:

👉 белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉 суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉 олдиндан берилган мақсадли пуллар (масалан, хизмат сафарлари учун берилган ва ишлатилмай қолинган аванс) бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;
👉 меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун;
👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун;
👉 интизомий жазо тариқасида тайинланган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Ушбу чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолларда ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Sherzod Shermatov
Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса!

Президентимиз бу йил биринчи бор “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар.

Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар.

Бугун эрталабдан эса жойлардан шундай янгиликларни ўқиб турибмиз...

Бундай ҳолатларни, нафақат Президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб Давлат Раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!

PS. Бундай қўшимча ишларга, адашмасам, Меҳнат вазирлигидаги алоҳида фонддан маблағ олиб жойлардаги ишсизларни жалб қилса бўлади.
Batafsil: https://bit.ly/3mS133V
❗️Министр народного образования Шерзод Шерматов заявил, что случаи привлечения учителей к принудительному труду следует рассматривать не только как предательство политики президента, но и как сознательную попытку дискредитировать имидж главы государства. «Если нет возможности помочь, пожалуйста, хотя бы не мешайте», — обратился глава МНО к хокимам.

https://www.gazeta.uz/ru/2020/11/05/teachers/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz
Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълими сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва вилоятида педагогик фаолият юритаётган иккинчи малака тоифасига талабгор ўқитувчилар учун ўқув фанларидан малака тест синов муддатлари ва ўтказиш манзиллари белгиланди.

Батафсил: 👉
https://bit.ly/3eqtzGW


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тайинлов

Навоий вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Шамуратов Марат Халмуратович
Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилояти халқ таълими бошқармасининг аввалги бошлиғи Нурбек Улуғбердиев эди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
«Ҳаётга қўшил» дастури доирасида тренерлар тайёрлаш бўйича қисқа муддатли тренинглар бошланди

Жорий йилнинг 5-7 ноябрь кунлари Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ҳамкорлигида «Ҳаётга қўшил» дастури доирасида қисқа муддатли тренинг ўтказилмоқда. Тошкент шаҳридаги 329-умумтаълим мактабида бўлиб ўтадиган тренингда пойтахтимизнинг барча туманларидан ташриф буюрган 22 нафар умумтаълим мактаб педагоглари иштирок этмоқда.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/38rsPjZ


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вазир ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарёнинг чекка ҳудудларидаги мактабларнинг ҳолатини яхшилашни ўрганмоқда

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг ҳолати ўрганилди. Ўрганишларнинг дастлабки кунида асосан чекка ҳудудлардаги аҳоли томонидан ташкил этилган филиалларга эътибор қаратилди.

Филиалларнинг ҳолати, у ерда олиб борилаётган таълим жараёни кўздан кечирилди. Ишчи гуруҳ томонидан уларни келгуси йилда тўлақонлик мактабга айлантириш бўйича келишиб олинди.

Асосан хашар йўли билан бунёд этилган, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўладиган бундай филиалларни таъмирлаш ва мактабга айлантириш бўйича Президентимиз томонидан жорий йил барча вилоят раҳбарларига топшириқ берилган ва жойларда иш ташкил этилган.

Вилоят таълим муассасаларида ўрганиш ишлари давом этмоқда.