"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti
1K subscribers
4.55K photos
442 videos
2 files
1.5K links
"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti rasmiy kanali.

Bizning sayt: www.uzdavyerloyiha.uz
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёхуд мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисобланиб, қоплаб берилиши таъминланади.

🔰 Туман (шаҳар) ҳокимнинг тугатилган ёки мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори:

ер участкасида сарфланган харажатларнинг бозор қиймати, баҳолаш харажатлари тегишли қишлоқ хўжалиги ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилганида ёки бошқа шаклда қишлоқ хўжалиги ташкилотига тўлиқ қоплаб берилганда;

қишлоқ хўжалиги ташкилоти ер майдонини мақбуллаштириш ёки уни тугатиш туман (шаҳар) ҳокимлиги ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш харажатлари танлов ғолиби томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигига тўлаб берилганидан сўнг қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Президент_қарори #ПҚ_5006 #Институт #Вазифалар

🔰Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари М.Рузметов бошчилигида жорий 12 март санасида “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг Хоразм вилояти бўлинмасида семинар бўлиб ўтди.

🔰Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишни рақамлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ер-ахборот тизими портали тизимидан барча фуқаролар фойдаланиши учун қулай тизим яратилган бўлиб, ушбу порталда барча маълумотлар реал вақтда янгилаб борилиши таъминлаш бўйича бўлинма мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_biz_haqimizda #uzbekiston24

Ердан фойдаланишда янгича ёндашувларни татбиқ этиш


Facebook | Telegram | Instagram
#Президент_қарори #ПҚ_5006 #Институт #Вазифалар

🔰Хабарингиз бор "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институтининг барча ҳудудий бўлинмаларида семинарлар бўлиб ўтиши белгиланган эди.

🔰Навбатдаги семинар “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг Наманган вилояти бўлинмасида бўлиб ўтди.

🔰Мазкур семинарда эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолатини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехник тадбирларни учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда мониторинг қилиш ишлари олиб борилиши ҳақида маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iKL2uXIYmqs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/JEjLj__TPKE

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Президент_қарори #ПҚ_5006 #Институт #Вазифалар

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февраль санасидаги ПҚ-5006 сон қарорида “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтига белгиланган вазифалар, 2021 йил ҳосили учун экинлар жойлашувини электрон хариталарга туширишни ташкил этиш бўйича ходимларни таништириш мақсадида "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институтининг Фарғона вилояти бўлинмасида семинар бўлиб ўтди.


Бизлар ижтимоий тармоқларда:

Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yoshlar #Viktorina

🏢"O'zdavyerloyiha" ilmiy-loyihalash institutining yoshlar uchun tashkil qilgan maxsus viktorinaning 4-BOSQICHI.

Javoblarni ushbu havolaga
@Kholmatov_M7
yoki +99894 671 71 92 raqamiga matnli ko‘rinishda yuborishingiz mumkin!

Barchaga omad!


Bizlar ijtimoiy tarmoqlarda

Facebook | Telegram | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ҳамда электр энергетикаси тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қашқадарёда 11 трлн 300 млрд сўмлик 1 минг 125 та ҳудудий лойиҳа шакллантирилгани маълум қилинди.
Магистрал электр тармоқлари ва подстанциялар қуриш ва янгилаш режалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией инвестиционных проекты, которые планируется реализовать в Кашкадарьинской области и электроэнергетической отрасли.
Для осуществления в регионе сформировано 1 125 проектов на сумму 11 триллионов 300 миллиардов сумов.
Обсуждены планы по строительству и обновлению магистральных электросетей и подстанций.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qashqadaryo #elektrtarmoqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳасини кўриб чиқишди.

Кодекс лойиҳаси 20 боб, 160 моддадан иборат бўлиб, унда қатор янги нормалар киритилмоқда. Хусусан, ер участкаларини хусусий мулк сифатида юритиш нормалари ўз аксини топяпти.

Ер фонди тоифалари амалда 8 та деб белгиланган бўлиб, биттаси бугунги кун талабига жавоб бермагани сабабли бекор қилинмоқда.

Шунингдек, лойиҳа ер участкаларини бериш ва сотиш масалалари ҳамда ер бериш мақсадларига кўра уларни тоифалаш бўйича аниқ нормалар билан бойитиляпти. Энг муҳими, ҳужжатда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини, хусусий мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши каби масалалар ҳам эътиборга олинган.