"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti
981 subscribers
4.41K photos
434 videos
2 files
1.46K links
"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti rasmiy kanali.

Bizning sayt: www.uzdavyerloyiha.uz
Download Telegram
#Ёшлар_форуми #Ёшлар_сиёсати #Ёшлар_йили

Мўйноқ туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, Мўйноқ тумани ҳокимияти томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда масъуллар томонидан ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда ғоялари тингланиб, тегишли тавсиялар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олди.

Учрашув якунида институт ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида веломарафон ўтказилди.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_Biz_haqimizda #Yoshlar_forumi #Yoshlar_siyosati #Yoshlar_yili


"O'zdavyerloyiha" DILI
Yoshlar-uchinchi renessans bunyodkorlari dasturida

Qoraqalpog`iston Respublikasida Yoshlar forumi
#Tayinlov #Qishloq_xo_jaligi_vazirligi #O_zdaverloyiha_DILI

Joriy yilning 1 iyul sanasidagi buyruq bilan, Aliyev Azizjon Vali o‘g‘li O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi “O‘zdaverloyiha” davlat ilmiy loyihalash institutining Xalqaro aloqalar bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

Eslatib o‘tamiz, Aliyev Azizjon shu kunga qadar Kadastr agentligining Xalqaro aloqalar va reytinglar bo‘limi bosh mutaxassisi lavozimida faoliyat olib borgan.
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #Toshkent #taqdimot

Бугун “Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ва ердан фойдаланувчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш” бўйича Республикамизда бажарилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари М.Мирмаксудов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ.Юлдашев ҳамда “Geoinfocom” давлат унитар корхонаси мутасаддилари иштирок этишди.

Тақдимотда Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда кўчмас мулк объектлари рўйхатдан ўтказилиб, натижада:

🔹 геопорталда акс эттириш имконияти яратилган ва интеграция қилингани;

🔹Давлат рўйхатидан ўтказилган қишлок хўжалиги ер участкалари маълумотларини геопортал орқали кўриш имконияти яратилгани;

🔹Бу эса ўз навбатида геопортал орқали кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни очиқ ва шаффофлик билан тақдим қилинишига эришилгани айтиб ўтилди.

Тизимнинг афзаллик томонлари, уни тўлиқ ишга туширилиши учун Кадастр агентлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида баёнот берилди.
#Қишлоқ_хўжалиги_вазирлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Ер ахборот базасини яратиш бўлими бош мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;

— Мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантириш бошқармаси Боғдорчилик ва узумчилик бўлими бош мутахассиси;

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси (0,5 ставка);

— Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи;

— Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси Молия - режа бўлими бош мутахассиси;

— Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси Комплаенс назорат бўлими бош мутахассиси;

— Статистик таҳлил бошқармаси бошлиғи;

— Статистик таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

— Статистик таҳлил бошқармаси бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июлдан 21 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l
Facebook l Instagram| Telegram
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Президент фармонига асосан, 20–22 июл (сешанба–пайшанба) кунлари – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади.

Бунда, ҳафтада 5 кун ишловчилар учун 17 июл (шанба) ва 24 июл (шанба) иш кунлари мос равишда 21 июл ва 22 июлга кўчирилади.

Ҳафтада 5 ва 6 кун ишловчилар учун график қуйидагича бир хил:

17 июл (шанба) – иш куни
18 июл (якшанба) – дам олиш куни
19 июл (душанба) – иш куни
20 июл (сешанба) – дам олиш куни
21 июл (чоршанба) – дам олиш куни
22 июл (пайшанба) – дам олиш куни
23 июл (жума) – иш куни
24 июл (шанба) – иш куни
25 июл (якшанба) – дам олиш куни
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди. Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
__

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений дружбы и всестороннего стратегического партнерства.
Высоко оценена и поддержана инициатива Узбекистана по развитию взаимосвязанности Центральной и Южной Азии. Состоялся обмен мнениями по международной повестке, в том числе по ситуации в Афганистане.

#Mirziyoyev #qabul #XXR #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzA | Rasmiy kanal
Yoshlarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash va ularning ijtimoiy faolligini yanada oshirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni

📍
https://uza.uz/posts/284719

🔻O'zbekistonning yagona rasmiy axborot agentligi

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская