"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti
994 subscribers
4.45K photos
434 videos
2 files
1.46K links
"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti rasmiy kanali.

Bizning sayt: www.uzdavyerloyiha.uz
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Yer geoportali orqali kosmik suratlar asosida yer resurslari xatlovdan o‘tkazildi.

Xatlov natijalari inforafikada
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади

Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.

💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.

➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.

🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.

📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.

📌 Талабгор танлов ғолиби
деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.

📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.

Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.

♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЛОН

🗣 Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги Тошкент геодезия ва картография коллежига қабул бошланди.

Батафсил видеороликда.

Мурожаат учун телефонлар:
☎️ (71) 260-17-43
☎️ (95) 142-88-87
Forwarded from Kadastr - Live
Қадрли ҳамкасблар!

Сизни ва Сиз орқали оила аъзоларингизни, барча яқинларингизни энг улуғ, энг кутлиғ байрам - истиқлолимизнинг 29 йиллиги билан самимий қутлайман.

Бу йиллар давомида мамлакатимизни ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш учун қанча инсонлар меҳнат қилди. Меҳнатлар бесамар кетмаганлигини 1991 йил билан бугунимизни солиштирсангиз билиб олиш қийин эмас.

Бугун ана шу меҳнатларнинг самарасини байрам қиладиган кун. Байрамда ҳаммага яхши кайфият тилайман. Мустақиллигимизнинг 30-40-50 йиллигини ҳам биргаликда нишонлаш, кўплаб ҳамкасбларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва табриклаш насиб қилсин.

Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт, хонадонингизга файзу-барака, тинчлик тотувлик тилайман!

Юртимиз тинчлиги, элимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилиб келажагимизни биргаликда қурамиз.
Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Х.Турахужаев
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республикамизда илк маротаба миллий атлас яратилмоқда
#uzbekiston24
Forwarded from Kadastr - Live
ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ ҚУТЛУҒ БАЙРАМ - МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 29 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳурмат билан,
Давергеодезкадастр қўмитаси жамоаси.
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Қуръон тиловат қилинди.
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентября возложил венок к подножию памятника Первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову и отдал дань уважения его светлой памяти.
Были прочитаны суры из Корана.
В церемонии возложения приняли участие члены парламента и правительства, представители министерств и ведомств, общественности столицы.
Цветы возложены и к памятникам Исламу Каримову в Самарканде и Карши.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
“Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарор билан
5 та регламент тасдиқланди.

💳 Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📝 Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏠 Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🏢 Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

📄 Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентлар тўғрисидаги батафсил маълумот кун давомида бериб борилади