Kon-geologiya vazirligi | Мингеологии | Ministry of Mining and Geology
12.2K subscribers
14.4K photos
950 videos
65 files
5.16K links
Download Telegram
Forwarded from Hydromet.uz
АХБОРОТ ХАБАРИ

7-9 апрелда
Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районлари (Астрахань) орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва области) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради.
7-9 апрелда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 8 апрелда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Кечаси ва 9 апрелда эрталаб айрим жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин.
7-8 апрелда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати 7 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража, 8 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража, 9 апрелда кечаси 0-5 даража, айрим жойларда 1 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
8-9 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

_________
ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ


7-9 апреля
на территорию Узбекистана через Поволжье (Астрахань) осуществится вторжение холодной и влажной воздушной массы, сформировавшейся над Европейской территорией России (Московская область).
7-9 апреля по республике временами пройдут дожди,
8 апреля местами возможны сильные.
Ночью и утром 9 апреля местами возможен переход дождя в снег.
7-8 апреля ожидается усиление ветра до 15-20 м/с, возможны порывы до 23-28 м/с.
Температура воздуха 7 апреля ночью 10-15° тепла, днем 15-20° тепла, 8 апреля ночью 3-8° тепла, днем 5-10° тепла, 9 апреля ночью 0-5° тепла, местами до 1° мороза, днем 5-10° тепла.
8-9 апреля по предгорным и горным районам республики селеопасно.
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ
расмий саҳифалари 👇
Telegram | Instagram | YouTube
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин вақтида шифохоналарда, карантин зоналарида ва уйда бўлиш қоидалари бўйича тавсияларни маълум қилди

Вазирнинг айтишича, коронавирус беморлари шифохонага келгандан кейин шифокорларнинг тавсияларига кирмаган ҳолатлар ҳам учраган. Уйда ва карантин зоналарида кўришиш ва қучоқлашишни тўхтатиш кераклиги маслаҳат берилди.

⚡️Уйда бўлишниннг ҳам ўз қонун-қоидаси бор. Оилада ҳам кўришманг. Оилада ҳам қучоқлашманг. Ана шу невараларингизни, ота-онангизни қанчалик соғинган бўлсангиз-да, унинг ёнига борманг. Ҳамма билан масофада гаплашинг ва уларни сақланг”, — деди вазир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/axborot_xizmatlariAOKA
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 ноябрдаги А-373 “М39 автойўли Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг ва “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумида транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавфсиз харакатланишини таьминлаш тўғрисида”ги 01-25/1-21626-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида йўловчи ва автотранспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таьминлаш юзасидан амалга оширилаётган муҳандислик-ҳимоя чора тадбирларининг бажарилиш ҳолатини ўрганиш ишлари жорий йилнинг 1 апрель куни ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб чиқилди. Ишчи гуруҳ таркида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ, Давлат геология ва минерал ресурлар қўмитасининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати, Автомобил йўллар Давлат қўмитаси “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК, Тошкент ва Наманган вилояти ҳокимликлари мутахассислари иштирок этдилар. https://www.facebook.com/uzgeolcom.uz/ https://uzgeolcom.uz/uz/news/314
Ўрганиш ишлари давомида 2020 йил баҳор-ёз мавсумида автомобиль йўлида автотранспорт воситаларининг хавфсизлик ҳаракатини таъминлаш, сел, сув тошқини ва хавфли геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш мақсадида қўшимча тадбирларни амалга ошириш тавсия этилди.
Шу билан бирга, ўрганиш ишлари натижаси бўйича ишчи гуруҳ томонидан далолатнома тузилди ва ижро учун тегишли ташкилот ва идораларга тақдим этилди.
Маълумот учун: Бугунги кунда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида тош қулаши, ер кўчкиси ва чўкиш ҳодисаси хавфи мавжуд жами 41 та участка аниқланган бўлиб (Тошкент вилоятида - 21 та ва Наманган вилоятида - 20 та), Давлат кузатиш хизмати томонидан назорат остига олинган.
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бутун дунё пандемия хавфи остида бўлган, ҳукуматимиз томонидан инфекциянинг тарқалишини тўхтатиш бўйича зарурий чоралар қўлланилаётган бир даврда мавжуд вазиятни тўғри тушунмай одатий ҳаёт тарзини давом эттираётганлар ҳам топилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг хавфсизлигингиз ва осойишталигингиз йўлида ўз хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини бажаринг, ўзингиз ва жамият хавфсизлиги учун карантин қоидаларига қатъий амал қилинг!

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Forwarded from Gazetalar sharhi
2_5215611609119983518.pdf
1.1 MB
Карантин даврида газета мутолааси учун кенгроқ имкон яратиш мақсадида «Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 7 апрель куни чиққан сонини тўлиғича pdf форматда ҳавола этмоқдамиз.

Шунингдек, газетанинг интернетдаги https://xs.uz веб-сайтини ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

https://t.iss.one/gazetalar_sharhi

УЙДА ҚОЛИНГ!!! 🙏🙏🙏
Forwarded from markaz16
КЕЙИНГИ КУНЛАРДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН ЗАРАРЛАНГАНЛАРНИНГ СОНИ КЕСКИН ОШАЁТГАНЛИГИНИНГ САБАБИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Коронавирус билан касалланганлар сонининг кейинги кунларда кескин ортиши асосан карантинга олинган беморлар билан боғлиқлиги билдирилди.

Айтилишича, бугунги кунда уй шароитида
61 715 киши, стационар карантинда
23 316 киши карантинга олинган.

Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотда бўлган ёки эпидемик нохуш вазиятли мамлакатлардан келтирилган.

Ҳозир бу жараёнга етук мутахассислар жалб қилинганлиги, соҳа вакиллари улар билан иш олиб бораётганлиги ва уларнинг ҳар бирининг вазифалари аниқ ва режага кўра белгиланганлиги билдирилди.

Ваҳимага ва қўрқувга асос йўқлиги маълум қилинди.

🌴🌴🌴
Каналга уланиш👇👇https://t.iss.oneMARKAZ16Uz
⚡️⚡️2-3 ҳафта мобайнида касалликнинг камайишига эришиш мумкин

📈 “Биз ҳозир касалликнинг кўтарилиш давридамиз.

🏦 Чунки карантиндаги барча 100 минг одамни 14 кун давомида кузатиб бўлганимиз йўқ.

😷🙏 Агар биз карантинга қатъий риоя этсак, ўйлаймизки, 2-3 ҳафта мобайнида касалликнинг камайишига эришамиз”🎯

Нурмат Отабеков, Давлат бош санитария инспектори

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Бугунги синовли кунларда карантин талабларига риоя қилиш жуда муҳим ва зарурдир.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ушбу мавзуда видеоролик тайёрлади. Унда Ўзбекистондаги бир қатор конфессия вакиллари «Уйда қолинг», дея карантин талабларига итоат қилишга чорламоқда.

Ушбу видеони кўринг ва уйда қолинг!

________________

RU: В сегодняшние непростые дни очень важно и необходимо соблюдать требования карантина.

Комитет по делам религий при Кабинете Министров Узбекистана подготовил видеоролик на эту тему. В нем представители ряда конфессий Узбекистана призывают к соблюдению требований карантина, говоря «Оставайтесь дома».

Посмотрите это видео и оставайтесь дома!

@koronavirusinfouz
Forwarded from Times.uz
❗️«2020 йил 7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 61 666 нафар киши коронавирусга тест текширувидан ўтказилди», — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков.

Брифинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси @aoka_uz да онлайн ёритилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Распределение древнейших пород на Земле. На этой карте утверждаются два верхних предела оценок возраста твердых пород (4,4 млрд лет) и жизни на планете (3,8 млрд лет). И та, и другая оценки спорные.
3 миллиарда лет назад переработка земной коры ускорилась, а ее рост замедлился.
Исследователи из Великобритании использовали новый подход к изучению возраста и изотопного состава цирконов — самых стойких земных минералов. Этот подход позволил скорректировать оценки темпов накопления земной коры и скоростей ее переработки. Согласно новым оценкам, 65% современной коры было уже сформировано 3 миллиарда лет назад. Ее быстрое накопление связано не с высокой скоростью образования, а с низкой скоростью последующей переработки. 3 млрд лет назад активизировалась переработка корового материала, и скорость накопления земной коры снизилась. Предполагается, что эти изменения вызваны сменой характера движения континентальных плит и началом субдукции (поддвига континентальных плит). https://uzgeolcom.uz/ru/news/313 https://www.facebook.com/uzgeolcom.uz/