Kon-geologiya vazirligi | Мингеологии | Ministry of Mining and Geology
13.8K subscribers
15.8K photos
1.15K videos
65 files
5.7K links
O‘zbekiston Respublikasi Tog‘-kon sanoati va geologiya vazirligining rasmiy kanali

Batafsil: https://telegra.ph/Ozbekiston-Respublikasi-Tog-kon-sanoati-va-geologiya-vazirligi-04-17
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беморлар (ўзини соғлом ҳисобловчилар ҳам, чунки улар ҳам вирус юқтирган, лекин ўзлари бундан бехабар бўлишлари мумкин) нега маска тақиб юришлари кераклигини тушунтиривчи кўргазмали мисол.

Газлар ва суюқликларнинг оқимларини визуализация қилиш билан шуғулланувчи LaVision компанияси инсон нафас олганда ва гапираётганда ҳаво қай тариқа тарқалишини кўрсатиб берди.

Англаш қийин эмаски, агар инсон касалланган ва маска тақмаган бўлса вирус унинг ҳамсуҳбати организмига осонгина кўчиб ўтиши мумкин.

Манба: @shokirjonov
Forwarded from Times.uz
UZ: Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти?

Манба: https://review.uz/oz/g0l
_____________

RU: Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане?

Источник: https://review.uz/ru/wqm

@reviewuz
@koronavirusinfouz
Давлат геология қўмитаси тасарруфидаги “Ўзбекгидрогеология” Давлат унитар корхонаси Фарғона ДГГЭ мутахассислари томонидан айни дамда Фарғона вилояти Қувасой шаҳар, Боғдод, Бешариқ, Дангара, Қува, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Фарғона, Учкуприк туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши вазифаларининг ижроси бўйича фойдаланилмаётган ҳамда суғориш учун ер усти сувлари етарли бўлмаган ер майдонларини ер ости сувлари ҳисобидан суғоришни амалга оширишни ўрганиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Forwarded from Repost.uz
В Джизаке выздоровели все пациенты с коронавирусом

https://repost.uz/zdorovi
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда геология-қидирув ишлари ҳажмини ошириш, соҳага хорижий инвестициялар жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йил якунига қадар углеводородга истиқболли 16 та майдонни аниқлаш, 23 та янги кон захираларини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.
Инвестицион жозибадорликни ошириш учун халқаро стандартларни жорий этиш кераклиги таъкидланди.
Илмий тадқиқотларни кенгайтириш, Геология фанлари университетининг ташкилий жараёнларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития сферы геологии.
Поставлена задача разведать до конца года 16 перспективных углеводородных площадок и подтвердить объем запасов в 23 новых месторождениях.
Указано на необходимость внедрения международных стандартов для повышения инвестиционной привлекательности сферы.
Затронуты также вопросы расширения научных исследований, организации Университета геологических наук.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #geologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди https://uzgeolcom.uz/uz/news/322 https://www.facebook.com/uzgeolcom.uz/ https://www.facebook.com/AxmedovaZ/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Охирги уч йилда ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Шу даврда тармоққа ажратилган маблағлар 3 баробарга ошди. Ускуналарнинг учдан бир қисми янгиланди. 850 тадан зиёд илғор ва инновацион технологиялар жорий этилди.
Натижада қидирилаётган қазилма бойликлари турлари 3 тадан 17 тага кенгайди. Руда таркибида аниқланадиган элементлар сони 12 тадан 40 тага етказилди. 2019 йилда Марказий Осиёда илк бор замонавий аэрогеофизик комплекс ишга туширилиб, ер қаърини инновацион усулларда ўрганиш йўлга қўйилди.
Шунингдек, геология ишларининг бошланғич босқичида замонавий ГИС-технологиялари асосида дунёда тан олинган Global-Маррег, Егdas, ENVI дастурлари ва юқори аниқликдаги Landsat:, Aster космосуратларидан фойдаланиш жорий этилди. Бу усуллар анча чуқур қатламлар ҳақида юқори аниқликда маълумот олиш ҳамда катта ҳудудларни қисқа муддатда ўрганиш имконини бермоқда. Энг муҳими, вақт ва харажат тежалмоқда.
Ер ости сувларини мониторинг қилиш ва кадастрини юритиш ҳам такомиллаштирилди. 250 та кузатув қудуғида ер ости суви параметрларини масофадан автоматик ўлчаш қурилмалари ўрнатилди.
Соҳадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида жорий йилда геология-қидирув ишларига 1,6 триллион сўм ажратилди.
Бугунги йиғилишда мазкур ишлар ҳажмини ошириш, хорижий инвестициялар жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Йил якунига қадар олтин ва кумуш ресурслари, мис ва 8 турдаги норуда бойликлари захираларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун техникаларни янгилашни давом эттириш керак. Масалан, замонавий ускуналарни кўллаш ҳисобига бурғилаш чуқурлигини 800 метрдан 1200 метрга етказиш, иш самарадорлигини эса 1,7 бараварга кўпайтириш мумкин.
Шу боис жорий йилда геофизика, бурғилаш, тоғ-кон ва лабораторияда қўлланиладиган 385 та ускунани модернизация қилиш бўйича топшириқ берилди. Йил якунига қадар углеводородга истиқболли 16 та майдонни аниқлаш, 23 та янги кон захираларини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.
Соханинг инвестицион жозибадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинар экан, давлатимиз раҳбари бунинг учун халқаро стандартларни жорий этиш кераклигини таъкидлади. Хорижий мутахасситсларни жалб қилиб, геологларни JORC стандартлари бўйича маълумот тайёрлашга ўқитиш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзлаштириш учун тайёр 20 та конга тажрибали инвесторларни жалб қилиш, бошқа истиқболли майдонлар бўйича сармоявий лойиҳаларни шакллантириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Геология соҳаси қишлоқ хўжалиги ерларини сув билан таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, қудуқлар қазиш учун ҳар бир туманга махсус техникалар етказилиши белгиланган.
Йиғилишда 3 минг гектарга сув чиқариш учун 70 та қудуқ бурғилаш бўйича вазифа қўйилди. Шунингдек, жорий йилда 200 та янги қудуқда сув сарфини, 400 та қудуқда ер ости сув сатҳини онлайн мониторинг қиладиган тизим жорий этиш ҳамда ер ости сувлари интерактив харитасини яратиш зарурлиги таъкидланди.
Геология ривожида фундаментал, илмий, инновацион ва амалий тадқиқотларнинг ўрни катта. Шу боис йил якунигача 2,5 минг квадрат километр майдонни космик тасвирлар орқали, 5 минг квадрат километр майдонни аэрогеофизика усули орқали геологик ўрганиш юзасидан топшириқлар берилди.
Жорий йил 24 январда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ҳамда 31 январь куни илм-фан вакиллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари геология соҳасида илмий салоҳиятни ривожлантиришга доир қатор истиқболли вазифаларни белгилаб берган эди.
Шу асосда Геология фанлари университетини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда. Унинг ўқув дастурлари Санкт-Петербург кончилик университети ва бошқа хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибаси ёрдамида ишлаб чикилмокда.
Бугунги йиғилишда мазкур янги университет қошида Геология музейини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ўқув жараёнига боғлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Мутасаддилар соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда галдаги топшириқларни бажаришга қаратилган режалар юзасидан ахборот берди.
📢Азиз ҳамшаҳарлар!

💨28 апрель кун давомида пойтахтимизда кучли шамол кутилмоқда, 12-17м/с. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.

‼️Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос киламиз.


Ўз мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг.

***

📢Уважаемые жители и гости столицы!

💨28 апреля в течение дня в Ташкенте ожидается сильный ветер, 12-17 м/с. Это, в свою очередь, может привести к падению деревьев или ветвей, что может стать причиной повреждений автомобилей, припаркованных под ними или рядом с ними.

‼️Убедительно просим парковать свои автомобили подальше от деревьев и в безопасном месте.

Защитите свою собственность от несчастных случаев

🌐 Web-site 🌏 Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш куз ойидан бошланади

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова билан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️

🇸🇰 Словакиянинг "Chirana" компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.

⚡️Ҳозирда ИВЛ қурилмасининг прототипи, яъни синов учун намунаси тайёрланди. Тегишли тарзда синовлар ва текширишлардан ўтказилганидан сўнг жорий йилнинг куз ойида ишлаб чиқариш бошланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники