OAV uz
598 subscribers
615 photos
225 videos
434 links
🔎 Эксклюзив янгиликлар ва муҳим воқеалар 24/7
Download Telegram
Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик ҳожиларнинг овоз бериш жараёни бошланди

Айни кунларда ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари эрта тонгдан Макка шаҳридаги «Рошидия» меҳмонхонаси фойесида ташкил этилган сайлов участкасига кела бошлади. Улар Ўзбекистон Президенти сайловида қатнашиб, муносиб номзодга овоз бермоқда.

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги 39-участка сайлов комиссияси томонидан зиёратчилар учун ушбу меҳмонхонада овоз бериш пункти ташкил этилди.

Зиёратчилар учун сайлов бюллетенлари келтирилиб, яширин овоз бериш учун кабиналар ҳозирланди.

https://t.iss.one/uzboav
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UFS | Волкановскийдан навбатдаги ғалаба

https://t.iss.one/uzboav
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек:

— Мен ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясига шу қадар катта қизиқиш билдираётган ОАВ вакилларини кўриб турганимдан мамнунман. Бугун ва эртага эрталаб Ўзбекистон Президенти сайловларида 250 нафар халқаро кузатувчи иштирок этмоқда.

Бугун биз Тошкент марказида жойлашган ушбу ажойиб мактабда кузатувни олиб бормоқдамиз. Бироқ бизнинг кузатувчиларимиз Тахтакўпир сингари энг олис ҳудудларда ҳам иш олиб боряпти. Агар ОАВ ходимларидан бирортаси уёққа борса ҳам, бизнинг кузатувиларимиздан бирини учратиши мумкин.

Кузатувларда биз қўллайдиган методология илмий жиҳатдан асослантирилган ва батафсил маълумот бера олади. Биз 4 та турли жиҳатларни кузатамиз.

Биз махсус электрон ручкалардан фойдаланамиз. Унинг тугмачасини босганингизда, маълумотлар қабул қилиб олинади.

Вакилларимиз участкаларда жараён бошланишидан бир соат аввал кузатувга киришди ва тайёргарлик ҳолатига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Кузатувчилар участкаларнинг очилишига тайёргарлик жараёни бўйича 100 дан ортиқ бланкларни тўлдириб беришди. Ушбу ҳужжатлар бизнинг статистика билан шуғулланувчи жамоамиз томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Кун давомида кузатувларга доир мингга яқин, балки ундан ҳам кўп ҳисоботлар тақдим этилади. Улар турли йўналишларга тегишли: бюллетенлар, бюллетен қутилари ва ушбу муҳим сиёсий жараённинг бошқа жиҳатлари.

Биз барча маълумотларни онлайн режимида бериб боряпмиз ва улар дарҳол таҳлил қилинмоқда.

Кеч соат 8 дан кейин участкалар ёпилгач, овозларни санаш устидан кузатув давом эттирилади.

14 та округ участкаларидаги жараён ҳам кузатувларда муҳим ўрин тутади. Бунда, маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига узатиб берувчи округ сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари таҳлил қилинади.

Бутун ишимизни умумлаштириб айтадиган бўлсам, биз қатъий белгиланган, аниқ методологияга, юз бераётган жараёнларни тўлиқ қамраб олишга ва синчиклаб таҳлил қилишга асосий диққат-эътиборимизни қаратамиз.

https://t.iss.one/uzboav
Андижонлик 101 ёшли Сапура она Усмонова ҳам сайловда иштирок этди

У Марҳамат туманидаги «Ровот» маҳалласида яшайди. 560-сайлов участкаси аъзолари онахонга фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиши учун имконият яратиб, яшаш ҳовлисида овоз бериш жараёнларини амалга оширди.

https://t.iss.one/uzboav
🇵🇱 Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасида ташкил этилган 30-сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловига овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.

https://t.iss.one/uzboav
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Apple» букланувчи-мослашувчан экранли MacBook'ни 2026 йилдан чиқаришни бошлайди

Компания дисплей ишлаб чиқарувчилар билан бу бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, «Apple» ушбу мослашувчан экранлар учун ҳимоя қопламасини патентлашга улгурган.

«Samsung» ҳам эгилувчан OLED-панелларни яратиш ва ишлаб чиқаришга 3,1 млрд доллар сармоя киритмоқда.

https://t.iss.one/uzboav
🗳 Сайлов-2023 | Сирдарё вилояти

⚫️ Гулистон шаҳри, «Сайқал» маҳалласи, И.Каримов кўчасидаги «Ҳалима Худойбердиева» номидаги ижод мактаби биносида жойлашган 15-сайлов участкаси.

⚫️ Янгиер шаҳри, «Маърифат» МФЙ, Тинчлик кўчасидаги Тошкент кимё технологиялари институти филиали биносида жойлашган 41-сайлов участкаси.

⚫️ Сайхунобод тумани, «Бахмалсой» МФЙ, Буюк турон кўчасидаги 8-мактаб биносида жойлашган 161-сайлов участкаси.

⚫️ Сирдарё тумани, Бахмал маҳалласи, Майин шамол кўчасидаги Пахтазор қишлоқ врачлик пункти биносида жойлашган 215-сайлов участкаси.

⚫️ Ховос тумани, «Тинчлик» МФЙ, Темирйўлчилар маданият саройи биносида жойлашган 257-сайлов участкаси.

📹 Президент сайловига овоз бериш жараёнидан лавҳалар.

https://t.iss.one/uzboav
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Вена шаҳридаги 1-сайлов участкасида овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда

🇦🇹 Мамлакатмизнинг Австрия  пойтахтида жойлашган элчихонасида муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш жараёни давлат мадҳияси садолари остида бошланди.

🇸🇰 Овоз бериш жараёнида нафақат Австрия, балки Словакияда истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз ҳам иштирок этмоқда.

Сайлов участкаси фаолияти Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодексига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, юртдошларимиз учун барча зарур шароитлар яратилган.

Элчихона ҳузурида ташкил этилган 1-сайлов участкаси Марказий Европа вақти билан соат 20:00 га қадар ўз фаолиятини олиб боради.

https://t.iss.one/uzboav