This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбонидаги учрашув вақтида Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильми ҳақида.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр ва сценарист, «Ўзбеккино» МА қошидаги Бадиий кенгаш аъзоси, Аюб Шопатҳиддинович Шаҳобиддиновни таваллуд айёми билан чин дилдан табриклаймиз!
Аюб Шаҳобиддинов «Қор қўйнидаги лола», "Севинч" , "Ўтов", "Кечиккан ҳаёт", «Паризод», «Телба» ва бошқа кўплаб кинокартиналари орқали мухлислар эътиборини қозонган. Яқинда ижодкорнинг кинокартиналари қаторига «Рангсиз тушлар» бадиий фильми ҳам қўшилди.
Ҳурматли Аюб Шопатҳиддинович! Сизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, янги лойиҳаларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

1-июн – "Болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб "Ўзбеккино" МА янги мультипликацион сериални тақдим этади.
Болаларни ҳимоя қилиш кунида телеканалларимизда янги «Автосаргузаштлар» номли ўзбек мультсериали намойиш этилади.
Мультфильмнинг бош қаҳрамонлари юртимизда ишлаб чиқарилган Damas, Spark, Matiz, Laccetti, Captiva, Malibu, МAN yuk mashinasi, ISUZU автобуси ва бошқалардир. Улар ёш телетомошабинларнинг севимли мультқаҳрамонларига айланади.
Мультсериалнинг ҳар бир қисмида қувноқ автомобилларнинг саргузаштлари ва Тошкент шах,рининг гу’зал анимацион манзаралари акс эттирилган.
Ушбу мультфильм нафақат кўнгилочар, балки тарбиявий аҳамиятга х,ам эга. Яъни уни кўрган жажжи томошабинлар чин дўстлик, меҳрибонлик, меҳнаткашлик, самимийлик, масъулиятли бўлиш каби фазилатларни ўрганади. Шунингдек, улар йўл ҳаракати қоидалари бўйича маълум кўникмаларга эга бўлади.
Мультипликацион сериал 1 июнда Ўзбекистоннинг «Oʻzbekiston», «Bolajon», «Oʻzbekiston tarixi», «Oilaviy», «Yoshlar», «Mahalla», «Sevimli TV», «ZOR TV», «MY5», «Milliy», "Uzbekistan-online.uz" каби давлат ва нодавлат телеканалларида намойиш этилади.

Нимани томоша килиш мумкин?
МИЛЛИЙ КИНОТАҚДИМ
Бугун, 27 май куни мамлакатимиз телеканалларида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон телеканалларининг ҳамкорликдаги акцияси доирасида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан яратилган миллий кинофильмларнинг навбатдаги намойиши бўлиб ўтади.
"Томоша қилиш шарт" йўналиши бўйича Умид Ҳамдамовнинг "Иссиқ нон" фильмини айтиб ўтишни истардик. Фильм тунги соат 02.30 да “Севимли” телеканалида намойиш этилади. 2019 йил сентябрь ойининг бошларида ушбу янги фильм 28-очиқ Россия "Киношок" кинофестивалининг Бош совринини қўлга киритган. Шунингдек, бу асар “бош аёл роли” ҳамда “фильмга ёзилган мусиқа учун” мукофотларига сазовор бўлди.
Сўзсиз, 2004 йилда суратга олинган Зулфиқор Мусоқовнинг "Осмондаги болалар 2" фильми ҳам томошабинлар учун кўтаринки кайфиятни ато этади. Киносеварлар мактабни эндигина тугатган ва балоғат ёшига кирган тўрт нафар ажралмас дўстлар билан яна зангори экран орқали учрашадилар. Йигитларнинг кечинмалари катталарнинг ҳаётига жуда монанд: улардан бири шифокор бўлишни ният қилса, бошқаси армиядан эндигина қайтади, учинчиси эса қоидаларсиз курашларда иштирок этиб, кундалик эҳтиёжлари учун пул топади, энг бадавлат Бахтиёр бой отасининг компаниясида ишлайди. Бу фильм "Маданият ва маьрифат" телеканалида соат 10.00 да кўрсатилади.
"Ўзбекистон" телеканалида "Тўққиз ой" номли фильмнинг намойиши соат 14.00 да бўлиб ўтади. 2011 йилда Ёлқин Тўйчиевнинг сценарийси асосида тасвирга олинган ушбу киноасарда иккови ҳам бахтсиз бўлган аёлларнинг аянчли тақдири ҳикоя қилинади. Бири ўз никоҳидаги қариндошидан дунёга келтирган ногирон болаларини тарбияласа, иккинчиси – фарзанд кўролмайди. Сўнгги умидларини қидириб, сарсон юрган бу икки аёл тасодифан шифобахш булоқ бўйида учрашадилар...
“Оилавий” телеканалида эса яна бир ажойиб киноасар – режиссёр Мансур Абдуҳолиқовнинг "Қудуқ" фильми 13.45 ва тунги 00.05 да намойиш этилади. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг даштли қишлоғида суратга олинган мазкур фильмда муҳим инсоний фазилатлар – бағрикенглик, самимийлик ва ҳалоллик туйғулари илгари сурилади. Бинобарин фильмнинг бош қаҳрамони бутун умри давомида қишлоқ аҳолиси учун беминнат қудуқ қазийди. Қудуқчи ҳалол меҳнати билан барча-барчага яхшилик қилар экан, ҳаёти мобайнида ўз дунёқарашини ўзгартирадиган даражадаги турли хил одамлар билан рўбарў келади...
"Болажон" телеканалининг энг кичик томошабинлари учун эса соат 20.40 да "Зумраша" телевизион журналининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг!

Кинооператор ва режиссёр, «Ўзбеккино» қошидаги Бадиий кенгаш аъзоси Ҳамидулла Ҳасановни туғилган куни билан табриклаймиз!
«Учар от», «Қора ёл», «Туш сотувчи», «Шима» (Энг яхши операторлик иши учун мукофот, XXI аср киноси, Новгород ш., 2007й.; Энг яхши операторлик иши учун мукофот. «Ноев ковчег» Грозний ш. 06.2008 й.) «Кядя» (Оберхаузен кинофестивалининг Бош соврини, Краков фестивалида операторлик иши учун «Бронза аждар» мукофоти) ва бошқа картиналарда биз унинг нигоҳи билан фильм қаҳрамонлари ҳаёти билан яқиндан танишдик.
Бундан ташқари, яқинда Ҳамидулла Ҳасанов Иккинчи жаҳон уруши даврида аскарларимизнинг довюраклиги ҳақидаги «101» номли янги фильмни томошабинга тақдим қилди.
Ҳурматли Ҳамидулла Ҳасанов, Сизга сиҳат-саломатлик, янги ижодий зафарлар ва барча ғояларингиз рўёбини тилаб қоламиз!

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Электрон ОАВ миллий ассоциацияси билан
ҳамкорликда “Ўзбеккино” МА агентлиги кўмагида Ўзбекистон Республикаси президентининг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони муҳокамасига бағишланган брифинг ташкил қилинди. Брифинг мавзуси янги Фармонда кўзда тутилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиб бериш масалаларига қаратилди.
Брифингда давлат ва нодавлат теле-радиоканаллар раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков таъкидлаб ўтганидек, ушбу муҳим ҳужжатнинг бутун дунё мамлакатлари бошдан кечираётган коронавирус пандемияси шароитида, жумладан, мамлакатимиз учун ҳам синовли кунларда қабул қилиниши давлатимиз раҳбарининг маданият ва санъат ривожига қанчалик катта эътибор қаратаётганидан далолат беради.
Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқишда барча манфаатдор соҳа вакиллари томонидан илгари сурилган таклиф ва талаблар инобатга олинди. Маданият ва санъат соҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Фармоннинг қабул қилиниши жамиятимиз учун муҳим қадам бўлди.
Бўлиб ўтган учрашувда давлат ва ноддавлат телеканалларининг вакиллари Фармонда кўзда тутилган маданий-маърифий мавзуларни мамлакатимиз теле-радио каналларида тарғибот қилиш, ёш авлодни маданий ва маърифий меросимизни ўрганишга қизиқтириш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқ онгига чуқур етказиб бериш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Онлайн-форматда ўтган брифингда ҳудудий телестудиялар вакиллари ҳам иштирок этди.
Мулоқот чоғида юртимиздаги нодавлат телеканаллар ва Ўзбекистон ЭОАВМА вакиллари таъкидлаб ўтганидек, маданият ва санъат соҳасидаги кенг қамровли ислоҳотларни ҳаётга жорий қилишда нодавлат теле ва радиоканалларнинг тутган ўрни ниҳоятда муҳим. Бугунги кунда ёшларимизнинг қандай инсон бўлиб вояга етиши републикамиздаги ОАВлар ва телеканаллар фаолиятига х,ам боғлиқ. Шу сабабдан, Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда маданий-ўқув оммабоп дастурларини тайёрлаш ва янги медиалойиҳаларни фаол жорий қилишга киришиш лозим.
Тадбир хотимасида томонлар ягона медиа-режа ҳамда меморандум ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олишди.