O‘zbekiston Kinematografiya agentligi
2.71K subscribers
16.7K photos
2.82K videos
21 files
6.68K links
Kinematografiya agentligining rasmiy sahifasi

Web sayt: https://uzbkino.uz

Facebook: https://www.facebook.com/uzbekkino.uz/

Ishonch telefoni: +(998 71) 277 81 07
email: [email protected]

Manzil: Toshkent sh. Chilonzor ko'chasi 1 A uy
Download Telegram
“ИЛҲАҚ” БАДИИЙ ФИЛЬМИ
Мавсумнинг энг ёрқин премьераларидан бири «Илҳақ» картинасидир. Бадиий фильм реал ҳаётий воқеаларга асосланган. Унда Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қишлоғида яшаган, Иккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида беш ўғли – Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон Холматовлардан жудо бўлган Зулфия Зокированинг фожиали ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Картина «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига кўра «ЭЗГУФильм» кинокомпанияси томонидан яратилган.
«Илҳақ» картинаси – «Ўзбеккино» МАдаги кенг кўламли лойиҳалардан. Фильмда тасвирланаётган воқеалар нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳаётига ҳам яқин. Минглаб оналарнинг ўғиллари фронтдан қайтмади ва бу дард ҳамма учун бирдек оғир эди. Бугунги кунда ўша урушнинг даҳшатли ва суронли йилларидан анча узоқ бўлганларга биз аждодлар келажаги учун қурбон қилинган умрлар эвазига яшаётганимизни эслатиш жуда муҳим. Дастлаб фильмда фақат Ўзбекистон ҳудудида содир бўлган воқеалар ҳақида суратга олиш режалаштирилган эди. Бироқ кейинчалик фильм Зулфия Зокированинг ўғиллари жанг майдонларида қаҳрамонона курашиб ҳалок бўлганларини акс эттирган жанговар саҳналар билан тўлдирилди. Ҳарбий саҳналарнинг Беларусда «Беларусфильм» билан ҳамкорликда суратга олинишининг ташкиллаштирилгани фильмни кўп жиҳатдан бойитди», – дейди фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.
Фильмни суратга олиш ишлари шу йилнинг март ойида ниҳоясига етди. Картинада бутун суратга олиш жараёни давомида жами 2000 дан ортиқ киши қатнашди.
«Биз «Илҳақ» кинокартинасини беларуслик томошабинлар ҳам кўришини истаймиз. Беларусь кинематографлари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг яна мустаҳкамланиб бораётганидан мамнун. Биз «Ўзбеккино» МА ва «Беларусфильм» киностудияси ҳамкорлигида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга умид қиламиз», – деб таъкидлади «Беларусфильм» Миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский.
 
https://youtu.be/34S5LI_BYKw
ТЎРТ ҚИСМЛИ «ХАЛҚ ЖАСОРАТИ» КИНОХРОНИКАСИ
Ҳарбий мавзудаги кинопремьералар орасида таниқли режиссёр Али Ҳамроевнинг – тўрт серияли «Халқ жасорати» кинохроникаси ҳам бор. Янги лойиҳа олдига улуғвор вазифалар қўйилди: кинохроника кадрларига асосланган ҳолда тўрт қисмли фильмда ўзбекистонликларнинг фронтда ва фронт ортида кўрсатган жасорати ва қатъияти ҳақида, ўзбек халқининг бағрикенглиги ва ниҳоятда меҳнаткашлигини кўрсатиш мақсад қилинди.
Бу эксклюзив картина, у туфайли Иккинчи жаҳон уруши тугагандан бери илк маротаба Ўзбекистонда фақат ҳужжатли кинохроникага асосланган киносолнома яратилмоқда. Ижодий гуруҳ нафақат Ўзбекистондаги, балки Россиядаги архив маълумотлари билан ҳам ишлаб, картина учун энг ёрқин ва таъсирли кадрларни саралаб олди.
«Халқ жасорати» ҳужжатли фильмининг асосий вазифаси – бугунги авлодни она Ватан ҳимоясида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатган ота-боболарининг даврига назар ташлаш учун имкон яратиш. Бу, айниқса, бугун – ўзбекистонликлар вирусли пандемия хавфига қарши курашаётган қийин кунларда муҳим аҳамиятга эга. Янги Ўзбекистонда ўзбекистонликларнинг мардлиги ва матонати хотирасини абадийлаштириш, яна бир бор халқимизга бош эгиб, миннатдорлик билдириш имконини яратувчи бундай муҳим лойиҳа амалга оширилаётганидан  бениҳоя  хурсандман,. Мен ушбу фильм устида чин дилдан ва ҳаяжон билан ишладим», – дейди фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Али Ҳамроев.
 
https://youtu.be/w0fJwrkps5A
“101” БАДИИЙ ФИЛЬМИ
Режиссёр Ҳамидулла Ҳасановнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик бир юз бир аскарнинг мардона ва фожиали тақдири ҳақидаги ҳужжатли маълумотларга асосланган «101» фильми республика кинематографияси учун яна бир аҳамиятли қадам бўлди. Бир юз бир нафар ўзбек аскари Амерсфорт шаҳридаги концлагерга немис фашистлари голландларга ўзларининг кимлар билан курашаётганлари ва вермахт газеталари мақолаларида барча европаликларни чўчитиб келаётган Қизил Армия аскарлари аслида ким эканлигини кўрсатиш мақсадида олиб келганлиги кўп йиллар давомида айтилган! Бу воқеа ҳақидаги янги тафсилотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Анвар Иргашев ва Юлия Медведовскаянинг шу номдаги – «101» романида чоп этилган ноёб тадқиқотлари натижасида олинган. «Бир юз бир ўзбек қаҳрамонининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган бебаҳо ҳиссаси, оммавий қаҳрамонлиги бутун дунёдаги инсонлар хотирасида абадий сақланиб қолади!» – дейди сценарий муаллифи Юлия Медведовская.
«101» бадиий фильми «Ўзбеккино» МА компанияси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда «Uzbekistan Film», «Omad Film Production», «DF SERVICE» компаниялари ҳамкорлигида тайёрланган.
 
https://www.youtube.com/watch?v=HBRUgkKg4f4
 
Шунингдек, «Ўзбеккино» МА янги тақдим этилувчи фильмлардан ташқари давлат ва нодавлат телеканалларда ватанимиз кинофонди фахри бўлган «Сен етим эмассан», «Генерал Собир Раҳимов», «Фарҳоднинг жасорати» ва ҳарбий мавзудаги бошқа фильмлар намойишини ҳам тайёрлади.
Фильмларнинг намойиш вақти:
8 май
17.00
«Халқ жасорати» ҳ/ф ПРЕМЬЕРАСИ («O‘zbekiston tarixi», «Oilaviy», «Yoshlar», «Madaniyat va ma’rifat», «Mahalla», «МУ5» «Sevimli», «ZOR TV», «UzReport» телеканалларида, 10 та нодавлат худудий телестацияларини бирлаштирган “Uzbekiston-online.uz” телетармоғи)

9 май
19.40
- «Илҳақ» б/ф ПРЕМЬЕРАСИ («O‘zbekiston», «O‘zbekiston tarixi», «Oilaviy», «Yoshlar», «Toshkent», «Madaniyat va ma’rifat», «Mahalla», «МУ5», «Sevimli», «ZOR TV», телеканаллари, 10 та нодавлат худудий телестацияларини бирлаштирган “Uzbekiston-online.uz” телетармоғи)

22.00 - «101» б/ф ПРЕМЬЕРА («O‘zbekiston», «O‘zbekiston tarixi», «Oilaviy», «Yoshlar», «Toshkent», «Madaniyat va ma’rifat», «Mahalla», “МУ5”, “Sevimli”, “ZOR TV”, телеканалларида, 10 та нодавлат худудий телестацияларини бирлаштирган “Uzbekiston-online.uz” телетармоғи)
"Халқ жасорати" фильмининг премьераси бўлиб ўтди!

8 май соат 17:00 да миллий телеканаллар орқали режиссёр Али Ҳамроевнинг "Халқ жасорати" ҳужжатли фильмининг телепремьераси бўлиб ўтди. Мазкур фильм ўзбек халқининг бирдамлиги, жасорати ва матонати, софдиллиги ва ишончи ҳақида! Фильмни бугун «O‘zbekiston tarixi»
«Yoshlar»
«Sevimli»
«ZOR TV»
«МУ5»
«UzReport»
каналлари ҳамда 10 та нодавлат ҳудудий телестанцияларини бирлаштирган “Uzbekiston-online.uz” телетармоғи мухлислари томоша қилишди. Шунингдек , ушбу кинотасма қуйидаги телеканллар эфирларида ҳам намойиш этилади: «Oilaviy», 8 май соат 20.00 да,
«Madaniyat va ma’rifat», 8 май соат 22.00 да,
«Mahalla», 8 май соат 19.30 да,
«O‘zbekiston», 9 май соат 20.00 да,
“Toshkent”, 9 май соат 16.00 да.
Президентимиз «Илҳақ» б/ф хақида алохида такидлаб ўтдилар!

«Илҳақ» б/ф 📺 Бугун, 9 май куни соат 19:40 да юртимиз телеканалларида.👇
10 май куни “Илҳақ” фильми қайта эфирга узатилади

9 май куни Ўзбекистондаги давлат ва нодавлат телеканалларда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Илҳақ” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Президент ташаббусига кўра “Ўзбеккино” МА буюртмасига асосан суратга олинган фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда Тошкент вилоятининг Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова ва унинг кенжа ўғли Юсуф Холматовнинг тақдири асос қилиб олинган.

Фильм премьерасини ўтказиб юборганлар 10 май куни "Ўзбекистон", "Оилавий", "Ёшлар" ва "Маданият ва маърифат" каналлари орқали уни кўришлари мумкин бўлади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Бугун ўзбек киносининг таниқли арбоби Али Эргашевич Ҳамроевнинг таваллуд куни. Унинг кинокартиналари ҳар бир томошабинни ҳиссиётга, хайрихоҳликка ундовчи ажойиб санъат асарларидир.
"Қўрқувсиз"," Бо Ба Би", "Орзулар боғи", "Мен сени унутмадим" ва бошқа кўплаб картиналар шулар жумласидан.
Ўзининг 83 ёшга тўлиши арафасида кинорежиссёр яна бир ажойиб лойиҳага қўл урди. Бу яқинда миллий телеканаллар орқали намойиш қилинган "Халқ жасорати" кинохроникасидир.
Али Эргашалиевич, сизни таваллуд кунингиз билан табриклаймиз. Сизга сиҳат-саломатлик, келгусида янада сермаҳсул ижодий парвозлар тилаймиз.
🎬20 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
🎬21 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбонидаги учрашув вақтида Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильми ҳақида.
🎬22 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
🎬23 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
🎬24 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
🎬25 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
🎬26 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр ва сценарист, «Ўзбеккино» МА қошидаги Бадиий кенгаш аъзоси, Аюб Шопатҳиддинович Шаҳобиддиновни таваллуд айёми билан чин дилдан табриклаймиз!
Аюб Шаҳобиддинов «Қор қўйнидаги лола», "Севинч" , "Ўтов", "Кечиккан ҳаёт", «Паризод», «Телба» ва бошқа кўплаб кинокартиналари орқали мухлислар эътиборини қозонган. Яқинда ижодкорнинг кинокартиналари қаторига «Рангсиз тушлар» бадиий фильми ҳам қўшилди.
Ҳурматли Аюб Шопатҳиддинович! Сизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, янги лойиҳаларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
1-июн – "Болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб "Ўзбеккино" МА янги мультипликацион сериални тақдим этади.

Болаларни ҳимоя қилиш кунида телеканалларимизда янги «Автосаргузаштлар» номли ўзбек мультсериали намойиш этилади.
Мультфильмнинг бош қаҳрамонлари юртимизда ишлаб чиқарилган Damas, Spark, Matiz, Laccetti, Captiva, Malibu, МAN yuk mashinasi, ISUZU автобуси ва бошқалардир. Улар ёш телетомошабинларнинг севимли мультқаҳрамонларига айланади.
Мультсериалнинг ҳар бир қисмида қувноқ автомобилларнинг саргузаштлари ва Тошкент шах,рининг гу’зал анимацион манзаралари акс эттирилган.
Ушбу мультфильм нафақат кўнгилочар, балки тарбиявий аҳамиятга х,ам эга. Яъни уни кўрган жажжи томошабинлар чин дўстлик, меҳрибонлик, меҳнаткашлик, самимийлик, масъулиятли бўлиш каби фазилатларни ўрганади. Шунингдек, улар йўл ҳаракати қоидалари бўйича маълум кўникмаларга эга бўлади.
Мультипликацион сериал 1 июнда Ўзбекистоннинг «Oʻzbekiston», «Bolajon», «Oʻzbekiston tarixi», «Oilaviy», «Yoshlar», «Mahalla», «Sevimli TV», «ZOR TV», «MY5», «Milliy», "Uzbekistan-online.uz" каби давлат ва нодавлат телеканалларида намойиш этилади.
🎬27 май эфирга узатиладиган миллий кино тв дастури.