#Kōmir_tarqatish
Kunlar sovib ketgan ayni kunlarda Namangan viloyatida aholi iste’molchilarini qo‘shimcha ko‘mir bilan ta’minlash choralari ko‘rilmoqda.
Bugun "Ko‘mir ta’minot" MCHJ Namangan viloyati filialiga qarashli Pop tuman ko‘mir omboriga 300 tonna ko‘mir keltirildi. Yoqilg‘i tumanning tog‘li hududlari aholisiga tarqatilmoqda.
https://t.iss.one/uzbekcoaluz

Совуқ кунларга тайёргарлик: Барча метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилмоқда
Энергетика вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилаётганини маълум қилди.
«Республика ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босим камайиши ҳолатлари кузатиляпти.
Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
АГТКШлар фаолиятига киритилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда республикадаги барча бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотларини қўшимча миқдорларда етказиб берилиши таъминланади» дейилган хабарда.
Шунингдек, истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар имкон қадар тежамкорликка риоя қилишлари сўралган.

#Истеъмолчилар_диққатига
Кунлар совуши муносабати билан табиий газ етиб бормаган ҳудудларда аҳоли истеъмолчиларининг қаттиқ ёқилғига талаби ошиши табиий.
"Кўмир таъминот" МЧЖ буни яхши англаган ҳолда кўмир захираларини яратиб қўйган. Хусусан, Тошкент вилоятидаги Янгийўл, Бўка, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Ангрен ва бошқа ҳудудий кўмир омборларида 2 минг тоннадан кўпроқ маҳаллий кўмир захираси мавжуд.
Талабагор аҳоли истеъмолчилари ушбу омборларга мурожаат қилиб, керагича ёқилғи харид қилишлари мумкин.
“Кўмир таъминот" МЧЖ омборлари орқали аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиладиган кўмир маҳсулотлари нархи:
– аҳоли учун – 309 800 сўм/тн.
– бюджет ташкилотлари учун – 431 400 сўм/тн.
"Кўмир таъминот" масъулияти чекланган жамияти Тошкент вилояти филиали
Veb-sayt | Facebook | Matbuot kotibi | Youtube | Twitter

“Кўмир таъминот” МЧЖ томонидан республика исътемолчиларига маҳаллий кўмир етказиб бериш бўйича 17.02.2023 й. ҳолатига МАЪЛУМОТ
Топшириққа асосан “2023/2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун кўмир ресурслари ва тақсимоти дастлабки баланси прогноз кўрстакичлари” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган.
Унга кўра, 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 801,9 минг тонна, шундан аҳолига 1 215,4 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 586,6 минг тонна, шундан, тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 353,5 минг тонна, (ДХШ асосида тадбиркорлик субъектларига 233,1 минг тонна) маҳаллий кўмир етказиб берилиши режалаштирилган.
Жорий йил куз-қиш мавсумининг бугунги кунига қадар:
▪️ аҳолига - 1 млн 167,1 минг тонна (96 фоиз);
▪️бюджет ташкилотларига - жами 577,4 минг тонна (98 фоиз), шундан тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 352,3 минг тонна (100 фоиз), давлат хусусий шериклик (ДХШ) асосида иститиш тизимларини бошқариш учун жалб қилинган тадбиркорлик субъектларига 225,1 минг тонна (97 фоиз) маҳаллий кўмир етказиб берилди.
Бугунги кунда аҳоли учун 1 тонна кўмир – 309 800 сўмдан, бюджет ташкилотлари учун 1 тонна кўмир – 431 400 сўмдан реализация қилинмоқда.
Ҳудудлардаги МФЙлар томонидан шакллантирилган ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқлаган рўйхатга асосан маҳаллий кўмир маҳсулотлари “Кўмир таъминот” МЧЖнинг республикадаги жами 90 та ҳудудий омборлари ва 13 та шаҳобчаси орқали аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун етказиб берилмоқда.
Маълумот учун: “Кўмир таъминот” МЧЖнинг республика ҳудудларидаги кўмир омборларида 39,8 минг тонна маҳаллий кўмир жамғарилган бўлиб, 8,9 минг тоннаси йўлда ортиб юборилган.
Фарҳод Ҳурсанов,
“Кўмир таъминот” МЧЖ директорининг ўринбосари

19 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
🌧 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, Хоразм вилоятида 6-11, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
☁️Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 11-16, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
⛈Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
🌧Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
⛈Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
🌨Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
🌧Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар: 18-22 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин (ЎзА).

Республика аҳолисига қанча кўмир тарқатилди?
"Кўмир таъминот" МЧЖ тақдим этган тезкор маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 февраль куни республикамизнинг табиий газ етиб бормаган ва газ босими пасайиб кетган ҳудудларида эҳтиёжманд 1087 хонадонга жами 1 минг 125 тонна арзонлаштирилган маҳаллий кўмир тарқатилди.
Ҳудудлар кесимида маҳаллий кўмир берилган хонадонлар сони қуйидагича кўринишда бўлди:
Андижон вилояти бўйича - 346 хонадон
Бухоро вилояти бўйича - 77 хонадон
Жиззах вилояти бўйича - 12 хонадон
Навоий вилояти бўйича - 10 хонадон
Қашқадарё вилояти бўйича- 24 хонадон
Самарқанд вилояти бўйича - 605 хонадон
Сирдарё вилояти бўйича - 13 хонадон.
"Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий кўмир омборлари ва шахобчаларига 17 февраль куни "Ўзбеккўмир" АЖ томонидан ортиб юборилган 3 минг 125 тонна кўмир кирим қилинган. Мавжуд кўмир захираси 36 минг 960 тоннани ташкил этган.
"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати

Кўмир омборларида қанча захира бор?
"Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий кўмир омборлари ва шахобчаларида 17 февраль ҳолатига қаттиқ ёқилғи захираси 36 минг 960 тоннани ташкил этган.
Бу ҳудудлар кесимида қуйидагича бўлган:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича - 1598 тн
Андижон вилояти бўйича - 6004 тн
Қашқадарё вилояти бўйича - 9765 тн
Бухоро вилояти бўйича -2397 тн
Жиззах вилояти бўйича - 1282 тн
Навоий вилояти ўйича - 3098 тн
Самарқанд вилояти бўйича - 5688 тн
Сурхондарё вилояти бўйича - 2934 тн
Сирдарё вилояти бўйича - 1434 тн
Тошкент вилояти бўйича - 1892 тн
Фарғона вилояти бўйича - 2301 тн
Хоразм вилояти бўйича - 3118 тн.
Кўмир ёқилғисига эҳтиёж сезган аҳоли хонадонлари вакиллари "Кўмир таъминот" МЧЖнинг ўзлари яшаб турган маҳаллага яқин ҳудудий кўмир омборларига мурожаат қилишлари мумкин.

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Уйингизни нима билан иситаяпсиз?
Anonymous Poll
50%
Табиий газга уланганмиз
24%
Кўмир ва ўтин билан
8%
Электр печ ишлатамиз
9%
Кўмир, таппи, ўтин, электр печ...
8%
Иситмаймиз.
Сизда кўмир сотиб олиш юзасидан қандай муаммо бор?
Anonymous Poll
20%
Қаердан сотиб олишни билмаймиз
6%
Бизга яқин омборда кўмир йўқ
30%
Арзонлаштирилган кўмир сифати яхши эмас
15%
Кўмир харид қилишга пул йўқ
5%
МФЙ раиси маҳаллага келтирамиз деган, кутяпмиз
24%
Ҳеч қандай муаммо йўқ, керагича олиб турибмиз
18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 млн кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилди.
Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
🇹🇲Кеча Туркманистон Республикасидан 21,6 млн кВт·соат электр энергияси импорт қилинди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231…

Аҳоли истеъмолчиларининг энергия ресурсларига талаби ошгани муносабати билан 18 февраль куни “Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилоят филиали омборларига 3469 тонна кўмир келтирилди.
▪️Наманган шаҳар кўмир омборига – Наманган шаҳар, Наманган туман, Давлатабод ва Янги Наманган туманлари аҳоли хонадонлари учун 10 та вагонда 695 тн.
▪️Чуст кўмир омборига – Чуст туман аҳоли хонадонлари учун 5 та вагонда 346 тн.
▪️Тўрақўрғон туман кўмир омборига – Косонсой, Мингбулоқ ва Тўрақўрғон туманлари аҳоли хонадонлари учун 10 та вагонда 691 тн.
▪️Чортоқ туман кўмир омборига – Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари аҳоли хонадонлари учун 10 та вагонда 696 тн.
▪️Норин кўмир омборига – Норин туман аҳоли ҳонадонлари учун 5 та вагонда 348 тн.
▪️ Уйчи туман кўмир омборига – Уйчи ва Учқўрғон туманлари аҳоли хонадонлари учун 10 та вагонда 693 тн.
Кўмирга эҳтиёж сезган вилоят фуқаролари МФЙлар орқали ўзларига яқин ҳудудий кўмир омборларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маълумки, ўтган йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди.
Ўтган даврда 10 дан ортиқ давлатнинг тажрибаси чуқур ўрганилди, ижтимоий хизмат бўйича мутахассис-экспертлар билан ҳамкорликда соҳанинг аҳволи ўрганилди.
Таҳлил ва ўрганишлар кўрсатганидек, одамлар ташвишини ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим тубдан ўзгариши керак ва бу мураккаб, комплекс жараён.
Йиғилишда соҳа учун масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Йиғилиш тафсилотлари билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

#vakansiya
“O’zbekko’mir” AJning bo’sh ish o’rinlariga ishga qabul qilish uchun talabgorlarning ariza va hujjatlari, 2024-yilning 21-fevral soat 12:00 dan 26-fevral soat 17:00 ga qadar uzbekcoal.uz sayti orqali qabul qilinadi.
Заявки и документы соискателей на вакантные должности и профессии АО «Узбекуголь» принимаются с 12:00 21 февраля до 17:00 26 февраля 2024 года на официальном сайте uzbekcoal.uz.
Obuna boʻling👇https://t.iss.one/uzbekcoaluz
Biz boshqa ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Facebook | Matbuot kotibi
Youtube | Twitter