O‘zbekiston tumani hokimligi
4.45K subscribers
25.4K photos
1.55K videos
9 files
4.86K links
Download Telegram
Қайқуобод маҳалласига 25 та янги электр таянч устунлари ажратилади, маҳалла ҳудуди ободонлаштирилиб, аҳоли томорқаларини суғориш дренажи чиқарилади

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Қайқуобод” маҳалласи аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, 1-сектор масъуллари, корхона, ташкилот, муассаса вакилларидан иборат ишчи гуруҳи иштирок этди. Сайёр қабул давомида бевосита иштирок этган ҳамда маҳалладаги яшовчи аҳолининг 61 та мурожаатлари ўрганиб чиқиш учун қамраб олинди.

Жараёнда фуқаролардан қишлоқ инфратузилмасини, сув таъминотини яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, бандликни таъминлаш, электр симёғочларини алиштириш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш масалаларига оид мурожаатлар келиб тушди. Қўйилган масалаларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолганларига ўрганиб чиқиб, ҳал этиш учун муддатлар белгиланди.

Маҳалла аҳлининг мурожаат ва таклифларига кўра тез муддатларда маҳаллага 25 та янги электр таянч устунлари ўрнатиладиган, аҳоли томорқаларини суғориш дренажи чиқариладиган ҳамда ҳудуд аҳолиси манфаати учун хизмат қиладиган кўплаб эзгу тадбирлар амалга ошириладиган бўлди.

Туман ҳокимининг қабуллари давом этади.

@uzbaxborotxizmati
Қайқуобод аҳлига ваъда қилинган 25 та электр таянчларининг 10 таси бугуннинг ўзида маҳаллага етказиб келинди

Бироз аввал, бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг “Қайқуобод” маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган барча таклиф ва муаммоларни ҳал этиш ижрога қаратилгани ҳақида хам маълум қилдик.

Маҳалла аҳлини қийнаётган ва туман раҳбаридан бу борада амалий кўмак сўралган ана шундай муаммолардан бири, маҳалланинг “Лайлак уя” ва “Тинчлик” кўчаларига 25 та электр таянч устунларини ўрнатиш таклифини бажаришга бугуннинг ўзида киришилди.

Туман энергетиклари ва маҳалла раиси Мўминжон Мелиевнинг бизга хабар беришича ана шу 25 та электр таянч устунларининг 10 таси оқшомга яқин маҳаллага етказиб келинди.

“Қолган 15 та таянч устунларини ҳам тез муддатларда маҳаллага олиб келиб, “экиш” ишларини бошлаб юборамиз”, дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Жасурбек Мелиев.

@uzbaxborotxizmati
Фарғонада жами қўлланган вакциналар 1 миллион дозадан ошди

Жорий йилнинг 2 август ҳолатига кўра, вилоят ҳудудлари бўйлаб 32 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

🔸1-босқич эмланганлар 20 865 нафарни,
🔸2-босқич эмланганлар 10 101 нафарни,
🔸3-босқич эмланганлар 1 293 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача вилоятда жами 1 016 629 доза вакцинадан фойдаланилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
🔹Олтиариқ тумани 76 807 доза,
🔹Ўзбекистон тумани 74 980 доза,
🔹Бешариқ тумани 74 971 дозани ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилоят бошқармаси

@uzbaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликка_туҳфа #Ўзбекистон #Олимпиада_рекорди

Президентга видеоселектор вақтида олимпиадада қўлга киритилган навбатдаги олтин ҳақида хабар берилди

Шавкат Мирзиёев барчани бу ютуқ билан табриклаб, бу олтинни жуда кутгани, бу Ўзбекистоннинг 30 йиллиги учун муносиб совға бўлишини айтиб ўтган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги қиёфага кираётган Кичик Оқмачит

🏘 Ўзбекистон туманидаги “Кичик Оқмачит” маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

🛣Куни кеча маҳалланинг Мевазор кўчасига 4250 кв.метр асфальт қопламаси ётқизилди.

@uzbaxborotxizmati
Мингтутликларнинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди

Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбекистон туман марказидан 25 чақирим олисда жойлашган.

Маҳалладаги мавжуд ичимлик суви иншоатининг носоз ҳолатга келиши бир неча йиллардан буён ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолини қийнаб келар эди. Шу кунгача сув босимининг пастлиги ёки насоснинг кўп бора бузилиши ҳолатлари рўй берган.

Ҳудуд аҳолисининг бу борада туман ҳокимлигига қилган мурожаатларини ижобий ҳал этиш, муаммони буткул бартараф этишга астойдил киришилди.

Ҳокимлик ташаббуси билан "Фарғона сув таъминоти" МЧЖ билан ҳамкорликда махсус техникалар жалб этилиб, сув қудуғи буткул тозаланди ҳамда 120 метр чуқурликдан тоза ичимлик суви қайтадан катта босимда чиқарилди. Шунингдек, иншоатга ўрнатилган ва шу кунгача яроқсиз ҳолатга келган сув насоси мукаммал таъмирланди.

Натижада, сув иншооти тўлиқ ишга туширилиб, ҳудуддаги 220 дан ортиқ хўжаликларда истиқомат қилувчи аҳолини сув таъминотини яхшиланишига эришилди.

@uzbaxborotxizmati
Фарғонада имтиҳон ўтказиладиган жойлар белгиланди

Фарғона вилоятида ДТМ имтиҳонлари 4 та секторда (жойда) ўтказилиши белгиланди. 4 та секторга 149 та гуруҳ тўртга бўлиниб жойлаштирилади.

1️⃣ Cектор
🔰 Фарғона давлат университети стадиони
Манзил: Фарғона шаҳри, “Ёшлар” МФЙ, Ал Фарғоний кўчаси
👥 1-50 гуруҳлар

2️⃣ Cектор
🔰 «Нефтчи» стадиони
Манзил: Фарғона шаҳри, Қиргули мавзеси, Марғилон кўчаси, 1-уй
👥 51-95 гуруҳлар

3️⃣ Cектор
🔰 Марғилон шаҳри, 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони
Манзил: Марғилон шаҳри, ”Янги боғ” МФЙ, Туркистон кўчаси, 100-б уй
👥 96-137 гуруҳлар

4️⃣ Cектор
🔰 Сўх тумани, 1-сонли мактаб стадиони
Манзил: Сўх тумани “Равон” МФЙ
👥 1-12 гуруҳлар
#Токио_2020

Баҳодир Жалолов финалда!

91 кг вазнда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов яримфиналда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабага эришди. Беллашув 3-раундда Кларкнинг жароҳати туфайли муддатидан аввал якунланди.

Сурхондарёлик боксчи 8 август куни бўлиб ўтадиган финалда америкалик Ричард Торресга қарши тўқнаш келади.
#Saylov_2021

Экопартиядан президентлик cайловида иштирок этиш учун номзод сифатида партия раиси Нарзулла Обломуродов кўрсатилди.

Номзод 2019 йилда "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.

Партия раислигига ўтишдан олдин Н. Обломуродов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида раис ўринбосари, ундан ҳам аввал Президент администрацияси Халқ қабулхонаси фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлимини бошқарган.

Қонунчиликка кўра, партия юқори органи унинг номзодини маъқуллаши, республикадаги жами сайловчиларнинг камида 1 фоизи номзодни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши керак бўлади.