Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.86K photos
2.72K videos
40 files
8.59K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Uzb_Meteo
"Боку—Грозний" йўналишидаги самолёт аэродромларда туманли об—ҳаво сабаб авиаҳалокатга учрагани айтилмоқда. Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, "Боку–Грозний" йўналишида парвоз қилган, деб хабар бермоқда…
Озарбайжон президенти ҳам Грознийда об-ҳаво шароити ёмонлашгани (қалин туман) сабаб, АЗАЛ самолёт йўналишини бошқа муқобил аэродромга йўналтирилганини тасдиқлади.

Шунингдек, президент авиаҳалокат сабаблари бўйича турли версиялар борлиги ва бу бўйича бош прокуротура жиноий иш очганини маълум қилган.

https://daryo.uz/SBmmEClc
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Нукус, Урганч ва Андижон шаҳарларида ҳарорат бошқа шаҳарларга қараганда сезиларли совуқ.

Кўплаб марказий шахарларда ҳарорат нолга яқин. Тонгги илиқлик.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Бугун жойларда ҳарорат +12 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади.

Тоғларда ҳам ҳарорат +8° гача илиқлашади.

Ўзгидромет
Самарқандда кеча ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун мос иқлимий меъёрдан 2 даража юқори бўлган.

Кундузи Самарқандда максимал харорат қарийиб +15 даражагача илиган.

Бу ҳақида Ўзгидромет маълумот бермоқда. Нукусда эса меъёрий ҳарорат кузатилибди.

Ўзгидромет
Ва ниҳоят.

Пойтахтнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланибди.

Бош режадаги айрим масалалар тафсилоти ҳақида кейинроқ маълумот бўлишаман.
Метан газ заравкалари аста—секин очилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг барқарор кўтарилиб бориши энергетиклар тилида "газ қувурларидаги босимнинг ортишига" олиб келиб, аста-секин метан газ заправкалари фаолияти қайта тикланишига сабаб бўлмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакиров метан газ заправкаларининг очилишини "ғарбдан—шарққа" томон тамоилида рўй бераётганига эътибор қаратиб, қуёш бобога (минтақага кириб келган паст босимли илиқ жараён орасидан мўралаётган қуёш назарда тутилган) ташаккур йўллаган.

Декабрда кетма—кет антициклонал жараёнларнинг минтақага ташриф буюриши тон маънода ўзбек иқтисодиётига таъсир кўрсата олди.

Ўзгидромет январнинг биринчи ярмида минтақада аномал совуқ ва аномал иссиқ бўлмаслиги хақидаги хушхабар билан энергетик тармоқни хурсанд қилган бўлса не ажаб. Бу дегани вазият анча яхши. Энергетик тармоққа юклама камроқ бўлади дегани.

Ҳа, метан газ заправкалари фаолияти чекланиши дарҳақиқат ўзбек иқтисодиётига сезиларли таъсир этиб, кўплаб аҳолида норозилик кайфиятини шакллантирди.

Янги йил арафаси атмосфера жараёнлари бизга илиқликни тақдим этмоқда. Бу илиқлик фонида келаётган нам ҳаво оқими ҳам минтақанинг катта қисмига фақат ёмғир улашиши ҳам ўйлайманки, метан газ заправкалари фаолиятига таъсир кўрсатмайди. Аҳоли Янги Йилни росмана байрам кайфиятида кутиб олади...

Ўзгидромет билан ҳамкорликда Газета.ўз жамоаси билан ўтиб бораётган декабрь ойи об—ҳавоси, келаётган январь ойи об—ҳаво прогнози шарҳини ишлаб чиқяпмиз. Насиб, янги йил арафасида қўлингизда яхши бир материал билан Янги 2025 йилни кутиб оласиз.
Жиззахда қурилиши режалаштирилаётган мини АЭС ва унинг иқтисодий самарадорлиги, хавф-хатарлари бўйича масъуллар хамда ижтимоий фаоллар ўртасида мулоқот ташкил этилибди.

Кўринг: https://youtube.com/watch?v=pfEGPkoJG14&si=AWTKRf-gUbRsvU5q

П/С: Афсуски, мен турли сабаблар туфайли ушбу тадбирда қатнаша олмадим, саволларим кўп эди...
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиш даражаси соат 07.00 ҳолатига жуда ҳам ёмонлашган.

Пойтахт ҳокимлиги, Экология вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган юқоридаги портал маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.

Пойтахтнинг шимолида ҳавода майда дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ талаблари бўйича "хавфли" таснифга эга.

Қишнинг дастлабки ойида афсуски биз бу каби ифлосланиш билан жуда тез тўқнаш келамиз. 2023 йилнинг январида ҳам пойтахтда ҳаво ифлосланиши бошқа ойларга нисбатан ҳаддан ташқари ёмонлашган эди...
Бухорада кўриниш масофаси 100 метргача қисқарган қалин туман сабаб, "Москва—Бухоро" йўналишидаги авиарейс Навоий аэродромига йўналган.
Uzb_Meteo
Photo
Синоптикларга кўра, "Бухоро" халқаро аэропортида туман ходисалари соат 10.00 гача давом этиши мумкин.

Бухоро фуқаро авиаметеорологик станция синоптиклари кеча соат 23.00 дан бугун 23.00 гача хар 6 соатликда янгиланадиган суткалик прогнозида Бухорода қалин туман ҳодисалари соат 10.00 гача кузатиши мумкинлиги кўрсатилган.
IQair платформасига кўра, Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунёнинг пойтахт ва бошқа йирик шаҳарлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилди.
Ҳафта бошида Газета.ўз даги ҳафталик об—ҳаво шархида пойтахтда бугунгидек ҳаво ифлосланишини, жума куни эмас, шанба—якшанба кунлари бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эканман.

Бир кунга адашилган. Бунга сабаб, ҳаво оқимларининг (атмосфера жараёнлари) муддатидан олдин рўй бераётганидадир...
Жума куни эрталабдан Тошкент яна IQAir халқаро ҳаво сифати мониторинги антирейтингида етакчилар қаторидан жой олган.

Тошкент ҳокимлиги ва Ўзгидромет порталлари ҳам PM2,5 рухсат этилган концентрациядан ошиб кетганини кўрсатмоқда.

Газета.ўз расмийлар томонидан бу борада ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот ёки изоҳ берилмаганига эътибор қаратмоқда.
Uzb_Meteo
Эртага ва жума куни кечга томон ва кечаси сайёрада 4—5 баллик магнит бўрони қўзғалиши прогноз қилинмоқда.
Магнит бўронининг 5—6 баллик кучли қўзғалиши билан боғлиқ прогноз умуман ўзини оқламади.

Аксинча, Олмаота ионасфера институтига кўра, кеча кечки пайт ва 27 декабрга ўтар кечаси Ер магнитосферасида магнит бўронлари қўзғалиши билан боғлиқ ғайритабиий сокинлик (ноль) рўй берган.

Ҳозирда айримларда бош оғриши бу ҳаво ҳароратининг бироз кўтарилиб, ҳавода кислород етишмовчилиги, ёки ҳаво сифатининг ёмонлашаётгани сабаб юз бераётган бўлиши мумкин.

#медицина_метеорологияси
Москвадан Бухорога учган иккинчи авиарейс ҳам Навоийга йўналтирилди.

Бу сафарги рейс Бухоро аэропортида биринчисидан фарқли равишда иккита айланишни амалга оширди.

Соат 12.00 ҳолатига "Бухоро" аэропортида кўриниш масофаси 100 метргача чекланган қалин туман ходисалари кузатилмоқда.

Олдинроқ, Бухоро фуқаро авиаметорологик станция синоптики 27 декабрда туман ҳодисалари аэропортда 10.00 гача бўлиши мумкинлиги хақида вазиятни прогнозида кўрсатганди.
Эпицентри Бухоро вилояти Жондор туманида соат 20.01 да 10 км чуқурликда 3.6 магнитуда зилзила кузатилди.

Жондор туманида кун давомида қалин туман ҳодисалари ортидан бу каби ҳодиса ҳам рўй берди.