Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.97K photos
2.78K videos
40 files
8.76K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани Белибойли қишлоғи сел ўзанларидан оқиб ўтаёган сел ҳодисаси

@uzb_meteo
Жорий тунда республиканинг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар (сариқ рангли ҳудудлар) ёғиш эҳтимоли сақланмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Сайёранинг 60° шимолий ва 60° жанубий кенглик орасидаги океан суви ҳарорати октябрь ойида ҳаддан ташқари юқори қизиб кетди.

Эль-Ниньо ҳодисаси океанда шаклланган ойдан буён океан суви ҳарорати қизиб бормоқда.

Ўтган Эль-Ниньо (2016 йил) билан ҳозирги Эль-Ниньо даврида сув ҳароратидаги фарқларни юқоридаги графикдан кўришингиз мумкин.

Сўнги 5 ойликда океан суви ҳароратининг исиб бориши "мисли кўрилмаган" дея таърифланмоқда.

Жаҳон Метеорологик Ташкилоти

@uzb_meteo
Тошкент вилоятида нам ҳаво оқимининг тоғларга бориб урилиши кузатилмоқда (яшил рангли ҳудудлар).

Вилоятнинг ғарб ва жануби-ғарбидан аста-секин ҳаво очилиб бориш, ёғингарчиликнинг тўхташ даврига ўтиш кузатилмоқда.

Тошкент МРЛ

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани тоғ олди ҳудудларида ҳам бугун сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилди.

Ўзгидромет олдинроқ, 8-9 ноябрь кунлари мазкур туманда СЕЛ ХАВФини эълон қилганди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтнинг Юнусобод ва Олмазор тумани баъзи мавзеларида бугунги ёғиндан сўнг сув босиш ҳодисалари қайд этилди.

@uzb_meteo
Тошкент, Фарғона водий вилоятлари ҳамда республика тоғли ҳудудларида туни билан баракали тинимсиз ёғинлар ёғиб ўтди.

@uzb_meteo
Сайёрада Эль-Ниньо ҳодисаси 2024 йил апрель ойигача давом этиши мумкин.

Жаҳон Метеорологик Ташкилоти мазкур ҳодисани 2024 йилнинг апрель ойига қадар давом этишини маълум қилди.

Эль-Ниньо ҳодисаси ҳақида мана бу ерда тўлиқроқ танишиб ўтишингиз мумкин.

@uzb_meteo
Жиззахнинг Зомин тумани тоғли Суффа платосида ҳаво ҳарорати -4°C совуқ, тунда бу ҳудудда қор ёққан.

Айтмоқчи, ижтимоий тармоқларда шу ҳудудда тунда қор ёғиб ўтгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Ҳозирги мавсум учун тоғларда қор ёғиши бу табиий мавсумий ҳодиса.

data.meteo.uz

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда эрта тонг манзараси. 💦

Андижон Гидромет
Кеча Сурхондарёнинг Бойсун туманидан кесиб ўтган М-39 магистрал йўлнинг Чилонзор маҳалласидан кесиб ўтган қисмини сел ювди.

Сел лойқа оқизиқлари мавзедаги бир нечта аҳоли пунктларига кирган. Хизматлар келтирилган зарарни бартараф этишмоқда.

Манба

@uzb_meteo
Пойтахт ҳавоси узоқ давом этган чанг массасидан тозаланди.

Ўзгидромет директори Ш.Ҳабибуллаевга кўра, пойтахтда ёмғирдан сўнг ҳаво сифати "яшил" хавфсиз даражага қайтган.

Пойтахтнинг барча нуқталарига ўрнатилган датчиклар ҳозирда ҳаво майда дисперс чанг заррачаларидан ҳоли эканини кўрсатди.

@uzb_meteo
Жорий йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.

Жаҳон Метеорологик ташкилоти ҳисоботига кўра, бу сафарги Эль-Ниньо ҳодисаси таъсири сайёрада ҳаво ҳароратини ҳозиргача энг иссиқ кузатилаётган 2016 йил ҳароратидан юқори бўлишини таъминлайди.

Ўтган Эль-Ниньо (2016 йил) ва ҳозирги Эль-Ниньо даврида ҳаво ҳароратидаги фарқларни юқоридаги графикдан кўришингиз мумкин.

Жаҳон Метеорологик Ташкилоти

@uzb_meteo
Пойтахтда ҳаво сифатининг жуда шаффофлиги (тиниқлиги) Тошкентдан туриб (Юнусобод тумани), тоғларда бўлаётган табиат ҳодисасини борича кўрсатмоқда.

Фотограф: Дархон Ярашев

@uzb_meteo
Ўзбекистонда сейсмология сферасида хизмат кўрсатаёган бир неча фаолларга "сейсмик хавфсизлик аълочиси" кўкрак нишони топширилибди.

Сейсмологияда илмий-назарий ишлари ютуқлари учун бир гуруҳ фаолларга кўкрак нишонини Фанлар Академияси президенти топширган.

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
Жиззахнинг Зомин тумани тоғли Суффа платосида ҳаво ҳарорати -4°C совуқ, тунда бу ҳудудда қор ёққан. Айтмоқчи, ижтимоий тармоқларда шу ҳудудда тунда қор ёғиб ўтгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳозирги мавсум учун тоғларда қор ёғиши бу табиий мавсумий…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахнинг Зомин тумани тоғли Суффа платосида тунда ёғиб ўтган қор манзараси.

Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 2.3 км дан юқори тоғли ҳудудларда тунда ва тонгда қор ёғиб ўтгани ва у ерга ўрнагани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тароқларга жойлаштирилмоқда.

@uzb_meteo