Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.96K photos
2.77K videos
40 files
8.73K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Ёлғонлар устига барпо этилган Баланд Адирдаги иссиқхона.

Ўтган йили Наманган вилояти Чортоқ тумани "Баланд адир" массивида қурилган 1000 дона иссиқхона пленкаларининг шамолда учиб кетгани ҳақида пост қолдиргандим. Унда мазкур мажмуани барпо этишда ҳеч қандай мутахасис маълумотлари инобатга олинмагани ёзилган. Хусусан, ҳудудга таъсир этувчи шамол омили ҳисобга олинмаган. Кейинроқ бир йилдан сўнг ҳудудда эсган шамол иссиқхонанининг 35 % қисмини вайрон қилган.

Воқеадан сўнг Чортоқ тумани ҳокимлиги мазкур вазиятга ўзини ўзи алдовчи муносабат берган. "Мазкур иссиқхоналарни бунёд этиш учун жами 13,4 млрд сўм маблағ сарфланган. Амалга оширилган ишлар натижасида мазкур ташкил этилган иссиқхоналарда 1000 та янги иш ўринлари яратилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турган фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. Келиб кетувчиларга қулайлик яратиш мақсадида туман марказидан “Баланд адир” массивига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Иссиқхоналарда бодринг, помидор ва бошқа турдаги сабзавот кўчатлари бирнчи ҳосил сифатида экилиб, даромад олишга эришилган" дейилади хабарда.

Ҳозир бу ерга қатнайдиган на автобус бор ва на ҳосил. Объектнинг 96 % и қаровсиз ҳувуллаб ётибди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров таъкидлаганидек, Баланд Адирда барпо этилган иссиқхона ҳеч қандай мутахасислар маслаҳати ва маълумотларисиз тикланган. Мажмуани барпо этишда ҳудудда эсадиган на шамол омили ва на сув олиш тизими тўлиқ ўрганилган. Тезлик билан тикланган кўзбўямачилик устига барпо этилган объектнинг ҳозирги кундаги аҳволи эса энди ҳаммага кундек равшан.

@uzb_meteo
Келаётган тўрт кунликда республикада мавжуд ИЭС лар энергия ишлаб чиқариш салмоғини ошириши керак.

Ёки Тожикистондан кўпроқ ток импорт қилишимиз ҳисобига мамлакатда электр энергияга бўлган эҳтиёжни бироз қоплаш мумкин.

Айни кунларда республикада мавжуд ИЭС ва ИЭМ лар суткасига 148,6 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқмоқда. Бу салмоқ эртадан республикани энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплай олмайди. Ток ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш керак.

Чунки, аномал иссиқ ҳаво тармоқларда кўпроқ токни талаб этади. Жойлардаги насос станциялари сувни юқориларга чиқариш учун кўпроқ токни "ютади". Аҳоли қатламлари ҳам тинимсиз совутгич мосламаларини ишга тушира бошлайди.

@uzb_meteo
Қирғизистон шимолида кучли ёғингарчиликлар ортидан сел-сув босиш ҳодисалари кузатилмоқда.

Айни кунларда Ўзбекистонда паст босимли иссиқ ҳарорат тўлқини давом этаётган бир пайтда қўшни Қирғизистон шимолий ҳудудларида сел-сув босиш ҳодисалари кузатилмоқда.

https://t.iss.one/sputnik_kyrgyzstan_kg

@uzb_meteo
Ҳаво ҳам бойликми?

Ўтган асрнинг ўрталарида атмосфера ҳавоси таркибида ис гази миқдори 280 ppm (бошқача айтганда, ҳавонинг 0.028%и) бўлган бўлса, ҳозир бу миқдор 422 ppm га етди. Бу эса Сизу бизга айни глобал иқлим ўзгариш даврини тақдим этмоқда. Прогнозлар эса хавотирли, келгусида ҳаво таркиби янада ифлос бўлиб борилаверади.

Антропоген таъсир натижасида ҳавони ифлослаш ҳаво ресурсини ер, тупроқ, сув сингари бойлик даражасидаги қиммат ресурсларга тенглаштиришга олиб келади. Йилдан йилга тоза ҳаво мавжуд ҳудудлар майдони камайиб бормоқда. БМТ маълумотига кўра, дунё аҳолисининг 91 % и ифлос ҳаводан нафас олади.

Одамлардаги юрак-қон томир касалликларининг 25 фоизи, ўпка касалликлари ва ўпка саратонининг 43 фоизи айнан ифлосланган ҳаводан нафас олиш натижасида келиб чиқмоқда.

Ўзгидромет бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов бойлик даражасидаги ҳаво неъматини қомусимизнинг 55 моддасига ўзгартириш киритиш орқали муҳофазаланиши лозим бўлган меъёрий нормани киритишни таклиф этди. Ва унинг таклифи инобатга олинмоқда.

Бош қомусимизнинг 55 моддаси "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир" деб номланган. Унда айнан атмосфера ҳавоси умуммиллий бойлик сифатида эътироф этилмаганди.

Қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасида эндиликда бу инобатга олинмоқда. Унда шундай ёзиляпти:

Ер, ер ости бойликлари, сув, атмосфера ҳавоси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат мулкида бўлади.

@uzb_meteo
Марказий Осиёда аномал иссиқ ҳаво тўлқини давом этаётган бир пайтда унинг шарқи ва ғарбида талофатли сел-сув тошқинлар кузатилмоқда.

Марказий Осиё марказида паст босимли иссиқ ва қуруқ тропик ҳаво оқими Қирғизистон шимоли ва Қозоғистон жануби-шарқидан чиқиб кетаётган юқори циклон кучига куч қўшмоқда. Шунга ўхшаш вазият Каспий денгиз орти Кавказ бўйида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, кеча Сочида талофатли сел тошқин кузатилди.

Кавказ минтақасидаги нам оқим Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга айни дам кириб кела олмайди. Иссиқ ҳаво Ўзбекистонда узоқроқ муддат сақланади.

Ойнинг сўнги кунида ўта жазирама ҳаво соҳаси ''ўчоқ'' сектори Туркманистон шарқи, Афғонистон шимоли Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти жанубидан ўтади. Бу фаол жазирама қуруқ ҳаво юқорида санаб ўтилган ҳудудларда ҳаво ҳароратини +47 даража кўтарилишига олиб келиши мумкин.
🕝 14:30

+44,1℃

Бухоро
вилояти Ромитан туманидаги "Қизилровот" кузатув станциясида ҳаво ҳарорати +44,1 даражага юқорилади.🌡📈

@uzb_meteo
Японияда кузатувлар тарихида июнь ойидаги энг иссиқ ҳарорат қайд этилди.

Муқаддам (кузатувлар бошлангандан сўнг) қуёш чиқар мамлакатда июнь ойида ҳеч қачон +40 даражалик ҳарорат рўйхатга олинмаган экан.

@uzb_meteo
Соат 20:00 бўлишига қарамай, Бухоро ва Навоий чўлларида ҳаво ҳарарати +40 даражадан пастга тушай демади.

Айни дамда (соат 19:40да) Бухоро ва Навоий чўлларида ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори иссиқ кузатилмоқда.

26 июнь куни Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги паст босимли иссиқ ва қуруқ хаво оқими яна ҳам шарққа томон сурилади. Тўлқин аста-секин йирик инфрастуруктура шаҳарлар томон яқинлашмоқда.

@uzb_meteo
Бугун кечаги кунлардан иссиқроқ, жазирама бўлади.☀️

Ўзгидромет прогнозларига кўра, бугун кундуз куни жануб, шимол ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимуми +45 даражагача, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида +42 даража, Фарғона водий вилояти марказий ҳудудларида эса +41 даражагача иссиқ кутилади.

Иссиқ, қуруқ ва паст босимли ҳаво соҳаси шимоли-шарққа томон бироз силжийди. Республиканинг бироз салқин шарқий минтақларида ҳам бугундан тунлар иссиқ ва дим бўлиши сезила бошлайди.

@uzb_meteo
+45,4℃...

Маҳаллий вақт соат 13:50 да Ўзгидрометнинг Навоий вилоятида жойлашган "Машиқудуқ" чўл кузатув станциясида +45,4 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди.

@uzb_meteo
Хоразмликлар Урганч шаҳрида оқ ва қора рангли автомобиллардаги ҳаво ҳарорати кўрсатгичларини солиштириш бўйича кичик эксперимент ўтказишибди.

Экспериментга кўра, ҳаво ҳароратини кўрсатиб борувчи датчиги мавжуд оқ рангли автоулов ташқаридаги ҳароратни +50 даража кўрсатган, шу вақтда қора рангли автоуловда кўрсатгич +53 даража бўлган. 3 даражалик фарқ.

Аслида, автомобил ва банк пештоқталаридаги датчиклар ҳозир айни жазирамада реал ҳаво ҳароратини тақдим этмайди. Датчиклар асосан европа, Япония, Хитой ҳамда Корея мамлакатларида ишлаб чиқилгани ҳисобига, улар +40 +42 даражагача ҳаво ҳароратига "мослаштирилган". Чунки, у ўлкаларда ҳаво ҳарорати шу нуқтагача кўтарилади.

Ҳозир Хоразм, Навоий ва Бухорода ҳаво ҳарорати +42 даражадан юқори кузатилмоқда ва датчикларни "томи кетиб", ташқи қопламанинг ҳароратини кўрсатиб юбормоқда. Қора ранг оқ рангдан кўра иссиқликни юқори қабул қилишини мактаб дарсликларидан яхши билсангиз керак. Ўша қонуниятни Хоразмликлар айни бир вақтда оқ ва қора рангли русими бир хил машиналарда ўтказиб кўришди. Натижа эса икки хил...

Ҳақиқий ҳаво ҳарорати эса айни дам Хоразмнинг Туямўйинида +42 даража иссиқ кузатилмоқда.

Сиз ҳали ҳам ташқи муҳитда ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори кўтарилса, автоуловлардаги датчиклар кўрсатгичи ҳақиқий ҳаво ҳароратини кўрсатишига ишоняпсизми?

@uzb_meteo
«Ўзгидромет» аҳолига ҳозирги жазирама иссиқ пайтида ўзини қандай ҳимоя қилиш бўйича бир нечта тавсиялар берди.

Бугун айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилмоқда.

1️⃣Очиқ қуёшда узоқ вақт қолманг, айниқса куннинг иккинчи ярмида.

2️⃣Кўпроқ суюқлик истеъмол қилинг, лекин музли ичимликлар эмас, балки салқин сув.

3️⃣Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатлардан сақланинг.

4️⃣Кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан-тўғри ҳаво оқими остида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга «дастурланг». (Суратда бошқа муҳим маслаҳатлар ҳам бор)

@uzb_meteo
Россиянинг Москва шаҳрига ҳам аномал иссиқ кириб бормоқда. Синоптиклар Москвада келаётган кунлари ҳарорат максимуми +32 даражага кўтарилишини маълум қилмоқда.

Москва учун +32 даража иссиқ ҳарорат бу экстремал кўрсатгичларга жуда яқин қиймат. Нам ҳавода ҳароратнинг +32 +35 даража бўлиши бу хавфли.

Москва ва Санк-Петербургда ҳаво ҳароратининг +32.5 даражадан юқори кутилиши тўғрисидаги прогноз хабарни олган Роспотребнадзор агентлиги (биздаги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига ўхшаш тузилма) зудлик билан аҳоли қатлами ва ташкилотларда ишловчи ходимларга ўз тавсияларини беради.

Россияда юқори ҳароратли ҳаво ҳарорати кузатилганда ходимлар учун ҳароратнинг салбий оқибатларини юмшатишга қаритилган ва бизда мавжуд бўлмаган норматив ҳужжати мавжуд.

Хусусан, норматив ҳужжатнинг 4-муҳим тавсиясида шундай ёзилади:

Россияда ташқи ҳаво ҳарорат +32,5°С дан юқори пайтда ишлаш микроиқлим нуқтаи назаридан хавфли (экстремал) ҳисобланади. +32,5°С дан юқори ҳаво ҳароратда очиқ ҳавода ишлаш тавсия этилмайди. Иш кунининг тартибини ўзгартириш керак, бундай ишни эрталаб ёки кечқурунга ўтказиш зарур.

Ҳужжатда яна 7 та муҳим тавсиялар бўлиб, юқори ҳарорат кузатилганда аҳоли қатламига ҳам қандай озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш борасида кўрсатмалар келтирилган.

Ўзбекистонда эса бу каби ҳужжат мавжуд эмас. Жуда кўп ёзганимдек, ҳали анча йилгача биз бу каби ҳужжатни ишлаб чиқа олмаймиз. Биз қора кўзлар аномал иссиқлардан кўп жабр кўришда давом этамиз.

Инсон қадри бизда анча ортда. Қадримизни билмаймиз. Иссиқ ва қуруқ ҳароратда ташқи муҳитда ишлайдиган ходимларимизга ҳеч қандай имтиёз, компенсация йўқ. Жазирама иссиқда нечтасини тинкаси қуриб, қанча қанчаси турли касалликларни ортириб олганини эса кўз олдимизга келтирмаймиз ҳам. Аномал иссиқда тонировкасиз машиналарда иссиқ тафтини двойной ҳис қилиб яшашга маҳкуммиз.

@uzb_meteo
25 июнь куни Хитойнинг 20 та кузатув станциясида рекорд даражада иссиқ ҳароратлар кузатилди.

Шимолий ярим шарнинг 4 минтақасида бир вақтнинг ўзида аномал иссиқ ҳаво тўлқинлари рўй бермоқда.

Осиёнинг шимоли-шарқидаги аномал иссиқ ҳаво тўлқини Хитойда ҳароратни +44,2 даража иссиқ бўлишига олиб келди.

@uzb_meteo
Дунёда ток ишлаб чиқаришда яшил энергия салмоғи 90 % дан кўп улушни ташкил этган саноқли давлатлар рўйхати.

Қўшнимиз Тожикистон ўз ҳудудида ишлаб чиқараётган 90 % дан кўп токини яшил энергия тамоилларига амал қилган ҳолда сиёсат олиб борувчи бутун Осиёдаги ягона давлат.

@uzb_meteo
Ўзбекистонда бугун +40 даражалик иссиқ ҳарорат кечагидан кўра, кўпроқ турди.

Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарадош Бухоро вилояти чўл ҳудудларида соат 20:30 ҳолатига +40,4 даража иссиқ ҳарорат кузатилмоқда.

Бухоро вилояти "Қизилровот" автомат метеорологик сатнциясида кечки соат 20:30 ҳолатига +40 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди.

@uzb_meteo
Туркманистоннинг учта станциясида шу кун учун энг иссиқ ҳарорат қайд этилди. Сарахседа эса 1936 йилдан кейинги энг иссиқ ҳарорат кузатилди.

Туркманистонда ҳозирда Марказий Осиёдаги аномал иссиқ ҳаво тўлқинининг маркази ҳукмрон бўлиб турибди. Пойтахт Ашхабодда бугун +45 даража иссиқ кузатилди. Сарахседа эса ҳаво ҳарорати +45,9 даражага етди. Бу мазкур станция учун кузатувлар давридаги энг иссиқ ҳароратдир.

Ўзбекистон кўплаб ҳудудларида ҳам ҳозир аномал иссиқ ҳаво оқими ўз таъсирини кўрсатмоқда. Эртага унинг фаол қисми яна шарқроққа бироз сурилади ва иссиқ янада кучли бўлади. Умуман олганда, 30 июнга қадар республикамиз ҳудудида аномал ҳаво тўлқини сақланади.

@uzb_meteo
Сўх тумани Офтубру МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкура сел йўлига сел келди.

Фарғона Гидрометеорология бошқармасига кўра, 26 июнь соат 20:00 лар атрофида Сўх тумани атроф ҳудуларида кузатилган қисқа муддатли кучли ёғингарчиликдан сўнг, Тошкура сел йўлига 2-3 м³/с миқдорда сел келди.

Сел сувлар сой ўзанида талофатсиз оқиб ўтиб, Сўх дарёсига тушди.

@uzb_meteo