Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
40 files
8.62K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Аёз чизиб кетган нақшлар.

Расм кузатувчиларимиз томонидан жўнатилди.
Душанба—чоршанба кунлари республика антициклон чеккаси таъсирида айрим ҳудудларда булдуруқ ҳодисалари бўлиши келтирилганди.

Халқимизда булдуруқ ҳақида қизиқ бир гап бор. Бир булдуруқ уч қорга татийди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/12/23/weather/
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Айрим шаҳарларда суткалик минимум ҳарорат кузатиладиган муддатга яқин вақтда ноль даражага яқин харорат кузатилмоқда.

Республика шарқи ва шимолидаги шаҳарларда харорат патлигича қолмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Бугун ҳудудларда ҳаво ҳарорати +5...+10 даража, айрим туманларда +12 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди, жойларга туман тушади

Ўзгидромет
Бугун ойнинг тўртинчи чоршанбаси.

"Автомобилсиз кун" акцияси давом эттирилиши керак.

Экология вазири маслаҳатчиси, ижтимоий фаол жонкуяр Расул Кушербаев Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига шахсий транспорт воситалари ўрнига  атроф-муҳитга кам зарар етказадиган жамоат транспорти, велосипед каби транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилмоқда.

П/С: Сизнингча, давлат идора раҳбарлари ва масъуллари бугун шахсий автомобилини уйига ташлаб, жамоат транспорти ёки велосипедда ишхонага боришадими?
Термизда қалин туман сабаб "Жидда—Термиз" йўналишидаги авиарейс Самарқанд муқобил аэродромига йўналтирилди.
"Боку—Грозний" йўналишидаги самолёт аэродромларда туманли об—ҳаво сабаб авиаҳалокатга учрагани айтилмоқда.

Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, "Боку–Грозний" йўналишида парвоз қилган, деб хабар бермоқда Озарбайжон Транспорт вазирлиги. 

Қайд этилишича, Бокудан учган самолёт Грознийда туманли ҳаво туфайли Махачқалъага йўналтирилган (менимча, Махачқалъадаги вазият ҳам ёмонлашгач), кейин эса у Ақтау томонга учиб кетган.

AZAL авиакомпанияси маълумотига кўра, Актау яқинида самолёт ҳалокатига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Бу ерда ҳар бир аэродромлардаги фуқаро авиаметеорологик станция синоптиклари ишончсиз прогнозлари ва диспечерларни тезкор аниқ қарор чиқара олмагани ҳам самолётни осмонда "тентираб юриши" ва авиаёқилғиси тугаб қолишига олиб келган бўлиши мумкин.

Версиялар кўп. Аммо, жорий антициклонал омил сабаб, минтақада тўсатдан туман тушиш ҳодисалари айнан авиаҳалокат олд сабабларидан бирига айлангани рост.
Эртага ва жума куни кечга томон ва кечаси сайёрада 4—5 баллик магнит бўрони қўзғалиши прогноз қилинмоқда.
"Зомин" аэропортида йўловчиларни ташиш билан боғлиқ вақтинча тўхталиш юзасидан Ўзгидромет расмий муносабат билан чиқди.

"Мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда" дейилади хабарда.
Uzb_Meteo
"Боку—Грозний" йўналишидаги самолёт аэродромларда туманли об—ҳаво сабаб авиаҳалокатга учрагани айтилмоқда. Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, "Боку–Грозний" йўналишида парвоз қилган, деб хабар бермоқда…
Озарбайжон президенти ҳам Грознийда об-ҳаво шароити ёмонлашгани (қалин туман) сабаб, АЗАЛ самолёт йўналишини бошқа муқобил аэродромга йўналтирилганини тасдиқлади.

Шунингдек, президент авиаҳалокат сабаблари бўйича турли версиялар борлиги ва бу бўйича бош прокуротура жиноий иш очганини маълум қилган.

https://daryo.uz/SBmmEClc
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Нукус, Урганч ва Андижон шаҳарларида ҳарорат бошқа шаҳарларга қараганда сезиларли совуқ.

Кўплаб марказий шахарларда ҳарорат нолга яқин. Тонгги илиқлик.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Бугун жойларда ҳарорат +12 даражагача кўтарилади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади.

Тоғларда ҳам ҳарорат +8° гача илиқлашади.

Ўзгидромет
Самарқандда кеча ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун мос иқлимий меъёрдан 2 даража юқори бўлган.

Кундузи Самарқандда максимал харорат қарийиб +15 даражагача илиган.

Бу ҳақида Ўзгидромет маълумот бермоқда. Нукусда эса меъёрий ҳарорат кузатилибди.

Ўзгидромет
Ва ниҳоят.

Пойтахтнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланибди.

Бош режадаги айрим масалалар тафсилоти ҳақида кейинроқ маълумот бўлишаман.
Метан газ заравкалари аста—секин очилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг барқарор кўтарилиб бориши энергетиклар тилида "газ қувурларидаги босимнинг ортишига" олиб келиб, аста-секин метан газ заправкалари фаолияти қайта тикланишига сабаб бўлмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакиров метан газ заправкаларининг очилишини "ғарбдан—шарққа" томон тамоилида рўй бераётганига эътибор қаратиб, қуёш бобога (минтақага кириб келган паст босимли илиқ жараён орасидан мўралаётган қуёш назарда тутилган) ташаккур йўллаган.

Декабрда кетма—кет антициклонал жараёнларнинг минтақага ташриф буюриши тон маънода ўзбек иқтисодиётига таъсир кўрсата олди.

Ўзгидромет январнинг биринчи ярмида минтақада аномал совуқ ва аномал иссиқ бўлмаслиги хақидаги хушхабар билан энергетик тармоқни хурсанд қилган бўлса не ажаб. Бу дегани вазият анча яхши. Энергетик тармоққа юклама камроқ бўлади дегани.

Ҳа, метан газ заправкалари фаолияти чекланиши дарҳақиқат ўзбек иқтисодиётига сезиларли таъсир этиб, кўплаб аҳолида норозилик кайфиятини шакллантирди.

Янги йил арафаси атмосфера жараёнлари бизга илиқликни тақдим этмоқда. Бу илиқлик фонида келаётган нам ҳаво оқими ҳам минтақанинг катта қисмига фақат ёмғир улашиши ҳам ўйлайманки, метан газ заправкалари фаолиятига таъсир кўрсатмайди. Аҳоли Янги Йилни росмана байрам кайфиятида кутиб олади...

Ўзгидромет билан ҳамкорликда Газета.ўз жамоаси билан ўтиб бораётган декабрь ойи об—ҳавоси, келаётган январь ойи об—ҳаво прогнози шарҳини ишлаб чиқяпмиз. Насиб, янги йил арафасида қўлингизда яхши бир материал билан Янги 2025 йилни кутиб оласиз.
Жиззахда қурилиши режалаштирилаётган мини АЭС ва унинг иқтисодий самарадорлиги, хавф-хатарлари бўйича масъуллар хамда ижтимоий фаоллар ўртасида мулоқот ташкил этилибди.

Кўринг: https://youtube.com/watch?v=pfEGPkoJG14&si=AWTKRf-gUbRsvU5q

П/С: Афсуски, мен турли сабаблар туфайли ушбу тадбирда қатнаша олмадим, саволларим кўп эди...
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиш даражаси соат 07.00 ҳолатига жуда ҳам ёмонлашган.

Пойтахт ҳокимлиги, Экология вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган юқоридаги портал маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди.

Пойтахтнинг шимолида ҳавода майда дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ талаблари бўйича "хавфли" таснифга эга.

Қишнинг дастлабки ойида афсуски биз бу каби ифлосланиш билан жуда тез тўқнаш келамиз. 2023 йилнинг январида ҳам пойтахтда ҳаво ифлосланиши бошқа ойларга нисбатан ҳаддан ташқари ёмонлашган эди...
Бухорада кўриниш масофаси 100 метргача қисқарган қалин туман сабаб, "Москва—Бухоро" йўналишидаги авиарейс Навоий аэродромига йўналган.