Uzb_Meteo
13.2K subscribers
8.96K photos
2.77K videos
40 files
8.74K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Самарқанд шаҳрида муз ёғинлар ва ҳарорат фони дарахт шохларида 4-6 мм гача қалинликда муз билан қопланишига олиб келган.

Бу ходиса бошқа марказий вилоятларда хам бўлаётган бўлиши ва туни билан муз қалинлашиб, дарахт шохларига ортиқча юкламаларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

#Богдорчилик
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой ғарби Хинжиангда (Шинжон) кучли шамол, чанг бўронлари ва чанг торнадо билан боғлиқ ҳалокатли об-ҳаво катаклизмлари кузатилмоқда.

17.02.2024 й.
Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида соат 18.03 да юқори кучланишли "Л-Газли-1" ва "Л-Газли-2" электр узатиш тармоқларида носозлик рўй берган.
18 февраль куни соат 06.00 дан бошлаб Бухоро вилоятидаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Бухоро вилояти ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Термиз шаҳрида 2023-2024 йил қиш мавсуми учун биринчи қор.
Бухоро ва Самарқандлик кузатувчиларимиздан келган расмлар...

Очиқ осмон остидаги дарахт шохлари 1 см га яқин муз билан қопланган.

#Богдорчилик
ФВВ аҳолини томларда осилиб турган сумалаклардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Бугун шимол ҳудудларидан ташқари жойларда ёмғир-қор (баъзи ҳудудларда муз ёғин) ёғиши кутилмоқда.

Баъзи йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Навоий шаҳар.

Жорий тунда Жиззахнинг кўплаб туманларида хам кўп қор ёғиб, ерда қалин қор қопламини хосил қилди
Пойтахт ҳавосида РМ-2.5 майда дисперс заррачалар миқдори ортган.

Ўзгидромет стационар пост кузатувларига кўра, соат 08.00 ҳолатига пойтахт ҳавосида майда РМ-2.5 дисперс заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ЖССТ тавсияларидан 16,6 баробарга ортган.
Шимолдан ташқари республиканинг бошқа ҳудудларида совуқлик таъсири кучли эмас.

Бу сутканинг деярли минимум харорати кузатиладиган тонгги муддатларидаги ҳаво ҳарорати кўрсаткичларида хам кўринмоқда.

Аммо, совуқлик республика бўйлаб бир хил масштабда тақсимотга эга бўлгани учун энергетик тизимга аста юкламалар туша бошлайди
Пойтахт ҳокимлиги бугун келаётган 12 соатликда ойлик меъёрий ёғиндан икки баробар кўп қор ёғишидан келиб чиқиб, пойтахт аҳолиси ва пойтахтда бўлиб турган меҳмонларга бир нечта тавсияларни улашмоқда.

Ўзгидромет бу каби қор бўрон кутилмалари хақиқатга яқин ёки йўқлиги ҳақида муносабат бериши керак.
Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилояти баъзи туманларида умумий 50 мингдан ортиқ истеъмолчиларда қисқа муддатли электр узилишлар кузатилмоқда.
Метан газ заправкаларига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.

Нол даражалик совуқлик омилининг республика бўйлаб ёйилиши газ қувурларида газ босимини пасайтириб юборди.

Мавжуд ёқилғи ресурсни ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларига йўналтириш учун метан газ заправкалар фаолиятига қисқа муддат чеклов киритилмоқда.