Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.89K photos
2.73K videos
40 files
8.62K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу кеча тонгда Қозоғистон шимолига жуда ҳам яқин келган шимол қутб ёғдуларининг таъсир зонаси.

Кеча кун ҳисобидан, Бухоронинг Пешку ва Қоракўлидаги чуқурлиги 15 км да иккита 4.7 М ва 3.7 М зилзиланинг рўй бериши магнит бўрони эффекти бўлиши ҳам мумкин.

Сўнги геофизик тадқиқотларга кўра,
ер бетига яқин сейсмик фаол нуқталардаги энергия "тўлиши" ва кейинроқ силкинишларни рўй беришида магнит бўрон частоталари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган.

Дўстлар, биз геология, сейсмология йўналишларида керакли тадқиқот мавзуларида илмий изланишларни бошлашимиз керак. Менимча, энди бу ёғига "емаган" мавзулар устида илмий иш қилишдан фойда йўқ.

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ҳам 5 баллик (ўрта даражада) геомагнит бўрон таъсири остида эканмиз.

Буни Қозоғистон Ионасфера институти датчиклари ҳам тасдиқлайди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тинч океанида вулқонлар отилиши натижасида янги орол пайдо бўлмоқда.

Қутб қалпоқчаларида музларнинг эриши, иқлим ўзгариш катаклизмлари ортидан океанда сув сатҳи кўтарилиб, баъзи орол мамалакатлар йўқ бўлиб бориш арафасида турганда, Япониядан 1000 км узоқликда уммонда вулқон отилишидан сўнг яхлит қуруқлик пайдо бўлиб бормоқда.

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан ва медиа.

Орамизда илм-фан ва медиани тенгдан олиб кетаётган жуда кам сонли фидоийларни кўрсам, уларга жуда ўхшашга интиламан.

Осон эмас, "ўзбекона" илм-фан ва медиа оқимида бирдек сузиш. Бунинг учун жуда катта сабр ва матонат керак. Шундай жонкуярлардан бир тилшунос, социолог Элдор Асанов яхши бир лойиҳага қўл урибди.

Эндиликда У илмий сферадаги янгиликлар, кашфиётлар, ишланмалар тор доираларда фақат илм эгалари ўртасида қолиб кетишини эмас, балки медиа билан биргаликда уни оммага тақдим этиш устида янги қадамлар ташланаётгани ҳақида маълум қилмоқда.

Замондош Асановнинг кейинги ишларига омад тилайман ва ўзимни ҳимоям ўтиб бўлгач, камина ҳам жамоам билан биргаликда шу каби кичик, лекин ажойиб ғоя устида ишламоқчиман.

Биз яқинда иқлим ўзгариши, гидрометеорология сферасида тубдан бурилишларни амалга оширмоқчимиз.

@uzb_meteo
8 ноябрь куни водий вилоятларидан ташқари жойларда ёғин кутилмаси.

Кундуз куни ва тонгда шимолда, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятида ёғинлар бўлиши кутилмоқда.

Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқли хусусиятга эга, айрим жойлардакўпроқ ва айрим жойларда умуман ёғмаслиги эҳтимоли ҳам бор.

Юқорида карта кунни иккинчи ярми учун ёғин картаси. Картада сариқ рангли ҳудудларда жала ёғинлар ёғиши прогноз қилинган.

Ўзгидромет


@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 66 млн йилларча олдин.

Ўша машҳур динозаврлар даврига якун ясаган осмон жисмининг Ерга урилишидан 2-3 кун олдин Ердаги ҳаёт манзаралари...

Ердаги барқарор мувозанатлашган ўтмиш биотизими...

@uzb_meteo
8-9 ноябрь кунлари водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.

Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик"  мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.

Нам ҳаво оқимлари 8 ноябрь кечаси, 9 ноябрга ўтар кечаси ҳамда 9 ноябрь кунлари водийда бир суткада 2.7-18 мм гача оралиқда (бир гектарда 27-180 м³) ёғин улашиши ойдинлашмоқда.

Мазкур ёғин суви водий шимоли ва жануби ғарбида экилган буғдой унуви, унинг қишловга кириши учун ноябрда истеъмол қиладиган 24 % гача суғориш суви эквивалентига тенг.

#Бугдой

@uzb_meteo
Кеча Япониянинг Токио шаҳрида ноябрь ойи учун 150 йил ичида кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат қайд этилди.

@uzb_meteo
Навоий, Самарқанд, Жиззах вилояти баъзи туманларида чақмоқ-момақалдироқли жараёнлар кузатилмоқда.

Баҳорий ёмғирлар ёғиб ўтмоқда.

Бухоро МРЛ

@uzb_meteo
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Нукус ва Навоийда ёмғир. 💧💦

Республика марказий ва жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати +15 ÷ +16°C илиқ кузатилмоқда.

Айни дақиқаларда марказий вилоятларда чақмоқ ҳодисалари фаоллашган.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Чақмоқ ҳодисалари кузатилган ҳудудлар (яшил белгилар).

Кун ҳисобидан минтақада соат 06.00 гача жами 337 та чақмоқ чақди.

Чақмоқ-момақалдироқ ҳодисалари давом этмоқда. Жараёнлар ҳаракатланиш йўналиш тамоили шимол, шимоли-шарқ ва шарққа томон йўналишга эга.

@uzb_meteo
Эрта тонг соат 08.00 га қадар Навоий вилояти жанубий ҳудуди Карманада 4 мм лик жала ёғин ёғиб ўтган.

Навоий Гидромет

@uzb_meteo
10.45

Пойтахтга ҳам нам ҳаво оқимлари таъсир этиб, аста ёмғир улашмоқда.

Яқин дақиқалар ичида пойтахтда 'яхшигина' жала ёғин бор.

Тошкент МРЛ

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёнинг Нишон туманида заводлардан бирида ёғаётган жала ёғин.

Видео кузатувчилар томонидан жўнатилди.

@uzb_meteo
Кун бошидан буён республикада 1500 га яқин чақмоқ кузатилди.

Картада сариқ рангли белгилар сўнги соатларда фаоллашган чақмоқ ҳодисалари локацияси.

Навоий шимоли, Сaмарқанд ва Қашқадарё вилояти кўплаб туманларида мазкур ҳодиса ўта фаол кузатилмоқда.

Тошкент вилоятидаги ёғинлар ҳозирча (тоғли ҳудудлардан ташқари) чақмоқ-момақалдироқсиз кечяпти.

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮНЕСКОнинг маданий меърос объектлар рўйхатига кирувчи Шаҳрисабзда ёмғирли куз манзаралари.

Умид Нормуратов лавҳаси.

@uzb_meteo