Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.88K photos
2.72K videos
40 files
8.6K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
4 декабрь куни электр станцияларида умумий 224 млн кВт/с қувватда ток ишлаб чиқилган.

Мазкур кўрсаткич 26 ноябрь кунидаги кўрсаткичдан 6 млн кВт/с кам дегани. 26 ноябрь куни ҳаволар анча илиқ бўлганда энерготизим 230 млн кВт/с қувватда ток ишлаб чиқа олган. Бу статистика тушунарли, газ босимининг пасайиб кетиши иссиқлик электр станцияларида электр ишлаб чиқаришни камайтирган.

Вазирлик ҳисоботида кеча аҳолига табиий газ етказиб бериш кўрсаткичлари ҳам бироз камайганини кўриш мумкин. 154,9 млн куб метр. 3 декабрь кунги кўрсаткич 156,4 млн куб метр эди.

Энергетика тизимининг истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериши ҳам бир кун олдингига нисбатан тенг икки баробарга камайиб кетган (2 минг метр кубдан 0,9 минг метр кубга).

@uzb_meteo
5 декабрь куннинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг сунъий йўлдошдан кўриниши.🛰

Сунъий йўлдош тасвирига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилояти, Навоий вилоятининг катта қисмида қор қоплами мавжуд эмас.

Республиканинг бошқа вилоятларида эса нам ҳаво оқимидан ёғган қор жойларда қор қопламини ҳосил қилган (оқ рангда). Ёки булутлардан қор ёғаётгани акс этган тасвир узатилган.

NASA.

@uzb_meteo
Тошкент. 5.12.2022 й.

Фотограф: Нурманова Мадина.

@uzb_meteo
🕔 05:00

Барча вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати нол даражадан паст.

Шимолда -17 даражагача совуқ...

Гулистон ва Нурафшонда туман

@uzb_meteo
Forwarded from Uzb_Meteo
Қор парчалари.❄️

Табиатда ҳеч бир қор парчаси шакл жиҳатдан бир-бирини ҳеч қачон такрорламаган.

Фотограф: Алексей Клятов.

@uzb_meteo
Бугун кундузи республика бўйлаб ҳаво ҳарорати нол даражадан паст кутилади.

Куннинг биринчи ярмида Фарғона водий вилоятлари баъзи туманларида "бироз" қор ёғиб ўтади. Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Эрталаб жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак ҳодисалари кутилади.

Ҳаво ҳарорати шимолда -5 -10 даража, бошқа вилоятларда -0 -5 даража совуқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
5 декабрь тонгида Ўзбекистонда энг паст ҳаво ҳарорати қарийиб -24 даража совуқни ташкил этган.

@uzb_meteo
Келаётган ҳафта бошларига қадар совуқлар давом этади.

7-8 декабрь кунлари Фарғона водий вилоятларида ва тоғларда вақти-вақти билан қор ёғади. Водий вилояти аҳолиси ҳаттоки мазкур кунлари қор бўрон ҳодисаларига ҳам гувоҳ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа қисмларида келаётган беш кунликда ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

11 декабрь кунига қадар республика ҳудудларида ғайритабиий совуқлик сақланади. Ўзгидромет прогнозларида 9 декабрдан бошлаб республиканинг жуда катта қисмида тунлари ҳаво ҳарорати -10 даража, шимолда -20 даражагача пасайиш кутилмалари келтирилмоқда.

Жойларга туман тушади. Йўлларда музламалар кутилади. Кундуз кунларидаги ҳаво ҳарорати ҳам максимал нол даража атрофида, шимол ва тоғларда нол даражадан ҳам анча паст бўлиши таъминланади.

Мазкур ғайритабиий совуқлик тўлқин кутилмаларидан келиб чиқиб, барча тармоқлар ўз йўналишида келаётган 5-6 кунликда совуқнинг салбий оқибатларини камайтитириш мақсадида пухта режалар ишлаб чиқиши ва уни амалда қўллаши тавсия этилади.

@uzb_meteo
Нукусда 6 декабрь куни учун рекорд қийматдаги совуқлик қайд этилишига 0,8 даража ҳарорат етмади.

Республикада кузатилаётган совуқлик шимолий ҳудудларда ғайритабиий совуқликни тақдим этмоқда.

Масалан кеча, Нукусда ўртача суткалик ҳарорат -14 даража совуқ бўлиб, мазкур кўрсаткич ушбу кун учун хос иқлимий меъёрдан 11 даража паст демакдир.

Нукусда эрта тонг ҳарорат -17,8 даражага пасайди. Нукус кузатув тарихида 6 декабрь куни учун энг паст ҳарорат 1944 йилда кузатилган, ўшанда термометр устунчаси -18,5 даража совуқни кўрсатган.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Қорақалпоғистон Республикасида совуқ антициклон таъсирида совуқлик тўлқини жойларда ернинг чуқур музлашига олиб келяпти.

Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотига кўра, 6 декабрь ҳолатига Чимбойда тупроқ 35 смга, Нукусда 24 смгача бўлган қатламда чуқур музлаган.

Тупроқнинг бу каби чуқур музлаши, ер остида қишлаётган турли зараркунанда ғумбаклари нобуд бўлишига олиб келади.

@uzb_meteo
01:45

Тошкент вилояти осмонида нам ҳаво оқимлари ривожланган.

Оқимлардан жойда "ҳўл" қор ёғмоқда.

Хусусан, пойтахтда паға-паға қор ёғиши кузатилмоқда.

Тошкент МРЛ

@uzb_meteo
“Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин” — бош вазир ўринбосари

Kun.uz ёзмоқда: Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энерготаъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.

@uzb_meteo