UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.2K photos
1.12K videos
34 files
1.63K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотида Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини сайловда қозонилган ишончли ғалаба билан дилдан қутлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарини куни кеча мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 11 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 555,59 so‘m (-14,50);

1 Евро – 12 664,93 so‘m (+75,52);

1 Россия рубли – 126,12 so‘m (-0,40).

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган ушбу ташкилот бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон бадиий гимнастикачилари илк бор жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилишди

Руминияда бўлиб ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Беллашувлар якунида Анастасия Саранцева ҳалқа, Мишель Нестерова тасмадаги машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Қайд этиш жоиз, бу бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари тарихида ўзбекистонлик спортчиларнинг биринчи бор совриндорлар қаторидан жой олиши бўлди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган ШҲТ бош котиби Чжан Минни қабул қилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ташкил этилади

“Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–216-сон, 07.07.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни жорий қилиш, инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари янги ташкил этиладиган агрокластерлар, кооперативлар ва соҳадаги бошқа йирик корхоналар фаолиятини ташкил этишда лицензия ва рухсат этиш тартиб-таомиллари шартларидан бири этиб белгиланади;

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасида илмий лойиҳалар ва диссертациялар мавзуларини шакллантириш ҳамда уларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш тизими жорий қилинади.

“Агробанк” АТБнинг агромарказлари ва фермерлар мактаблари, Савдо-саноат палатаси тизимидаги саноат парклари ва инкубацион марказлар, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, ўсимликлар ва ветеринария клиникалари томонидан кўрсатилаётган хизматларни қамраб олган ҳолда агрохизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузурида Буюк Британия таълим тизими асосида ихтисослашган Халқаро мактаб ташкил этилади.

Халқаро мактаб юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил нодавлат умумтаълим муассасаси ҳисобланади.

Халқаро мактабга ўқувчилар 2023/2024 ўқув йилидан
1-синфдан ҳамда 5-синфдан қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан қуйидагилар ташкил этилади:

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали негизида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти;

идоралараро Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (Centre Of Excellence);

ушбу марказда биотадқиқотлар ва технологиялар бўйича замонавий лабораториялар мажмуаси;

қишлоқ хўжалиги экинларининг бирлашган Генбанки;

Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Вице-президент Ўзбекистон раҳбарини сайловдаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, БАА Президенти шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг табриги ва энг эзгу тилакларини ҳам етказди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Эргашев Сардорбек Кадирович– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Адлия катта маслаҳатчиси Ибатов Бахтиёр Кенжаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида масъул лавозимга тайинланди

Б.Ибатов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппаратида масъул лавозимда фаолият юритган.

Каналга уланиш:
 @uzauz
Назаров Хуршид Арипович Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Х. Назаров тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Данияров Сайлаубай Сапарбай ўғли Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

С.Данияров тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 
@uzauz