UzA | Tezkor xabarlar
28.2K subscribers
11.2K photos
1.27K videos
35 files
1.8K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар  ва ёрдамлар кўрсатилади

кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳантга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;

оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;

руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;

эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига қуйидаги ташкилотлар босқичма-босқич ўтказилади

Жумладан:

2023 йил 15 июндан бошлаб:

Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;

ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун “Мурувват”  ва “Саховат” интернат-уйлари;

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

2024 йил 1 январдан бошлаб:

болалар уйлари; болалар меҳрибонлик уйлари; вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари;

2024 йил 1 августдан бошлаб:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари;

2025 йил 1 январдан бошлаб:

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;

Ижтимоий суғурта жамғармаси.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

БААнинг «Masdar» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида «Goldwind» компаниясининг биринчи 4,7 МВтли турбинаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади. 

Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

3-июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 4 –июн куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади:

Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;

Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;

Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;

Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;

Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Каналга уланиш:
@uzauz
Тайинлов: Вақф фонди раҳбарига ўринбосар тайинланди

Фонд бошқаруви раҳбарининг 2023 йил 2 июндаги буйруғига асосан, Абдуллаев Исахон Неъматуллаевич “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

И.Абдуллаев 1999-2005 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар ва фатво бўлими ходими, 2005-2008 йилларда ЎМИ махсус жамғармаси раиси, 2008-2018 йилларда ЎМИ ҳузуридаги "Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш" хайрия жамғармаси ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.

Аллоҳ таоло халқимиз учун манфаатли ва хайрли қилсин!

Каналга уланиш: 
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Чўлпонотада Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан музокара ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи етакчилари учрашувида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Айрим ҳудудларга “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади

“Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–171-сон, 31.05.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тузилмасида Ситуацион марказ ташкил этилди.

2023 йил 1 июлгача “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва ободонлаштириш бошқармаларига тегишли қаттиқ маиший чиқинди полигонлари Вазирлик тасарруфига ўтказилади.

2025 йил 1 январгача тиббиёт муассасалари, ветеринария ва фармацевтика соҳаси ташкилотларининг чиқиндилари бўйича қуйидаги тартиб босқичма-босқич жорий этилади:

чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш соҳа ташкилотлари томонидан;
ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ва утилизация қилиш санитар тозалаш корхоналари томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилади.

2023 йил 1 июлдан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун вужудга келган қарздорликни мажбурий тартибда ундириш учун судга даъво аризалари санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан киритилади.

2024 йил 1 январдан Бўстонлиқ ва Зомин туманларидаги туристик-рекреацион зоналарда экологик тоза ҳудуд режими татбиқ этилади.

Вазирлик давлат органлари ва ташкилотларида қоғоздан фойдаланишни кескин камайтириш, айрим йўналишларда фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоздан тўлиқ воз кечиш бўйича назорат ўрнатишга масъул этиб белгиланди.

2024 йил 1 мартдан экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларига “экомаҳалла”, “экоқишлоқ” ва “экоовул” мақоми берилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида  рақамли TIR дастури бўйича дастлабки  халқаро ташувларга старт берилди

Эндиликда қоғоз чекловларидан ҳоли бўлган мазкур тизим божхона чегарасидан юк ташиш чоғида икки давлат ўртасидаги расмийлаштирув жараёнини аниқ ва қисқа вақт оралиғида амалга ошириш имконини беради.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан ташриф билан Анқара шаҳрига келди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

“Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–82-сон, 01.06.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра,  Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳудудларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

Қуйидагилар Агентлик тузилмасига ўтказилади:

2024 йил 1 январдан:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан болалар уйлари;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари.

2024 йил 1 августдан:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар
ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари.

2023 йил 1 июлдан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ходимлар гуруҳлари ташкил этилади.

2023 йил 15 августгача аҳолини ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурлари бўйича, шу жумладан уларнинг мобил алоқа воситаларига маълумот юбориш орқали хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.

2024 йил 1 январгача:

давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонлари;

ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 октябргача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими ишга туширилади.

2023 йил 1 октябрдан:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Агентлик тасарруфига ўтказилади;

аҳолига кўрсатиладиган барча турдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар, шу жумладан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдамлар бўйича аризалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

2024 йил 1 январдан “Меҳр дафтари”, “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва кўмаклар қамраб олинади.

Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирлари ўтказилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz