Пахта теримчиларига аввалдан 500 минг сўм берилади
– Кўнгилли равишда пахта термоқчи бўлганларга аввалдан 500 минг сўм берилади. Бунинг учун улар билан шартнома тузилиши керак. Бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ҳар 100 теримчига бир ҳамшира бириктирилади, – деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида.
➡️ @uzauz

Раҳматуллаев Хуршид Ҳотамжонович “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
➡️ @uzauz
➡️ @uzauz
Тест топшириқларини расмга олганлар учун натижа эълон қилинмайди
АОКАда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда айтилишича, 2 ва 3 сентябрь кунлари ўтказилган тест синови жараёнларида тест топшириқларининг расмга олинганлиги ва интернет нашрларида эълон қилинганлик ҳолатлари бўйича текширув ўтказилди. Бунда саволлар китобини рақами асосида кимлиги аниқланади, натижа чиқарилмайди ва ўша абитуриент синовдан четлаштирилди, деб ҳисобланади.
«Агар ижтимоий тармоқларда тарқалган саволлар китобининг расмларида махсус рақам кўрилмаётган бўлса ҳам, биз саволлар кетма-кетлигига қараб, ушбу саволлар китоби қайси абитуриентга тушганлигини аниқлай оламиз ва ўша абитуриентни тест синовларидан четлатамиз», - деди ДТМ раиси ўринбосари Сардор Ражабов.

АОКАда Давлат тест маркази мутахассислари иштирокида матбуот анжуманида ижтимоий тармоқларда гуруҳ назоратчиси парта тагига нимадир қўйиб кетгани акс этган видео юзасидан ҳам маълумот берилди.
Мутахассислариннг айтишича, мазкур ҳолат ИИВ томонидан текширилди. Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик ҳолати мавжуд эмас. Мазкур ҳолатни учта камерадан олинган видеоси таҳлил қилинган. Гуруҳ назоратчиси парта тагига телефон ёки шу каби бирор қурилма эмас, балки тиббий ниқобни қўйган.
Айни вақтгача, абитуриентларга саволлар китоби ва титул варақасини адаштириб тарқатган битта назоратчи тест жараёнларидан четлаштирилган.

24 сентябргача абитуриентларнинг ўқишга кирган-кирмагани аниқ бўлади
АОКАда Давлат тест маркази мутахассислари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
– Республика бўйлаб 13 сентябрда ҳамма имтиҳонлар тугатилиши режаланган, – деди ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов. – Айрим ҳудудларда барвақтроқ тугайди. Масалан, Фарғонада 11 сентябрь куни 1-сменада тест синови тугатилади.
Аммо ҳарорати кўтарилган абитуриентлар учун об-ҳаво яхши бўлиб турса, тахминан 17 сентябрь куни тест ўтказилади. Шундан сўнг ҳисобланганда бир ҳафта муддатда абитуриентларнинг ўқишга кирган-кирмагани ҳақидаги маълумотлар эълон қилинади.

Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди
7 сентябрдан 329 та мактаб фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор Санитария-эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Янги 2020/2021 ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.
Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўрган.

Кадастр қўмитаси агентликка айлантирилди ва Солиқ қўмитаси таркибига ўтказилди
“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.
Унга кўра:
👉 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари
ва экинларини мониторинг қилиш ва шу каби вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди;
👉 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди;
👉 2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради;
👉 2021 йил 1 январдан бошлаб:
ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига киритилади;
онлайн геопортал Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинади;
ер баланси ва унинг ҳисоботи, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;
тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.

“АрМИ-2020”: Ўзбекистон ҳарбийлари 3-ўринни қўлга киритди
Жорий йил 23 августдан 5 сентябргача 32 мамлакатнинг 160 дан зиёд ҳарбийлар жамоаси иштирок этган “АрМИ-2020” VI халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур мусобақада Ўзбекистон жамоаси 5-ўринни қўлга киритганди.

Ўқишни кўчирмоқчи бўлган талаба имтиҳонни фақат Ўзбекистонда топшира олади
Бу ҳақда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилишича, чет элдаги ОТМда ўқиётган талабалар хорижда туриб имтиҳон топшириши мумкин эмас. Жорий йил 5-6 сентябрь кунларида илк имтиҳонлар ўтказилди. Шу кунларда тестдан ўтмаган талабгорлар учун 7 сентябрда имтиҳон ташкиллаштирилди. Кейингиси октябр ойининг бошида бўлади.
Бу имтиҳонда қатнашиш учун талаба албатта Ўзбекистонда бўлиши шарт.

Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарори қабул қилинди
«Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл, ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида» Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилди.
Ўзгартирилган чегаралар ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 4 419,6 гектардан иборат бўлган Янгиҳаёт тумани ташкил этилди.
Қарор Сенатга юборилди.

Пахта терими мавсумида Касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч телефони” туну кун ишлайди
Касаба уюшмалари федерациясининг Юридик клиникаси негизида жорий этилган қайта алоқа механизми доирасида Call-Center ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1092 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Пахта йиғим-терими мавсумида “Ишонч телефонлари” туну кун мурожаатларни қабул қилади. Шунингдек, “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш механизми яратилган.
Агар меҳнат ҳуқуқингиз поймол этилса, қуйидаги манзиллар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Ишонч телефони: 1092
Электрон почта: [email protected], [email protected]
Телеграм бот: @kasaba_bot

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган. Ушбу маълумотни вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати ЎзАга тасдиқлади.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 март куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этгани хабар қилинганди.
ЎзА жамоаси марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Пахта йиғим-теримига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
👉 қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун биринчи теримда - 1 000 сўмдан, иккинчи теримда - 1 400 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади;
👉 пахта териш машиналари билан териб олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 920 000 сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлаш;
👉 пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига юқорида тавсия этилаётган нархлардан кам бўлмаган ҳолда мустақил нарх белгилаш ҳуқуқи берилди;
👉 пахта хомашёси учун меҳнат ва хизмат ҳақи ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш тавсия этилди;
👉 ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари билан мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади ҳамда терим отрядлари раҳбарларига пахта хомашёси йиғим-терими якунига қадар 2 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Шунингдек, ушбу харажатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
👉 пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларига пахта хомашёсини териб олиш учун йиллик 16 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида уч ой муддатда қайтариш шарти билан “Агробанк” АТБ депозитига 1,3 триллион сўмгача маблағлар жойлаштирилади;
👉 Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида пахта йиғим- терим мавсумида жалб қилинадиган пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмат баҳосининг 30 фоизи Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилади;
👉 пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинадиган юқори унумли пахта териш техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;
👉 Қуйидаги туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига давлат бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланади:
➖ Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманлари;
➖ Қорақалпоғистоннинг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари;
➖ Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманлари;
➖ Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманлари.
👉 Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларини пахта хомашёси йиғим- теримига жалб қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бунга чек қўйиш юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилди.

Андижон вилояти Асака тумани ҳокими лавозимига Алиханов Мансурбек Мамасидиқович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар М.Алиханов Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими лавозимига Султонов Сарварбек Тўлқинбек ўғли тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тайинловга қадар С.Султонов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

“Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар рўйхати тасдиқланди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№543, 08.09.2020 й.) билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари ўз эгаларига жойларда тантанали вазиятда топширилишини ташкил этади.
“Фонон” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан тасдиқланган намуналар асосида жами 26 минг дона “Меҳр-саховат” кўкрак нишони, уларнинг гувоҳномалари ва ғилофлари тайёрланди.

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Ахмадалиев Зохиджон Зокиржонович тайинланди.
Тайинловга қадар З.Ахмадалиев Андижон вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” 14 сентябрь куни топширилади
Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ЎзАга маълум қилди.
Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.
1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.
Шунингдек, вазирликнинг ЎзАга маълум қилишича, “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-синф ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 сентябрдаги фармонига мувофиқ Aбдураҳим Aбдурасулович Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Полковник Абдураҳим Мўминов бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Очилов Хуршид Абдурашидович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Х.Очилов тайинловга қадар вилоят ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.