UzA | Tezkor xabarlar
27.7K subscribers
11.8K photos
1.36K videos
47 files
1.96K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Олий Мажлисда айрим моддаларни қайта кўриб чиқиш зарурати туфайли эртагача танаффус эълон қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқишди.

Мажлис 10 март куни соат 10:00да ўз ишини давом эттиради.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️МИБ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Ориф Раупович Бозоров Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, О.Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

***
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Ахрорбек Анварович Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар, у Бюронинг Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қиличбозларимиз қитъа чемпионатида 16 та медалли бўлди, шундан 9 таси олтин!

Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтган қитъа чемпионатида мамлакатимиз спортчилари умумий ҳисобда 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Шундан ўсмирлар терма жамоамиз 3 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоада Жанубий Корея жамоасидан кейин иккинчи, ёшларимиз эса 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан 38 та давлат орасида 1 ўринни эгаллади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ: Катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг
ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тезкор тадбирларда катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланди.

▪️Давлат чегарасининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 14 кг 512 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

▪️“Наманган—Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган автомашинада Фарғона вилоятида туғилган фуқарога тегишли қўл сумкаси ичида 50 гр. “героин” моддаси, 672 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини 1800 АҚШ долларига сотиб олган, бухоролик шахс ҳам Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида ушланди.

Мазкур шахслар талабалар ҳисобланиб, улар пойтахтда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Аралаш сайлов тизимига оид таклиф тақдири нима бўлди?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳасини моддама-модда кўриб чиқиш давомида 92-модданинг муҳокамасида ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов давлат раҳбари томонидан таклиф қилинган аралаш сайлов тизимини Конституцияда мустаҳкамлаш таклифини билдирган эди.

Аралаш сайлов тизимига мувофиқ, парламент қуйи палатаси депутатлари мажоритар ва пропорционал тизим орқали сайланади. Яъни, Қонунчилик палатасига сайланадиган 75 депутат мажоритар тизим орқали, 75 нафари эса пропорционал усулда сайланади. Бунда овоз берувчилар аниқ шахсларга эмас, партияга овоз беради. Партия эгаллаган ўринларига ўзи кадрларни танлаши мумкин бўлади.

Айни пайтда давом этаётган муҳокамаларда депутатлар ушбу таклиф ҳақида тўхталар экан, Конституцияда сайловга оид нормани умумий қолдиришга келишилди. Аралаш сайлов тизимини сайлов қонунчилигида акс эттирса бўлади, деган тўхтамга келинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель, якшанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ушбу олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Пойтахт кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

11 март соат 10:00 дан 12 март соат 16:00 гача:

Афросиёб–Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

12 март соат 06:00 дан соат 14:00 гача:

— Афросиёб–И.Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ш.Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
— Ш.Рашидов–Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан И.Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
— И.Каримов–Ш.Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
— Афросиёб–Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
— Шаҳрисабз–Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан А.Темур шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
— Ойбек– Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
— Нукус–Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Истиқбол кўчаси чорраҳагача;
— А.Қодирий–Истиқбол кўчаси чорраҳасидан Абай кўчаси чорраҳасигача.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистоннинг ҳамма жойида март ойидан бошлаб 5G технологияси жорий этилади

«Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажоновнинг маълум қилишича, жорий йилнинг март ойидан бошлаб, мобиль интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Исламджан Джасурович Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Иброҳим Абдураҳмоновга UNESCO’нинг халқаро мукофоти топширилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов UNESCO нинг табиий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар бўйича халқаро мукофотига сазовор бўлди.

Маълум бўлишича, Экваториал Гвинеянинг Джиблохо шаҳрида мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтган. Унда вазир Иброҳим Абдураҳмоновга халқаро мукофот топширилган. Мукофот миқдори 350 минг долларни ташкил қилади. Бу сумма тўрт ғолиб орасида тенг бўлинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️"Uzbekistan Airways"га янги раҳбар тайинланди

Худайкулов Шухрат Шавкатович
“Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у компания бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2021 йил февраль ойидан буён "Uzbekistan Airways" бошқаруви раиси лавозимини транспорт вазири Илҳом Маҳкамов эгаллаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бош вазирга матбуот котиб тайинланди

Бекзод Абдуқаюмович Шукуров
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашмоқда

Каналга уланиш:
@uzauz
ДХХ: Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тадбирлар ўтказилди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Сурхондарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Денов шаҳрида яшовчи, 1980 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилди.
Натижада автомашина салонида 999 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур шахс муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун жазо муддатини ўтаган бўлсада, хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
 
Бошқа бир ҳолатда эса 1968 й.т. Қирғиз Республикаси фуқароси 395 гр. “гашиш” моддасини контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келиб, Олтинкўл туманида яшовчи, 1986 й.т. аёл билан биргаликда уни сотишни режалаштиришади.
ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар 186 гр. “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 й.т., муқаддам судланган шахсга 1600 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 600 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди. Шунингдек, аёлнинг уйидан наркотик модданинг қолган 209 гр. қисми ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
 
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда пойтахт ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи 3 нафар шахс ушланиб, улардан 19340 дона “Зардекс” дори воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб келинган.
 
Бундан ташқари, Қибрай туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахс бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, шаҳар ИИББ Йўл-патруль хизмати ҳамда Миллий Гвардия ходимлари томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашина салонида Қирғиз Республикасидан келтирилган 1666 дона “Регапен” ва 134 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
 
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-91, 11.03.2023 йил) билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, Энергетика вазирлигининг:

“ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳудудида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт);

“China Gezhouba Group Investment Company Co.,Ltd” (Хитой Халқ Республикаси) компанияси иштирокида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида қуввати 700 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасининг биринчи босқичи қувватларини (100 МВт) жорий йил якунига қадар ишга тушириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-91, 11.03.2023 йил) билан, Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, Энергетика вазирлигининг: “ACWA Power” (Саудия…
⚡️ 5 та 110 кВ кучланишли подстанция қурилади

Президентнинг “Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан:

Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, “Навоий КМК” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖнинг таклифларига асосан 2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган 35–110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди.

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қурилади;

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанцияни реконструкция қилиш орқали уларнинг ўтказиш қувватини 179 МВАга оширилади;

жисмонан эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

Каналга уланиш:
@uzauz