UzA | Tezkor xabarlar
30K subscribers
10.6K photos
1.16K videos
35 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 8 та ҳужжат тасдиқланди

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️​​Мудофаа вазирлиги Тошкентда ҳарбий дала ошхоналарини ташкил этди

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.

Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган жойлар:

Мирзо Улуғбек тумани — «Алишеробод» ва «Олимлар меҳалласи» (90-074-63-66, 91-773-02-42);
Миробод тумани — «Биродарлик» ва «Парвона» маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);
Яккасарой тумани — «Бобур» ва «Бошлиқ» маҳаллалари (99-817-79-56, 99-837-79-56);
Олмазор тумани — «Қуёш» ва «Шодиёна» маҳаллалари (97-759-91-77, 97-749-92-46);
Янгиҳаёт тумани — «Навқирон» маҳалласи (77-019-22-19);
Учтепа тумани — «Кўҳна чўпонота» ва «Ватан» маҳаллалари (00-244-42-29, 88-244-42-29);
Чилонзор тумани — «Шараф» маҳалласи (97-484-92-73);
Яшнобод тумани — «Жарбоши» ва «Широнобол» маҳаллалари (99-494-95-14, 97-034-00-52);
Юнусобод тумани — «Отчопар I» ва «Посира» маҳаллалари (97-463-08-75);
Шайхонтоҳур тумани — «Янги Белтепа» маҳалласи (97-345-09-82);
Сергели тумани — «Хонобод» ва «Садоқат» маҳаллари (99-052-66-83, 99-324-73-06).

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Жиззах вилоятидаги мактабларда қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Каналга уланиш:

@uzauz
⚡️⚡️Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларида дарслар 18 январь кунидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 18 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -23,40 сўм тушди — 11 318,74 сўм;

1 Евро курси -30,98 сўм тушди — 12 242,35 сўм;

1 Россия рубли -0,84 сўм тушди — 164,94 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига борди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон етакчиси Сингапурнинг йирик компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Расмий хабар: «UzAuto Motors» компанияси бугун, 17 январдан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиллар етказиб беришни қайта тиклади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️РАСМАН: «UzAuto Motors» амалдаги шартномалар учун автомобиль нархларини туширди

«UzAuto Motors» компанияси 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан автомобиль нархи пасайишини эълон қилди.

Компаниянинг қўшимча қилишича, автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча таътил кунлари 2023 йилнинг 23 январь кунига қадар узайтирилди.

Вилоятдаги МТТларида ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️АҚШ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига 225 дона махсус ускуна совға қилди

17 ноябрь куни АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 225 дона «FLIR» термал монокуляр ускуналарини топширди.

Ушбу кузатув ускуналари ёруғлик паст бўлган ва ноқулай об-ҳаво шароитида чегарани ноқонуний кесиб ўтишни аниқлаш қобилиятини оширади.

«Бу лойиҳа орқали АҚШ хавфсиз ва суверен Ўзбекистонга бўлган садоқатини яна бир бор намойиш этди», — дейилади Қўшма Штатларнинг мамлакатимиздаги элчихонаси хабарида.

Каналга уланиш:
@uzauz