UzA | Tezkor xabarlar
30K subscribers
10.5K photos
1.15K videos
34 files
1.65K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг амалий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув Қозоғистон томонининг таклифига биноан Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудидаги Сариағаш шаҳрида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув ҳар доимгидек очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Қувадаги бетон тўсиқлар олиб ташланди

Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува–Асака, Шаҳрихон–Қува, Марҳамат-Қува йўли бугундан бошлаб очилди.

Карантин даврида бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бу йўллар чекловлар юмшатилган бўлсада, очилмай келаётган эди. Ортиқча оворагарчиликлар аҳолининг эътирозларга сабаб бўлаётганди. Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур мавзу кўтарилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан йўллар таъмирланаётганлиги билдирилган.

Бугундан бошлаб фуқаролар ушбу йўлдан ҳеч бир чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият бўйича Ўзбекистон ўз расмий муносабатини билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикаси муносабатларидаги кескинликнинг ошиши Ўзбекистон Республикасида жиддий ташвиш уйғотаётганлиги маълум қилинган.

«Ўзаро қарама-қаршилик чоғида ҳарбий кучнинг ишлатилиши икки томондан ҳам кўплаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислик қилаётган давлат сифатида МДҲ ҳудудида дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, баҳсли масалаларни халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий мос равишда тинч йўл билан ҳал қилинишининг муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Озарбайжон Республикаси ва Aрманистон Республикасини ҳарбий ҳаракатларни тезда тўхтатишга ҳамда можарони суверенитет ва ҳудудий яхлитлик тамойилларига риоя қилган ҳолда тинч йўл билан бартараф этиш мақсадида дипломатик музокараларни бошлашга чақирамиз», - дейилади Ўзбекистон баёнотида.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, Хусан Нуруллаевич Исаев Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Х.Исаев “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ўринбосари, UZINFOCOM маркази директори лавозимларида ишлаган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳар икки йилда бир маротаба Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали ташкил этилади

“Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Президент қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра:

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали ҳамда халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказилади.

Масъул ташкилотлар фестивални ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказиш чораларини кўради;

Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

“Лазги” рақс танлови 3 та номинация (“Энг яхши яккахон рақс ижросичи”, “Энг яхши рақс жамоаси” ва “Энг яхши саҳналаштирилган рақс”) бўйича баҳоланади.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

“Гран-При”7 000 АҚШ доллари;

Ҳар бир номинация бўйича:

1-ўрин – 5 000 АҚШ доллари;
2-ўрин – 3 000 АҚШ доллари;
3-ўрин – 2 000 АҚШ доллари.

Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
А.Арипов: Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас

Бугун, 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди. Бу ҳақда Душанбедан ЎзА мухбири хабар қилмоқда.

Дастлаб ҳукумат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Шундан сўнг икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар давом эттирилди. Унда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажми сўнгги уч йилда 2,4 баробардан ошди. Пандемияга қарамай ўзаро товар айланма ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ортиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

– Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас, – деди А.Арипов. – Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларгача етказишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Чунки, фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.

Учрашув якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланди.

Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Айни дақиқаларда Халқаро конгресс марказида 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Унда давлатимиз раҳбари сўзга чиқиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади. Табрикда миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган заҳматкаш ва олийжаноб устозларимизга чин дилдан миннатдорлик билдирилди. Жамиятимизда устозларга бўлган ҳурмат, уларнинг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш борасидаги ишларнинг пировард мақсади, юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, тараққиётимиз учун зарур интеллектуал авлодни тарбиялашга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Тантанали тадбир видеоалоқа шаклида ташкил этилган бўлиб, унда республикамизнинг барча ҳудудларидан ўқитувчи ва мураббийлар, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.

Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Дональд Трамп коронавирусга чалинди

Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания коронавирусга чалинибди. Бу ҳақда АҚШ президентининг ўзи “Twitter”даги саҳифасида ёзган. Маълум қилинишича, Дональд ва Мелания Трамплардан инфекция борлигини аниқлаш мақсадида олинган тест мусбат натижа берган.

«Биз зудлик билан карантин тартибини сақлаш ва даволанишга киришамиз. Касалликни биргаликда енгиб ўтамиз!» — дея ёзади у.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Нукусда опера мактаб-интернати ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№595, 30.09.2020й) асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади.

Мактаб-интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилади.

Мактаб-интернат Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5, 6 ва 7-синфларига, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса - 5-синфига 25 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига янги раис сайланди

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

Тадбирда иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Мурат Камалов номзодига ўз розилигини билдирди.

Яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига Мурат Камалов сайланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун устама тўланади

2020 йил 2 октябрдаги Президент қарорига биноан, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
10 йилдан 15 йилгача – 1;
15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
20 йилдан юқори – 1,5.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz