UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
10.1K photos
1.11K videos
34 files
1.62K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Вице-президент Ўзбекистон раҳбарини сайловдаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, БАА Президенти шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг табриги ва энг эзгу тилакларини ҳам етказди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Эргашев Сардорбек Кадирович– Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Адлия катта маслаҳатчиси Ибатов Бахтиёр Кенжаевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида масъул лавозимга тайинланди

Б.Ибатов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппаратида масъул лавозимда фаолият юритган.

Каналга уланиш:
 @uzauz
Назаров Хуршид Арипович Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Х. Назаров тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Данияров Сайлаубай Сапарбай ўғли Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

С.Данияров тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Баёнотда айтилишича, элчихона “Ўзбекистон фуқароларининг сайловдаги иштирокини юқори баҳолайди ва сайлов участкаларида улар Президент Мирзиёевни қўллаб-қувватлаётганини қайд этади”.

“Президент Мирзиёев ўзининг янги мандатини қабул қилаётган бир пайтда, АҚШ унинг ислоҳот ва бошқарув дастурини амалга оширишда, жумладан, қонун устуворлиги, ҳокимият тармоқлари ўртасидаги ўзаро назорат ва мувозанатни таъминлаш, шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ёрдам беришга тайёр. Агар бу тамойилларга амал қилинса, улар вакиллик бошқарувининг асоси ҳисобланади.

Биз президент Мирзиёев ва Ўзбекистон ҳукумати билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, таълим, гуманитар ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга интиламиз”, — дейилади баёнотда.

Каналга уланиш:
@uzauz
Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ғолиб ўқувчилар 66 млн сўмдан, уларнинг ўқитувчилари эса 49,5 млн сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланади

Шу йилнинг 3-11 июль кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳрида 80 мамлакатдан жами 310 нафар ўқувчи иштирок этган 34-Халқаро биология олимпиадасида ўзбекистонлик 3 нафар ўқувчи бронза медалини қўлга киритди.

Ғолиб ўқувчилар Беҳруз Турсунов, Ғолибжон Шарифов, Муҳаммадиброҳим Эгамбердиевга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медаль) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади

Марказий сайлов комиссияси
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Гаянэ Умерова Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гаянэ Умерова Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимига тайинланди

2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сонли қарорга мувофиқ, у бир вақтнинг ўзида ЮНЕСКО бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Тайинловга қадар Умерова Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори ва Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси Бош котиби лавозимларида ишлаган.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 12 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 11 574,13 so‘m (+18,54);

1 Евро – 12 738,49 so‘m (+73,56);

1 Россия рубли – 127,95 so‘m (+1,83).

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Президент бир нечта туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди

Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл
шаҳарларида бу кўрсаткичлар пастлиги, инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди.

Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Йиғилишда инвестициялар жалб қилиш бўйича вазирлик ва тармоқ компаниялардаги аҳвол ҳам яхши эмаслиги қайд этилди.

Инвестиция олиб келиш у ёқда турсин, айрим раҳбарлар маблағи анча аввал келган лойиҳаларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани қаттиқ танқид қилинди.

Жумладан, “Сувтаъминот” томонидан Сирдарё, Гулистон, Сайхунобод туманлари ва Янгиер шаҳрида 2021 йилда 76 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзоланган. Ушбу лойиҳа доирасида ишлар бошланмагани оқибатида 250 минг аҳолининг ичимлик сувини яхшилаш ишлари икки йилга кечикмоқда.

Ёки, “Иссиқлик электр станциялари” 2019 йилда бошланган “Талимаржон” электр станциясида қўшимча 900 Мегаваттли буғ-газ қурилмасини қуриш лойиҳаси доирасида 690 миллион доллардан бугунги кунгача бор йўғи 135 миллион доллари ёки фақат 20 фоизи ўзлаштирилган.

Сув хўжалигида
йил якунига қадар 16 та йирик насос станциясини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини камида 50 фоизга ошириш доирасида соҳага 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши керак. Лекин бу йўналишда биронта ўзгариш қилгани йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
⚡️Президент инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашлик қилган мутасаддиларни лавозимидан озод қилди

Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири  ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Йиғилишда инвестиция дастурларидаги 1,5 мингта лойиҳани тезлаштириш ва 12,1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

Жумладан, давлат инвестиция дастури доирасида 11,5 миллиард долларлик 272 та йирик лойиҳани муддатидан олдин фойдаланишга топшириш бўйича “лойиҳабай” иш ташкил этилади.

Бунда ҳар бир лойиҳага бириктирилган вазир, вазир ўринбосарлари, банк раҳбарлари масъул ва жавобгар бўлади. Умуман, ҳудудлардаги 89 та йирик лойиҳани муддатидан олдин ишга тушириш учун инфратузилма масаласи ҳал қилиб берилади.

Бу йил инфратузилмага бюджетдан 1,2 триллион сўм ажратилмоқда. Бу етарли эмаслиги қайд этилиб, инфратузилмага яна 100 миллион доллар йўналтиришга қарор қилинди.

Ҳудудларда 1 минг 200 та лойиҳа доирасида 4,6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштириш зарур. Бунда, лойиҳалар 3 та тоифага ажратилиб улар билан манзилли ишланади.

Тегишли ҳукумат комиссиясига вазир ва тармоқ раҳбарлари билан бирга ҳар бир лойиҳани ичига кириб, халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни жадаллаштириш топширилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Янги лойиҳалар ҳисобидан қўшимча 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу борада энг катта имкониятлардан бири олий даражадаги хорижий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ҳисобланади.

Жумладан, сўнгги икки йилда Саудия Арабистони, Франция, Венгрия, Сингапур, Миср, Германия, Хитой, Италия, Қатар ва бошқа давлатлар билан ўтказилган олий даражадаги учрашувларда жуда катта келишувларга эришилди.

Инвестиция жалб қилиш бўйича Венгрия, Покистон, Таиланд, Чехия ва Япония билан ҳамкорликда ижобий ўзгаришлар борлиги таъкидланди. Ушбу давлатлардан ўтган йили бор йўғи 40 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йилнинг ўзида бу кўрсаткич 450 миллион долларга кўпайди.

Лекин, Миср, Эрон, Испания, Ҳиндистон ва Бельгия давлатларидаги элчилар фаолиятида ҳали натижа кўринмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди. Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан шакллантирилган инвестиция лойиҳалари уларнинг салоҳияти ва имкониятларига мос эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Сўнгги икки ойда саноати паст ривожланган 60 та туманга консалтинг компаниялари жалб қилиниб, лойиҳа гуруҳлари билан бирга 6,5 миллиард долларлик 2 мингдан зиёд истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Мисол учун, Пахтачи туманида ўтган олти ойда бор-йўғи 5 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинган. Ваҳоланки, консалтинг компания икки ойда 165 миллион долларлик 40 дан зиёд лойиҳаларни туман ҳокимига тақдим қилди.

Барча ҳокимлар бир масалани эшитиб олсин. Токи ҳоким ҳар бир лойиҳани ичига кириб, ўзи инвестиция билан шуғулланмаса, аҳвол ўзгармайди”, - деди давлат раҳбари.

Инвестиция, ташқи савдо ва саноат вазирлигига йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда ҳамда тармоқларда 30 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди.

Бунинг учун барча туман ва шаҳарлардаги лойиҳа гуруҳлари консалтинг компаниялари билан бирга “изланиш – ишлаб чиқиш – амалга ошириш” тамойили асосида янги лойиҳаларни шакллантиради. Бу мақсадларга 15 миллион доллар йўналтирилади.

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни хорижий инвесторларга тақдимот қилиш учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда ҳудудий инвестиция форуми ўтказилади.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Президент инвестициялар соҳасида ишга солинмаган имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Ҳукумат комиссияси ҳудудларда бўлиб, иқтисодиётга катта туртки берадиган 97 та йирик саноат лойиҳасини шакллантирди. Бу лойиҳалар ер ва кредит масалаларини ҳал қилиш орқали 6,7 миллиард долларни ўзлаштириб, 27 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини беради.

Шу боис ушбу саноат корхоналарини тезроқ ишга тушириш учун Ҳукумат комиссиясининг ваколатлари кенгайтирилади.

Такрор айтаман. Агар бу ишларни ҳозирдан тўғри ташкил қилсак, иқтисодиётимизда кескин ўсиш бўлади, иш ўринлари ва аҳоли даромадлари кўпаяди”, деди давлатимиз раҳбари.

Айни пайтда вазирлар, ҳокимлар, тармоқ ва банк раҳбарлари элчилар ҳамда Ҳукумат комиссияси олдида турган вазифалар белгилаб берилмоқда, мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Баходир Ганжиевич Абдикаримов Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Миллий гвардия ва ички ишлар органлари экология соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқади

“Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-854, 11.07.2023 й ) Президент томонидан имзоланди.

Каналга уланиш: 
@uzauz
Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
 @uzauz