UzA | Tezkor xabarlar
28.7K subscribers
10.9K photos
1.23K videos
35 files
1.74K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
#ТАЙИНЛОВ

Хўжаобод ва Пахтаобод туманлари ҳокимлари тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткирбек Шукуров Хўжаобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди.

Андижон вилояти Марказий банкига раҳбарлик қилиб келган Элёрбек Усмонов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Туризм ва спорт вазирлиги иккига бўлинди. Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов, спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзоди маъқулланди

Бугун, 2022 йил 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Шунингдек, депутатлар томонидан спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
“Спутник” мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилади

"Йўлдош” (“Спутник”) мавзесидаги эскирган 2 қаватли 409 та ёғоч уй бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар-жойларга кўчириш дастури бошланади. Бунда улар учун келгуси беш йилда “Янги Дархон” маҳалласидаги 14 гектар ҳудудда янги кўп квартирали уйлар қурилади.

Авариявий ҳолатда бу уйлар. Ўрнига янги ва сифатли уй қурилса, тўғри тушунтирилса одамлар ўзи истайди кўчишни. Агар бирорта одам бу ота-бобомдан қолган уйим, бу уй музей мен учун, кўчмайман деса кўчирмаймиз — Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Самарқанд шаҳрининг собиқ ҳокими прокурор бўлди


Бугун, 18 февраль куни Бобурмирзо Облақулов Самарқанд шаҳар прокурори лавозимига тайинланди.

Бунгача Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Б.Облоқулов куни кеча ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган эди.

Маълумот ўрида, у 2019 йил май ойига қадар ҳам Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўқишга киритиб қўйиш эвазига икки кишидан 1500 доллар пора олган шахс ушланди

ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Термиз тумани бўлими ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз тумани бўлинмаси ходимлари томонидан коррупция билан боғлиқ тадбир ўтказилди.

Тадбирда Денов туманида яшовчи, ҳозирда С.Айний номидаги Тожикистон педагогика институтининг сиртқи таълим 2-босқичида таҳсил олувчи А. ушбу ўқув юртига Термиз шаҳрида яшовчи, фуқаро А.Ш.ни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари, унинг таниши, Термиз шаҳрида яшовчи, М.А.ни эса 1,1 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишини айтади.

А. айтилган пулларни Термиз шаҳридаги келишилган жойда олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

Суриштирув давомида маълум бўлишича, у олинган пулларни С.Айний номидаги Тожикистон педагогика институтида факультет декани лавозимида фаолият олиб борувчи М.У.га бериши лозимлигини, бунинг эвазига у А.га имтиҳонларда кўмаклашишни ваъда қилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
«Ўзбекистонда Европа даражасидаги футболчилар бисёр» — Элдор Шомуродов ўзбек футболи, Италиядаги ҳаёт ва энг катта мақсади ҳақида

«Рома» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Конференциялар лигаси плей-офф баҳслари арафасида УЕФА расмий сайтига интервью берди.

Оила

Футболчи бўлишимда оилам доим менга катта ёрдам бериб келган. Ҳар доим. Ютқазганимда ҳам қўллаб туришган. Қийин бўлганди, сабаби, уйдан кетганимда жуда ёш бола эдим. Уйимдагиларни соғинардим, лекин бошқачасига яхши футболчи бўла олмаслигимни тушунардим. Мен ўшанда яшаган Муборак шаҳри ёзда саҳродагидек иссиқ, қишда жуда совуқ бўларди. Бироқ академия ва мураббийлар яхши эди. Ёш футболчиларнинг ўсиши учун барча шароитлар яратилганди. Сабр қилдим ва ҳаракатда давом этдим.

Мураббийларнинг ишончи

«Машъал»да асосий жамоа ўйини бўлаётган пайтда биз тўп олиб бериб турардик. Мен ҳам тезроқ асосий жамоада ўйнагим келарди. Ўсишни, ушбу жамоа учун майдонга тушишни хоҳлардим. Катта футболда ўйнашни бошлаганимда тушундимки, яна ҳам кўпроқ куч билан ишлаб, бутунлай бошқа футбол атмосферасига кириб бориш керак. Уйга келганимда доим Европа футболини кузатардик. Оиламдагилар ҳам Европада ўйнашга ҳаракат қилишим кераклигини айтишарди. Шу тариқа, менда Европада ўйнаш орзуси кучая бошлади.

«Ватанимни севаман!»

Миллий терма жамоа сардори бўлиш мен учун жуда катта аҳамият касб этади. Бу қадар ёш пайтимда сардор ва терма жамоанинг муҳим футболчисига айланаман, деб ўйламагандим. Ҳозир бизда авлодлар алмашинуви кечмоқда. Биздан ҳам ёш футболчилар асосий жамоада ўйнамоқда ва мен сардор сифатида уларга ўрнак бўлишим керак. Шунинг учун, бу жуда муҳим аҳамиятга эга. Мен ўз ватанимни жуда севаман. Мен учун ватаним ҳам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам жуда муҳим.

Ўзбек футболчилари ҳақида

Бизда Европа даражасида ўйнай оладиган кўплаб футболчилар бор. Улар ҳам Европада ўйнашса, хурсанд бўлардим. Бу ерда бутунлай бошқача футбол ўйнашади, тезлик юқори. Ўсишингиз учун ҳамма шароитлар бор. Европада қанча кўп футболчиларимиз бўлса, миллий терма жамоа учун шунча фойда.

Орзу томон илк қадам

«Ростов»даги сўнгги мавсумим олдидан жуда яхши ўйин кўрсатгандим. Кейин ярим мавсум ўйиним чиқмади. Бунинг ўзига хос сабаблари бўлиб, менда барибир Европада ўйнаш хоҳиши бор эди. Гол урмас экансан, Европага кетишинг қийин кечади. Лекин «Женоа» менга ишонди. Клубга бунинг учун катта раҳмат айтаман. Улар мени «Ростов»дан трансфер қилиб олишди. Мен рози бўлдим — сабаби бу Европада ўйнаш орзуси томон биринчи қадамим эди.

Италия футболи ҳақида

Бу ерда биринчи ўринда тезлик, ҳа, Европада футбол жуда тез. Жисмоний куч кўп нарсани ҳал қилади. Ва албатта, футболчилар. Улар жуда маҳоратли. Айтганимдек, кўпроқ тезликка аҳамият бериш керак. Нафақат ҳаракатларда, балки ўйлашда ҳам. Италияга келганимда осонгина ўйнаб кетаман, деб ўйлаган эдим. Лекин дастлабки машғулотлардан тушундимки, барчаси мен ўйлагандек осон эмас. Ҳимоячилар доим сизга ўйин бермасликка ҳаракат қилишади.

Муваффақият калити

Муваффақият ортида жуда катта сабр ётади. Қачондир жуда қийин кўринганида ўзимга ўзим бу менинг даражам эмас, дейишим ва қайтиб кетишим ҳам мумкин эди. Лекин мен сабр қилдим. Барчаси яхши бўлиб кетишига ишондим. Сабрнинг ортидан, мана, ҳозир менда барчаси жойида.

Рақобат

«Рома»да ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушиш шарт. Бу клубда катта мақсадларга интилиш юқори. Рақобат кучли. Ҳар бир ўйинда майдонга тушишга ҳақли эканингни исботлашинг лозим.

«Дебют голимни бувимга бағишладим»

«Рома» таркибидаги илк расмий ўйинимда гол урдим ва ўша куни бувимнинг туғилган куни эди. Уни шу тарзда табрикладим. У доим мени қўллаб-қувватлайди, барча ўйинларимни кузатиб боради. Бутун оилам, бувим, аёлим ўйинларимни кузатиб боришади.

Мақсад

Биринчи навбатда Чемпионлар лигасига чиқишни истайман. Конференциялар лигасида ғалаба қозонмоқчиман. Булар – асосий мақсад. Индивидуал совринлар доим жамоавий ютуқлар билан боғлиқ. Клубга ғалаба қозониш ва титуллар қўлга киритишда ёрдам беришни истайман. Жамоа ютаверар экан, сиз ҳам ғалаба қозонасиз.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Фарғона водийсида электр таъминоти билан узилишлар кузатилади

Бугун, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг тезкор хабарлар бериб борадиган @uzauz — UzA | Tezkor xabarlar’ канали расмийлик белгисини олди.

Асосий канал: @uza_uz

Сайт: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•лотин ёзувида: @uzauzlot

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги давлатнинг ягона расмий ахборот агентлигидир!
⚡️Пўлат Бобожонов ИИВ тизимидаги энг катта ўзгаришлар ҳақида ЎзАга маълумот берди:

— Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади.

Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатлари бор. Энди бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади.

Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади.

Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистонда ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетиши учун махсус автобуслар ҳаракати йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда кейинги пайтларда йўл транспорт ҳодисалари бузилишининг салмоқли – 47 фоизи пиёдалар иштирокида юз бераётгани ҳақида гапира туриб, ўтган йили 965 нафар пиёда, шундан 263 нафар болалар вафот этганини тасдиқлади.

Вазир 380 та умумтаълим мактабида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш бўйича махсус синфхоналар, яна 167 та мактабда йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари ташкил этилганини қайд этди.

Бундан ташқари, Корея тажрибаси асосида мактаб ёнидан ўтган йўлнинг 300 метр масофасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигининг юқори чегарасини 30 км/соат этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Ўз навбатида, мактабларга ўқувчиларнинг келиб-кетишлари учун махсус автобуслар ҳаракатини босқичма-босқич йўлга қўйиш зарурати борлигини алоҳида таъкидлади.

Каналга уланиш:

@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги фармони эълон қилинди

“Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Ушбу фармонга биноан янги ёндашувлар асосида туризм ва спорт соҳаларидаги бошқарув сифатини янада ошириш мақсадида:
Туризм ва спорт вазирлиги негизида:
Туризм ва маданий мерос вазирлиги;
Спортни ривожлантириш вазирлиги;
ташкил этилиши ҳамда бу вазирликларнинг йўналишлари белгиланди.

Шунингдек, эндиликда Бош вазир ўринбосаритуризм ва спорт вазири лавозими Бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири лавозими этиб қайта номланади.

Ушбу фармоннинг тўлиқ матни www.uza.uz сайтида эълон қилинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Янги вазирик — “Туризм ва маданий мерос” вазирлиги тизимида нечи нафар ходим ишлаши белгиланди

Бугун “Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 84 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони эса 386 нафар этиб белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Спортни ривожлантириш вазирлиги ходимлари сони белгиланди

“Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 76 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 594 нафар этиб белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
“Ўзавтосаноат” АЖ компанияси бошқарув раҳбари Ўзбекистон гимнастика федерацияси раислигига сайланди

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон гимнастика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференсиясида “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси бошқарув раҳбари Шавкат Бўронович Умрзоқов номзоди Ўзбекистон гимнастика федерацияси раислигига илгари сурилди ва конференсия делегатлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон ТИВига нота юборди

Шу кунларда қатор оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага таяниб, Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг 18 нафар хорижлик, жумладан, 14 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсда қолаётгани ҳақида маълумот тарқалди.

Ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси, шунингдек, Олма-ота ва Ақтау шаҳарларидаги Бош консулхоналари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг жойлардаги вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Мусулмонлар идораси Саудия Арабистонига киритилмаган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан маълумот берди

Жорий Умра мавсумида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Мадина аэропортида Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга тақиқ борлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Қирғиз Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида ушбу давлат қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан Саудия Арабистонига кириш учун 10 йил муддатга тақиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

«Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз», дейилади хабарда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Навоий вилоятида электрокар заводи қурилиши учун келишувга эришилди

Навоий вилояти экспортчилар уюшмаси вилоятда инвестициявий жозибадорликни ошириш, саноатлашган ҳудудда тадбиркорлик учун шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида АҚШ ва Кореядан инвесторлар таклиф этди.

Чунончи, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов америкалик инвестор Исаак Томас билан музокаралар давомида Навоийда электрокар заводи қурилиши учун келишувга эришди.

Шунингдек, кореялик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу асосда ҳудуднинг экспорт имкониятини оширишга йўналтирилган бир қатор мега лойиҳаларга старт берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш учун 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди.

Қорақалпоғистон халқи ҳаёти, умуман, катта минтақадаги экология шу муаммога боғлиқ. Бир пайтлар денгиз ва унга туташ дарёлар, яйловлар одамларга ризқ улашган, иш, даромад манбаи бўлган. Лекин табиат қонунларига аралашиш, Амударё ва Сирдарё сувини тўсиш дунёдаги оғир экологик ҳалокатлардан бирини юзага келтирди. Минтақамизда чўлланиш ва шўрланиш даражаси кескин ортди. Ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар тури камайиб кетди.

Ўтган йилларда денгизнинг сув қуриган қисмида 1 миллион 524 минг гектар тўқайзор барпо этилиб, саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан қарийб 6 минг тонна уруғ экилган.

Жорий йилда 100 минг гектар майдонда “яшил қоплама” барпо қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинмоқда.

Оролбўйининг флора ва фаунасини яхшилаш бўйича 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.